Фарход набиевич 033-19 гурух, топширик -1
Download 208.53 Kb. Pdf ko'rish
|
psixologiya m1
МЕТОД МЕТОД (юн. metodos — билиш ёки тадқиқот йўли, назария, таълимот) — во-қеликни амалий ва назарий эгаллаш, ўзлаштириш, ўрганиш, билиш учун йўлйўриклар, усуллар мажмуаси, фалсафий билимларни яратиш ва асослаш усули. МАФКУРА МАФКУРА (араб. — фикрлар мажмуи) — муайян ижтимоий гуруҳ, қатлам, миллат, жамият, давлатнинг манфаатлари, орзулари, мақсадлари ифодаланган қарашлар ва уларни амалга ошириш тизими. Унда манфаатлари ифодаланаётган гуруҳ ва қатламларнинг утмиши, бугунги куни ва истиқболи уз ифодасини топади. Мафкура ҳар қандай жамият ҳаётида зарур. Инсоният тарихида турли-туман Мафкуралар булган. Турли халқлар ва ижтимоий кучларнинг гоявий раҳнамолари, мутафаккир ва арбоблари узларининг манфаат ва мак,садларидан келиб чиқиб мафкуравий таълимот ва дастурлар ишлаб чиққанлар. Ҳар қандай Мафкура жамиятда янги пайдо булган ижтимоийсиёсий кучларнинг талаб-еҳтиёжлари, мақсадларини ифода этувчи янги гоявий тизим си-фатида вужудга келади ва, асосан, қу-йидаги вазифаларни уз олдига қуяди: муайян гояни одамларнинг онгига ва руҳиятига сингдириш; аҳолининг турли гуруҳларини бирлаштириш; кузланган мақсад ва ниятларга эришиш учун одамларни сафарбар этиш; уларни маънавийруҳий рагбатлантириш; аҳолини, айниқса, ёш авлодни гоявий тарбиялаш ва мафкуравий иммунитетни шакллантириш; бошқа мафкуравий ва гоявий 4 таъсирлардан ҳимоя қилиш ва ш. к. М. муайян фалсафий, диний таълимотлар асосида яратилади, маълум илмий қарашлар, ахлоқий тамойилларга таянади. Мафкура уз моҳияти ва таъсир кучига кура, жамиятни бирлаштириши ёки уни бир-бирига қарама- қарши тарафларга булиб юбориши, давлатнинг жаҳондаги обру ва мавқеини ошириши ёки тушириши, халқларни юксакликка кутариши ёки таназзулга дучор этиши мумкин. Юксак мақсадлар, бунёдкор гояларга асосланган Мафкура ижтимоийиқтисодий тараққиётга туртки булади, маънавиятнн юксалтиради, инсонларни улугвор ишларга сафарбар этади. Озодлик, эркинлик, мустақиллик, тинчлик, ҳамкорлик гоялари асосида шаклланган, эзгу мақсадларга хизмат қиладиган Мафкура бунёдкорлик хусуси-ятига эга булади. Ҳукмронлик, мустабидлик, тажовузкор, босқинчилик, экстремистик, ақидапарастлик гоялари асосида шаклланган, миллат ва ха-лкдарни асоратга соладиган Мафкура вайронкорлик хусусиятига эгадир. Мафкуранинг диний, дунёвий, миллий, сиёсий ва б. куринишлари бор. Аксарият ривожланган мамлакатлар халқдари эркинлик, адолат, қонун, инсон ҳуқуқлари, миллатлараро ҳамжиҳатлик, диний багрикенглик каби гояларга асосланган Мафкурага таянмоқда. Яна қ. Миллий мафкура. Download 208.53 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling