Farg’ona давлат университети қўлёзма ҳуқуқида


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ


Download 0.99 Mb.
bet2/13
Sana21.04.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1369117
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
3,1, (4)

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ...................

124


III БОБ. ТАЖРИБА-СИНОВ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ
3.1. Boshlang’ich sinflarda геометрик шакллар bilan ishlashning o’quvchilar tasavvur imkoniyatlariga tasiri бўйича тажриба-синов ишларини ташкил этиш

Тадқиқот жараёнида ўқувчиларнинг геометрик шакллар орқали tasavvur imkoniyatlarini kengaytirishning назарий асосларига таянган ҳолда тажриба-синов ишларининг ташкил этилишига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.


O’tkazilgan Eksperiment Педагогикага доир кўплаб тадқиқотларда илмий тадқиқотнинг асосий методи сифатида хизмат қилади. Айниқса, педагогик тадқиқотларнинг шакллантирувчи – муаммони ҳал этишнинг янги, самарали усулларини синовдан ўтказиш босқичида кенг қўлланилади. Бизнинг тадқиқотимизда amaliy bajariluvchi tajribalardan keng фойдаланилди. Тажриба-синов ишларини ўтказиш учун дастлаб аниқланган педагогик шарт-шароитлар асосида жараённи ташкил этишнинг зарурий воситалари белгилаб олинди.
Амалий тажриба ишларининг маълум мақсад ва унга мувофиқ белгиланган вазифалар асосида ташкил этилиши қуйидаги ҳолатларни юзага келтирди: тажриба-синов ишларининг аниқ йўналишга эга бўлиши; ўқувчиларнинг tasavvur imkoniyatlarini ривожлантиришга доир методик ишланмалардан самарали фойдаланиш; тажриба-синов ишларини олиб боришга сарфланаётган вақтдан унумли фойдаланиш; аниқ натижани қўлга киритиш; тажриба-синов ишларининг юқори даражадаги самарадорлигининг таъминланиши.
Тажриба-синов ишлари қуйидаги уч босқичда амалга оширилди:

  1. Асословчи тажриба босқичида ўқувчиларни tasavvur imkoniyatини ривожлантиришнинг мавжуд ҳолатини аниқлашга йўналтирилган педагогик фаолият ташкил этилди. Кўзда тутилган мақсадга эришишда умумий ўрта таълим мактабларининг boshlang’ich sinflarda таҳсил олаётган ўқувчилар билан ишлаш жараёнини кузатиш, суҳбат, анкета сўровлари каби методлардан фойдаланилди. Буларнинг барчаси тадқиқотнинг асосий йўналиши ва дастурини муайян даражада аниқлаш имконини берди. Тадқиқот мавзусига оид етакчи олимлар, педагогларнинг илмий ишлари таҳлил қилинди.

  2. Шакллантирувчи тажриба босқичида ўқувчиларнинг tasavvur imkoniyatини ривожлантириш фаолиятини бевосита ва билвосита педагогик кузатиш, улар иштирокида машғулотларни ўтказиш, суҳбат ва анкета сўрови каби методлар ёрдамида ўқувчиларнинг tasavvur imkoniyatини ривожлантиришга йўналтирилган педагогик таъсир ҳамда мустақил фаолиятни йўлга қўйиш асосида ижодий компетенцияларни шакллантиришга катта аҳамият қаратилди. Назарий тадқиқотлар натижасида аниқланган илмий ечимлар лойиҳа таълим технологияси ва ўқув портфолиосини яратишда амалий қўлланилди ҳамда улар асосида тажриба-синов машғулотлари олиб борилди. Тажриба-синов ишларининг иккинчи босқичида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар қаторида ўқувчиларнинг лойиҳавий-тадқиқотчилик фаолиятига тайёрлашга доир ишларга алоҳида аҳамият қаратилди.

  3. Таъкидловчи тажриба босқичида ўқувчилар tasavvur imkoniyatини ривожлантириш даражасининг ҳолати аниқланди. Ўқувчиларнинг tasavvur imkoniyatини ривожлантириш самарадорлигини янада ошириш борасида амалга оширилган ишларни мустаҳкамлаш ҳамда камчиликларни бартараф этишга доир кўрсатмалар, тавсиялар, ўқувчиларнинг tasavvur imkoniyatини ривожланганлик даражасини баҳолаш учун мезонлар ишлаб чиқилди. Шакллантирувчи тажриба-синов машғулотлари ўтказилди, тадқиқот натижалари амалиётга татбиқ этилди. Тажриба-синов ишлари жараёнида ўқувчиларнинг tasavvur imkoniyatини ривожлантиришда ижобий натижаларга эришилганлиги математик-статистик методлар ҳамда холис экспертлар томонидан баҳолаш орқали тасдиқланди.

Тажриба-синов ишларининг муваффақиятли кечиши қуйидаги объектив ва субъектив омилларнинг мавжудлиги ҳисобига таъминланди: ўқувчилар билан ишлашга доир методик шарт-шароитларнинг яратилганлиги; таълим жараёнида замонавий техник воситалар ва ахборот технологияларидан унумли фойдаланиш; ўқувчиларни мустақил-изланишли фаолиятга жалб этишга эътиборнинг қаратилганлиги; ўқувчиларнинг tasavvur imkoniyatlarini ривожлантириш билан ишлашга доир электрон-дидактик таъминотнинг ишлаб чиқилганлиги; ўқувчилар билан ишлашда креатив салоҳиятга эга педагогларнинг жалб этилганлиги.
Шунингдек, тажриба-синов ишлари давомида тадқиқот объекти сифатида boshlang’ich sinf ўқувчиларi танланганлиги сабабли қўлланилган методлар қуйидагича гуруҳланди:
1) ўқувчи шахсини ўрганишга хизмат қилувчи методлар – сўровномалар, анкеталар, тестлар;
2) проектив методлар – тестли, шахслараро муносабатни ўрганувчи, педагогик ва ижтимоий муаммоли вазиятларни таҳлил қилувчи;
3) “Мен” концепцияси – ўзини-ўзи кузатиш, ўзини-ўзи ўрганиш, ўзини-ўзи тавсифлаш, ўзини-ўзи баҳолаш, ўз-ўзига ҳисобот бериш, ўзини-ўзи таҳлил этиш.
Ўқувчиларниng geometrik shakllar orqali tasavvurlarini ривожлантиришда, айниқса, қуйидаги методлардан фойдаланишга эътибор кучайтирилди: 1) объектли тестлар; 2) объектли сўровномалар; 3) социометрик (шахсни, гуруҳларни, хусусан, ўқувчилар ҳамда ўқувчилар билан муносабатлар жараёнини ўрганиш) методлари.
Шунингдек, тадқиқот натижаларини умумлаштириш ва гуруҳлашда кўргазмали ахборот методикасидан фойдаланилди. Унинг ёрдамида қуйидаги вазифалар ҳал қилинди: 1) ўқитувчи, синф раҳбари, ота-оналар ва ўқувчиларнинг эътиборига ҳавола этилган саволларга қайтарган жавобларини умумлаштириш; 2) тажриба-синов ишлари босқичлари, якуний кўрсаткичлар ҳамда асословчи, оралиқ ва якуний тажриба-синов ишлари натижаларини ифодаловчи жадвалларни таҳлил қилиш, қиёслаш, таққослаш асосида назорат ва тажриба гуруҳлари натижаларини статистик таҳлил этиш.
Қуйида ўқувчиларнинг tasavvur imkoniyatlariни ривожланганлиги самарадорлигини аниқлаш мақсадида тажриба-синов ишларини ташкил этиш даврида қўлланилган методлардан айримларининг амалий аҳамияти ва қўллашдан кўзланган мақсад тўғрисида қисқача сўз юритилади:
1. Педагогик кузатув методи – ўқувчиларнинг tasavvur imkoniyatlarining ривожланганлик даражасини ўрганиш, уларни тарбиялаш ва ривожлантиришга ёрдам берувчи педагогик омилларни аниқлаш мақсадида қўлланилди. Ушбу методни қўллаш орқали ўқувчиларнинг tasavvur imkoniyatlarini ривожлантиришга тўсқинлик қилувчи муаммолар аниқланди ва уларни бартараф этиш чора-тадбирлари белгиланди.
2. Анкета методи – бу метод ҳам ўқувчиларнинг tasavvur imkoniyatини ривожлантириш масаласига қай даражада эътибор қаратилаётганлигини ўрганиш, бу борада самарадорликка эришишни кафолатловчи объектив ва субъектив омилларнинг мавжудлигини аниқлаш, ўқувчиларнинг интеллектуал даражасини баҳолаш мақсадида қўлланилди.
Тажриба-синов даврида очиқ анкеталардан фойдаланилди. Бунинг сабаби тажриба-синов жараёнига жалб этилган ўқитувчи ва ўқувчилардан муаммо ечимини топишда аҳамиятли бўлган маълумотларни кўпроқ олишдан иборат бўлди. Анкета икки босқичда, яъни таъкидловчи ва якунловчи тажриба-синов даврида қўлланилди. Ҳар икки босқич натижалари ўзаро қиёсий таҳлил этилиб, ўқувчиларнинг geometrik shakllar orqali tasavvurlarini ривожланганлик даражаси ва тажриба-синов ишларининг самарадорлиги аниқланди.
5. Педагогик тажриба методи – тадқиқ этилаётган муаммонинг ижобий ҳал этилишига йўналтирилган фаолиятнинг яхлит тизими сифатида намоён бўлади. Ўқувчиларнинg geometric shakllar bilan ishlaw jarayonida tasavvur imkoniyatini ривожлантиришда мазкур методдан фойдаланиш мақсадга мувофиқ деб топилди ва тажриба-синов ишларини олиб боришда бу метод бевосита қўлланилди.
6. Интерфаол методлар –ўқувчиларнинг ўқув фаолликларини кучайтириш, уларда изланишли-тадқиқотчилик фаолиятига қизиқиш ва эҳтиёжни юзага келтириш ҳамда уларни янада мустаҳкамлаш, ўқувчиларда ўз-ўзини таҳлил, назорат ва баҳолаш қобилиятларини ошириш мақсадида қўлланилди. Ушбу методлар тадбирларнинг қизиқарли ўтишини таъминлаш билан бирга бўлажак ўқитувчиларни ижодий, эркин фикрлашга ундади.
7. Математик-статистик метод (Стьюдент методи). Педагогик йўналишда олиб борилаётган тадқиқот ишларида математик-статистик метод ўзига хос ўрин тутади. Зеро, тадқиқот муаммоси доирасида олиб борилган тажриба-синов ишларининг самарадорлигини аниқлаш орқали тадқиқотнинг натижалари тўғрисида якуний хулосага келишда математик-статистик методдан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Ўқувчилардаги қобилиятларнинг намоён бўлиш даражалари ва уни аниқлаш тартиблари тўғрисидаги илмий қарашларни таҳлил этиш асосида ўқувчиларнинг tasavvur imkoniyatини ривожлантириш мезонлари аниқлаштирилди: ижобий эмоционал тасаввурларларга эгалик; ижодий қизиқиш, билишга интилиш; мустақиллик; қарор қабул қилиш; ўзининг куч ва имкониятларига ишонч; аниқ мақсадга йўналганлик; эмоционаллик; муаммони кўра олиш; альтернатив (муқобил) фикрлаш; дивергент фикрлаш; фикрнинг аниқлиги; хотиранинг ассоциативлиги; идрок этишнинг яхлитлиги ва мустақиллиги; ижодий фикрлаш; ўз-ўзини баҳолаш даражаси; толерантлик; интуициянинг ривожланганлик даражаси.
Мазкур мезонларга асосланган ҳолда уларни шартли равишда тўрт – идрок этишнинг яхлитлиги ва мустақиллиги; эмоционал, интеллектуал-билишга доир, амалий гуруҳларга таснифлаш асосида ўқувчиларнинг tasavvur imkoniyatини ривожланганлигининг қуйи, ўрта ва юқори даража кўрсаткичлари аниқлаштирилди.
Ўқувчиларнинг ayniqsa geometrik shakllar bilan ishlawda tasavvur imkoniyatini ривожлантириш динамикасининг паст даражаси ўқув-тадқиқотчиликка доир фаолият жараёнида қизиқишларнинг ёрқин намоён бўлмаслиги, ижодий фаолиятга масъулиятли ва барқарор муносабатнинг қарор топмаганлиги, шахслараро муносабатда қийинчиликларнинг юзага келиши, изланиш-тадқиқотчиликка доир фаолиятда қийинчиликларга дуч келиши, коммуникатив, ахборот билан ишлаш, умуммаданий, ижодий компетенцияларнинг шаклланмаганлиги билан тавсифланди.
Ўрта даража – ўқув-тадқиқотчиликка доир фаолият жараёнида қизиқишларнинг сустлиги, ижодий фаолиятга масъулиятли ва барқарор муносабатнинг вазият билан боғлиқликда ўзгариб туриши, шахслараро муносабатда қадриятли муносабат интериоризациясининг тўлиқ англанмаганлиги, изланиш-тадқиқотчиликка доир фаолиятда унчалик мураккаб бўлмаган вазиятларни бартараф этишда қийинчиликларга дуч келиши, коммуникатив, ахборот билан ишлаш, умуммаданий, ижодий компетенцияларнинг қисман шаклланганлигида намоён бўлди.
Юқори даража – ўқув-тадқиқотчиликка доир фаолиятга қадриятли муносабатнинг қарор топганлиги, ижтимоий ва билиш фаоллигининг юқори даражаси, ички билиш мотивларининг шаклланганлиги, когнитив ва ижтимоий тавсифдаги қийинчиликларни бартараф этишга қобилиятлилик, изланишли-тадқиқотчиликка доир топшириқларни бажаришда ижодий ёндашувнинг намоён бўлиши, умумтаълимий компетенцияларнинг тўлиқ шаклланганлиги каби жиҳатларда ўз аксини топди.


Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling