Фарғона тумани 34 дмтт касаба уюшма раиси М. Бобокаримованинг 2021-2023 йилларга мўлжаллаб тузилган жамоа шартномасининг 2022-2023 йилларда бажарилиши юзасидан


Х бўлими - Маданий-маърифий, жисмоний тарбия, соғломлаштириш ва спорт ишлари


Download 29.05 Kb.
bet3/4
Sana09.06.2023
Hajmi29.05 Kb.
#1476235
1   2   3   4
Bog'liq
36 ДМТТ хисоботи 2023

Х бўлими - Маданий-маърифий, жисмоний тарбия,
соғломлаштириш ва спорт ишлари.
ДМТТ да «Маънавият ва маърифат» хонасини ташкил этилган бўлиб, уни Республика маънавият ва маърифат маркази тавсиялари асосида жиҳозлашга эришилган ва Ўзбекистон Республикаси Президенти асарлари, Мустақиллик йилларида чоп этилган замонавий адабиётлар ҳамда плакатлар, стенд ва техник воситалар билан таъминланган. Давлат дастурларини бажариш доирасида ходимлар ва ёшлар ўртасида, турли мавзуларда мазмунли ва қизиқарли учрашувлар ташкил этилди.
XI бўлими - Аёллар меҳнатини тартибга солиш. Аёллар ва оилавий вазифаларни бажариш билан машғул шахсларга бериладиган қўшимча имтиёз ва кафолатлар. Тарафлар меҳнат муносабатлари соҳасида камситмаслик, ҳуқуқ ва имкониятлар тенглиги, тенг аҳамиятли меҳнат учун тенг ҳақ тўлаш принципларига қатъий риоя этишни ўз зиммаларига олган ҳолда иш олиб бордилар. ДМТТ да меҳнат қилаётган 2 ёшгача фарзанди бўлган 1 нафар аёлга болани овқатлантириш учун ҳар уч соатда 30 дақиқа танаффус берилди. Касаба уюшмаси қўмитаси аёллар меҳнат шароитларини яхшилашга кўмаклашиб борди.
XII бўлими. Ёшлар учун қўшимча имтиёз ва кафолатлар. Тарафлар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида кўзда тутилган қуйидаги кафолатларга риоя этилишини ҳамда имтиёзлар берилишини таъминлаш мажбуриятини ўз зиммаларига олаган ҳолда иш олиб бордилар. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларини шогирдликка олган устоз ходимларни рағбатлантириб борилди. Ишга янги қабул қилинган ёшларнинг иш жойларида қўнимлилигини таъминлаш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди. 1 нафар янги ишга қабул қилинган педагогга устозлар бириктирилди.
XIII бўлими. Меҳнат низоларини ҳал этиш. Жамоа шартномасининг бажарилишида юзага келган ҳар қандай низоларнинг олдини олиш чораларини кўришни ўз зиммасига олдилар. Баҳслашувлар ўзаро ишонч ва хурмат билан, Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари асосида ҳал этилиши кўзда тутилган.
Якка тартибдаги меҳнат низолари Иш берувчи ва Касаба уюшмаси қўмитаси ва иш берувчи томонидан бўлган 3 нафардан иборат тенглик асосида ташкил топган Меҳнат низолари комиссияси тузилган бўлиб, йил давомида ходимлар ўртасида низо ҳолатлари келиб чиқмади.

Download 29.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling