Фарғона политехника институти
Download 0.66 Mb.
|
Q
Умумий тавсиялар
Меъморий - конструктив ишни қуйидаги тартибда бажариш мақсадга мувофиқ: биринчи босқич – лойиҳа раҳбарининг тавфсиялари асосида раҳбарнинг топшириғи билан танишиб, лойиҳанинг эскиз чизмаларини бажариш учун масалалар мажмуини аниқлаш; иккинчи босқич - бинонинг ҳажмий – режавий ва конструктив ечимлари ҳамда унинг меъморий-конструктив ечимлар деталлари чизмаларининг эскизларини ишлаб чиқиш; учинчи босқич – чизма вариантларини охирги кўринишда расмийлаштириш ва тушунтириш хатини ёзиш. ТОПШИРИҚНИ ЎРГАНИШ Талаба топшириқни ўрганиш жараёнида курс ишини бажариш учун зарур бўлган барча материаллар билан танишиши лозим. Айнан, лойиҳа раҳбари тавсия этган меъёрий ва ўқув адабиётлар, услубий кўрсатмалар ва топшириқларда берилган лойиҳага ўхшаш биноларнинг лойиҳа ечимларини ўрганиши лозим. Ушбу эгаллаган кўникмалар лойиҳа ечимларини тез топиш ва уларни мослаштириш имконини беради. Топшириқда белгиланган вазифаларни ўрганиш ва бажариш ёзма равишда олиб борилиши мақсадга мувофиқ. Бу ўз навбатида талабаларда лойиҳа устида ишлаш жараёнида мустақил фикрлаш қобилятларини ривожлантириш учун даслабки кўникмаларни ҳосил қилади. Талаба топшириқда берилган вазифалар билан батафсил танишгандан сўнг, хоналарни гуруҳларга ажратиш, уларни қаватлар бўйича ажратиш ва ҳажмий-режавий композицияни ишлаб чиқиши бўйича ҳамда хоналар ўртасидаги функционал боғланишлар тўғрисида тасаввур ҳосил қилади. Талаба ўрганиш жараёнида бинога таъсир этадиган иқлимий ва табиий шароитларни аниқ белгилаб олиши лозим. Ўзбекистон Републикаси шароитида бинога таъсир этадиган иқлимий ва табиий омиллар 1 – расмда келтирилган расм. Бинога асосий иқлимий табий омилларнинг таъсири Ҳарорат, шамол режими, грунт музлаш қатламининг чуқурлиги, қурилиш майдонининг сейсмиклиги ушбу қўлланманинг 2 – иловада келтирилган (жадвалда Ўзбекистонда амал қилинадиган ҚМҚ 2. 01.01- 94 “Лойиҳалаш учун иқлимий ва физик – геологик миқдорлар ва ҚМҚ 2.01. 03 – 96 “Зилзилавий ҳудудларда қурилиш” меъёрий ҳужжатлари асосида тузилган). Лойиҳаланаётган бинонинг лойиҳаси қурилиш майдонининг бош режаси асосида ишлаб чиқилади. Талаба қурилиш майдонининг бош режасига асосан лойиҳаланаётган бинонинг бошқа бинолар билан боғлиқлигини аниқлайди, транспорт тармоқлари ва пиёдалар юрадиган йўлакларни жойлаштиради. Шунинг билан биргаликда қурилиш участкаси ўзаро кесишган магистрал йўллари ўртасида жойлашган бурчак ёки битта магистрал йўлининг охирида жойлашган ён томонли ёки магистрал йўлига паралел жойлашган ҳолда чизиқли лойиҳаланишини аниқлаб олиш лозим. Шаҳар қурилиши талаблари асосида бинонинг қурилиш участкасидаги холатини белгилаб олиш лозим: бурчакли, участканинг ичкариси томон ўқ йўналишида ёки қизил чизиқчадан бирор масофага силжитиб (қолдирилиб) лойиҳаланган бўлиши ва бинонинг ҳажмий – композицион ечими симметрик ёки асимметрик бўлиши таъминланади. Қурилиш участкасида лойиҳаланаётган бино уфқ ва рельефнинг томонларига нисбатан мақсадли йўналтирилади ҳолда лойиҳаланади. Одатда участка рельефи текис, бироз магистрал йўли ёки марказий майдонга нисбатан қия қилиб қабул қилинади ва лойиҳаланилади. Айниқса, Ўзбекистоннинг қуруқ иссиқ иқлим шароити учун бинони исиб кетишидан сақлаш борасида тадбирлар мажмуаси кўзда тутилиши лозим - ёпиқ композицияни, ички соя тушадиган ховлини ташкил этиш (2,3,4- расмлар). 2 расм. 0,15 га майдонга эга бўлган участкани лойиҳалаш схемаси а – асосий ва хўжалик блокларининг алоҳида жойлашиши; б – иссиқхона билан блоклашган уй; в – умумий бирлаштирилган блок; 1 - турар - жой биноси; 2 – ёзги ошхона; 3 – ертўла; 4 – асбоблар ва ёнилғилар учун сарой; 5- хўжалик саройи; 6 – гараж; 7 – ем хашак учун сарой; 8 – молхона; 9 – ҳаммом; 10 – иссиқхона; 11- ҳайвонлар учун бино; 12 – уй олди майдони; 13- хўжалик ҳовлиси; 14- боғ; 15 – чорбоғ 3 – расм. 0,06 га майдонга эга бўлган участкани лойиҳалаш схемаси Download 0.66 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling