Фарғона вилояти, Фарғона шаҳар, Мураббийлар кўчаси 19 уй


Интеллектуал мулк яратиш ва уни ҳимоя чоралари бўйича режа


Download 164.61 Kb.
bet5/22
Sana30.04.2023
Hajmi164.61 Kb.
#1416870
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
72 tur uchun yangi loyiha

Интеллектуал мулк яратиш ва уни ҳимоя чоралари бўйича режа. Уруғ мевали боғларда қизил қон шираси (Eriosoma lanigerium)га қарши кураш технологиясини ишлаб чиқиш, унинг салбий таъсирини башорат қилиш ва олинган маълумотларни электрон базасини яратиш орқали биз Ўзбекистонда қишлоқ ҳужалиги соҳасида интеллектуал мулк яратиш бўйича дастлабки янгиликни яратмоқчимиз.

    1. Ижрочи ташкилот ва лойиҳа иштирокчиларининг лойиҳани бажаришдаги имконияти ва устунлиги: Лойиҳа иштирокчилари университет базасидаги мавжуд имкониятларни ҳамда водийнинг ўзига хос иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда, уруғ мевали боғларда қизил қон шираси (Eriosoma lanigerium)га қарши кураш технологиясини ишлаб чиқишни мақсад қилиб қўйган.

    2. Лойиҳани молиялаштириш ҳажмининг (сўралган маблағнинг) йиллар бўйича тақсимоти:

биринчи йилда (2022 й.) – 126 681 870 млн. сўм,
иккинчи йилда (2023 й.) – 93 318 130 млн. сўм,

    1. Илмий жамоа томонидан нуфузли халқаро хорижий журналларда чоп этиши режалаштирилган илмий мақолалари сони:

Уруғ мевали боғларда қизил қон шираси (Eriosoma lanigerium)га қарши кураш технологиясини ишлаб чиқиш, боғлар агрокластерларида зараркунанда ҳашарот турларининг миқдор зичлиги мониторинги, уларнинг салбий таъсирини башорат қилиш ва олинган маълумотларни электрон базасини яратиш натижалари асосида, илмий-оммабоп мақолалар, илмий рисолалар, ўқув-услубий қўлланмалар, монографиялар чоп этиш кўзда тутилади. Жумладан, “Қизил қон шираси (Eriosoma lanigerium)га қарши кураш технологиясини ишлаб чиқиш” номли монография нашр этилади ва республика ва хорижда 4 та мақола ва 5 тезис чоп этилади.

    1. Лойиҳани амалга ошириш учун илмий лаборатория базаси ва мавжуд илмий инфратузилма объектлари тўғрисида маълумот:

Уруғ мевали боғларда зараркунанданинг миқдор зичлиги мониторинги, унинг салбий таъсирини башорат қилиш ва олинган маълумотларни электрон базасини яратиш учун Фарғона давлат университети “ Зоология ва умумий биология” кафедрасида илмий лаборатория базаси етарли. Алоҳида лаборатория талаб этилмайди. Мавжуд лабораториядан фойдаланиш мумкин.

Download 164.61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling