Фарғона вилояти, Фарғона шаҳар, Мураббийлар кўчаси 19 уй
Download 164.61 Kb.
|
72 tur uchun yangi loyiha
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ижтимоий-иқтисодий.
- Тижоратлаштириш истиқболлари.
Технологик. Ҳашаротларнинг сўнгги йилларда ҳароратнинг кўтарилиши, ёғинлар миқдорининг ўзгариши ва бошқа омиллар таъсирида водий минтақалари бўйлаб тақсимланиш жараёни экспедисиялар, дала кузатувлари ва мавжуд илмий манбалар асосида ўрганилади.
Зараркунандага қарши курашда ҳарорат, намлик, шамоллар ва бошқа омилларнинг ўрни ва аҳамияти ҳисобга олинади. Жумладан, кимёвий кураш усуллари билан бир қаторда, биологик кураш бўйича алоҳида тадқиқотлар олиб борилади. Хусусан, қизил қон ширасининг энтомофагларига алоҳида эътибор қаратилади. Жумладан, водий шароитида кейинги йилларда пайдо бўлган келгинди турларнинг табиий энтомофаглари бўйича умуман изланиш олиб борилмаган. Хусусан, водий шароитида инвазив турларнинг табиий энтомофагларини топиш бугунги кун энтомологиясининг долзарб вазифаларидан бири саналади. Инвазив турларнинг Фарғона водийсига кириб келиш йўналишлари қайси омилларга боғлиқ эканлиги изоҳлаб берилади. Бунда ҳарорат, намлик ва шамолларнинг таъсири алоҳида ҳисобга олинади. Энтомофагларнинг фойдалилик даражалари қиёсланиб, “балл” бериш орқали энг самаралисининг биоекологик хусусиятларини ўрганиш ҳам кўзда тутилган. Ижтимоий-иқтисодий. Жаҳонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалалари биринчи ўринга қўйилаётган ҳозирги вақтда, қишлоқ хўжалигининг асосий тармоғи саналган мева ҳамда сабзавот-полиз экинларини етиштиришда зараркунанда ҳашаротларга қарши курашиш алоҳида эътиборга молик. Чунки, сўнгги йилларда ҳароратнинг кескин кўтарилиши, ёғинлар миқдори ўзгариши, қолаверса, шамоллар йўналишидаги ўзгаришлар таъсирида дунё бўйлаб тарқалиб бораётган инвазив турларнинг мамлакатимизга кириб келиши ва экинларга ихтисослашиши ҳисобига агросенозлардаги турлар хилма-хиллиги ортган. Натижада зараркунандаларнинг иқтисодий зарари ортиб бораётганлиги маҳсулот сифати бузилиши ва унинг экспортида ҳам яққол намоён бўлмоқда. Бундан ташқари зараркунанда таъсирида агрокластер тармоқларида ҳам иқтисодий муаммолар келиб чиқмоқда. Бу ўринда, минтақа бўйлаб зараркунанданинг тарқалишини ҳамда зарарини аниқлаш, унга қарши кураш усулларини янада такомиллаштириш муҳим илмий-амалий аҳамиятга эга. Биз кўпроқ касаллик бошланишидан олдин эмас балки, касалланиб бўлгандан сўнг курашишни бошлаймиз, бу эса олдини олишга сарфланган миқдорга нисбатан ўн баробар кўп иқтисодий зарар келтириш билан якунланади. Шунинг учун (Eriosoma lanigerium)ни популясия динамикасини прогнозлаш муҳим иқтисодий самарага эришишимизга сабаб бўлади. Тижоратлаштириш истиқболлари. Уруғ мевали боғлар агрокластерларида зараркунанданинг миқдор зичлиги ва унинг салбий таъсирини башорат қилиш орқали республикамизда аҳолининг эҳтиёжи ва бозор талабларидан келиб чиқиб, олма, беҳи ва нок етиширишни йилдан-йилга ошириш имконияти туғилади. Бу борада, Фарғона водийси ҳудудида уруғ мевали боғлар майдонлари кенгаяди ҳамда ушбу соҳага ихтисослашган янги агрокластер хўжаликлари ташкил этилиши табиий. Ушбу йўналишда қишлоқ ҳўжалиги зараркунандаларига қарши кимёвий препаратлар ишлаб чиқарувчи корхоналар, қишлоқ ҳўжалиги зараркунандаларига қарши энтомофаглар етиштирувчи биолабораториялар билан ҳам фойдали шартномалар тузишимиз, лойиҳада эришган ютуқларимизни бемалол реклама қилишимиз ҳамда уларга илмий маслаҳатлар бериш орқали тижоратлаштиришни йўлга қўйишимиз мумкин. Download 164.61 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling