Фарғона политехника институти
ЧИЗМАЛАРНИНГ ГРАФИК БАЖАРИЛИШИ
Download 0.66 Mb.
|
Q
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бино режалари
- Бино қирқимлари
- Пойдевор, ораёпма, стропила ва том режалари
- Конструктив деталлар
ЧИЗМАЛАРНИНГ ГРАФИК БАЖАРИЛИШИ
Қурилиш чизмачилиги графикаси. Умумий маълумотлар. Эскизларни чизиб бўлгандан сўнг берилган масштабларда А2 қоғоз чизма форматида лойиҳани ишлаб чиқишга киришиш мумкин. Варақлар рамкага эга бўлади, унинг ўлчамлари чизма варағининг чап томонидан 20мм, қолган томонларидан эса 5мм дан қолдирилади. Лойиҳани чизишни чизма варағида алоҳида чизмалар (режалар, қирқимлар, фасад, меъморий ва конструктив деталлар)ни рамка чегарасидан бир хил орқалиқ масофаларни қолдириш билан чизиш орқали бошланади. Рамкадан 30 – 40мм, чизма варағи ичида эса чизмалар оралиқларидаги масофаларни 35-45мм масофаларга қолдириб чизиш рисоладагидек деб ҳисобланади. Чизмаларнинг бир-биридан узоқда жойлаштириб чизиш ёки уларни ўта зич қилиб жойлаштириш тавсия этилмайди. Чизмаларнинг жойлашиши турлича бўлиши мумкин ва улар асосан бинонинг ўлчамларига ва қабул қилинган масштабларга боғлиқ. Бироқ бинонинг фасадини чизма варағининг чап қисмини юқори тарафига, биринчи ва иккинчи қават режаларини эса унинг остига чизиш тавсия этилади. Кўндаланг қирқим варақнинг ўнг томонига жойлаштирилади. Лойиҳани қаламда чизиш асосий чизмалар (бино режалари, қирқимлари ва фасади)ни чизиш билан бошланади; чизишни ўртача қиттиқликга эга бўлган қалам билан ингичка чизиқлар орқали амалга ошириш тавсия этилади. Бино режалари. Берилган масштабларда, тасвирлашнинг талаб этилган шартларига кўра маълум тартибни сақлаган ҳолда чизилади. Дастлаб координата ўқларининг модул тизими киритилади, сўнгра деворлар ва устунларнинг координата ўқларига нисбатан боғланишлари бажарилади. Боғлашнинг асосий қоидалари бино элементларини ўзро боғлаш учун энг кам миқдордаги типовой ўлчамлардан фойдаланиш орқали амалга оширилади. Боғлаш усуллари бинонинг конструктив схемаси ва элементларининг конструктив ечимларига боғлиқ. Ораёпма конструктив элементларини боғлаш муҳим аҳамиятга эга. Ички ва ташқи конструктив элементлар (деворлар ва устунлар) боғланишини фарқлай билиш ҳамда фуқаро биноларида ташқи, ўзини-ўзи кўтариб турувчи ва осма деворлар “ноллик” боғланишга эга эканини, яъни унинг ички гирдларини координата ўқлари билан устма-уст тушиши шарт эканлигини билиш лозим. Координата ўқлари оралиқларида масофа қолдирилганда ёки деворнинг исталган гирди томонидан “ноллик” боғланиш қўлланилганда ички деворнинг шамоллатиш қувурлари ва зинапоя тўри деворлари билан боғланишига алоҳида эътибор бериш лозим. Режаларда хоналарнинг жойлашиши, уларнинг юзалари ва белгиланишлари ҳамда санитар-техник ва мухандислик ускуналари (шамоллатиш қувурлари, санитария тугунидаги анжомлар, лифтлар ва бошқалар) кўрсатилиши лозим. Эвакуация учун мўлжалланган барча эшиклар бинодан чиқиш йўналишида очиладиган қилиб лойиҳаланилади. Зинапоя режалари уларнинг қирқимдаги поғоналарини жойлаштирилиши билан мос тушиши лозим. Қурилиш чизмачилиги қоидаларига асосан одатда режанинг ташқи томонидан учта ўлчам чизиғи ўтказилади ва уларда хоналарнинг ички габаритлари, девор ва пардеворлар қалинликлари, координата ўқлари орасидаги масофалар ҳамда бинонинг йўналишлар бўйича умумий ўлчамлари белгиланади. Бино қирқимлари. Қирқимлар бино режасига тўлиқ мос келган ҳолда чизилади. Ушбу иш ҳам девор ва таянчларни ўқ чизиқларини белгилашдан бошланади. Қирқим контуридан ташқарида 15 –20 мм масофада учта вертикал чизиқлар ўтказилади. Уларнинг биринчисида дераза ва эшик бўшлиқларининг габарит ўлчамлари, баландлик бўйича бўшлиқлар орасида масофалар, цоколь баландлиги (ўлчамлар занжирсимон боғланиш асосида қўйилади); иккинчисида эса ер сатҳидан бино юқори қисмигача ва ер сатҳидан пойдевор болиши ости сатҳигача бўлган масофалар қўйилади; учинчисида эса пойдевор ётқизилиш чуқурлиги, ер сатҳи, отметка юқори қисми, қувурлар юқори қисми ва том юқори қисмининг вертикал отметкалари кўрсатилади. Қирқим остида эса иккита ўлчам чизиқлари ва ўқларнинг маркаланиши кўрсатилади. Бинонинг ички қисмида қават поли сатҳлари ва майдонлари (зинапоя ва бошқалар), юк кўтарувчи конструкциялар кесимлари, дераза ва эшик тўсинлари таянч қисмларининг ости ва деворга киритилиб маҳкамланадиган бошқа конструкциялар элементларининг рақамли отметкалари қўйилади. Шунинг билан биргаликда хоналар баландликлари, ораёпма қалинлиги, девор қалинлиги ва уларнинг бино кордината ўқларига боғланиши кўрсатилади. Кесимда акс эттирилган барча бўшлиқларни (қаватдаги полнинг соф баландлигига нисбатан) боғланишлари кўрсатилиши лозим. Ораёпма конструкцияси, ертўла ёки биринчи қават поллари ва том конструкцияларидан чизиқ билан чиқариб белгилашлар амалга оширилади, уларда қатламлараро материаллар тури, уларнинг қалинликлари ва ҳажмий оғирликлари кўрсатилади. Қирқимлар барча конструктив элементлар чизмалари каби турли қалинликлардаги чизиқлар билан чизилади. Унда кесимга тўғри келган барча элемаентлар асосий ва шартли равишдаги тасвирлашлар орқали ифодаланади. Кесимга тушмаган элементлар контури асосида ўлчам чизмалардан икки марта энсиз бўлган яхлит чизиқлар билан чизилади. Кўринмайдиган контурлар (алоҳида турувчи пойдеворлар ва бошқалар) узлукли чизиқлар билан кўрсатилади. Пойдевор, ораёпма, стропила ва том режалари. Пойдевор режаси-бу бинонинг биринчи қават ёки ертўла бўлса унинг поллари сатҳидан 5-10 см баландликда ўтказилган гаризонтал қирқимлардан иборат бўлиб, унда шартли равишда пол конструкциясиялари ва грунтдан ажратилган пойдеворлар кўрсатилади. Пойдевор режаларида ташқи ва ички эшик бўшлиқлари (ертўла мавжуд бўлганда,) пойдевор девори пошнасининг ва деворнинг контурлари ҳамда устунлар, печкалар, кириш қисмлари, айвонлар ва бино бошқа қисмларининг пойдеворлари кўрсатилади. Пойдевор девори контури қалин чизиқ билан, унинг элементлари эса ингичка чизиқлар билан чизилади. Пойдевор контурининг ташқари чап ва қуйи қисмларида иккитадан ўлчам чизиқлари ўтказилади, биринчисида юк кўтарувчи конструкциялар ўқлари орасидаги масофалар, иккинчисида эса четки ўқлар орасидаги масофалар кўрсатилади. Бўлиш ўзқлари худди бино режасидаги каби маркаланади. Пойдевор режаси чизмасининг ичида алоҳида олинган элементларнинг ( устунлар, печкалар ва бошқа элементлар) остига ётқизилган пойдеворларнинг габарит ўлчамлари белгиланади. Ушбу ўлчамларни кордината ўқларига боғланиши кўрсатилади ҳамда йиғма темир- бетон элементлари маркаланади ва пойдевор пошнаси ётқизилиш чуқурлигининг отметкалари кўрсатилади. Ораёпма режаси чизиқларида ўқлар ва иккита ўлчам чизиқларидан ташқари плиталар, юк кўтарувчи деворлар контури, прогонлар ёки ёпма тўсинларининг жойлашиши, тўсинлар ўқлари орасидаги масофалар, тўсин, прогон ёки плиталарнинг ўлчамлари, йиғма элментларнинг маркаланиши, санитар-техник ва мухандислик ускуналари ва мўрилар учун қолдирилган тешиклар кўрсатилади. Том режасида бинонинг бўлиш ўқлари чизиқлари, уларнинг четки ўқлар орасидаги ўлчамлари кўрсатилади. Сўнгра штрих чизиқлар билан бино контури чизилади, бино контурига параллел равишда унинг атрофига яхлит ингичка чизиқ билан арақининг чиқариш кенглигини ҳиссобга олган ҳолда том контури чизилади. Чизмада том дераза бўшлиғи (дераза) тутун ва шомоллатиш қувурлари, ёнғин нарвонлари ва томдаги барча иншоотлар кўрсатилади. Сув кетказиш тизимини аниқлаш мақсадида стрелкалар билан томнинг қиялик йўналиши кўрсатилади ва рақамлар билан қиялик миқдори белгиланади. Шунинг билан биргаликда том синиш қовурғаларининг ҳолатлари, томнинг устки гирди, ташқи сув кеткизиш қовурғаларининг жойлашишлари кўрсатилади. Мураккаб шаклга эга бўлган бир неча тўғри тўртбурчакларни тақазо этадиган том режасини чизишда барча қияликларнинг бир хиллиги дастлабки ҳолат ҳисобланади, бунда қияликларнинг ўзаро кесишган жойлари (қобирғалар ва сув кеткизиш жойларининг кесишган жойлари) ҳосил қилинган чизиқлар бурчак биссектрисалари ҳисобланади. Стропила режасида унинг мураккаблигига мос равишда битта ёки иккита яхлит чизиқ билан стропилалар, ости буруслари, гултахталар, ригеллар ва прогонлар чизилади; девор ва устун контурлари ингичка яхлит чизиқ билан чизилади, том контури эса штрих чизиғи билан чизилади. Чизмада шамоллатиш ва тутун қувурлари, шамолатиш шахталари ва бошқалар кўрсатилади. Режада стропила ўқлари орасидаги ўлчамлар, шамолатиш ва тутун қувурларининг ўлчамлари ва стропиладан печка ва стропила қувурларигача бўлган масофалар кўрсатилади. Чизма контуридан ташқарида бўлиш ўқлари ўртасидаги ўлчамлар кўрсатилади, четки стропилалар эса ўлчамлар қўйиш билан бўлиш ўқларига боғланади. Конструктив деталлар. Курс лойиҳа ишини бажариш ҳажмида қуйидаги эътиборга молик бўлган тугунлар ва деталлар ишлаб чиқилади: девор деталлари (девор ва қаватлараро қирқимлар товуш изоляцияси тадбирлари,пол ва ораёпманинг юк кўтарувчи элементларини деворга бирикиш конструкцияларини кўрсатган ҳолда ишлаб чиқилади; арақи бўйича қирқимда том ва девор дераза бўшлиғининг юқори қисмигача бўлган қисми чордоқ ораёпмаси ва дераза блоклари деталларни кўрсатган ҳолда ишлаб чиқилади; арақи бўйича қирқимда том ва деразанинг дераза бўшлиғининг юқори қисмигача бўлган қисми чордоқ ораёпмаси ва дераза блоклари деталларини кўрсатган ҳолда ишлаб чиқилади; пойдевор ва цоколь бўйича қирқимда дераза бўшлиғининг остки қисмидан тасмасимон пойдеворнинг пошнасигача ёки пойдевор тўсинининг остигача ертўла ёки биринчи қават пол конструкцияларини кўрсатган ҳолда ишлаб чиқилади); иккита зинапоя маршининг зинапоя майдонига бирикиши - зинапоя маршлари тўсиқлари устунларини бирикишини кўрсатган ҳолда ишлаб чиқилади. Download 0.66 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling