Фарход набиевич 033-19 гурух, топширик -1
Download 208.53 Kb. Pdf ko'rish
|
psixologiya m1
- Bu sahifa navigatsiya:
- МАЛАКА психологияда
КУНИКМА КЎНИКМА — инсоннинг илгариги тажрибалари асосида муайян фаолият ёки ҳаракатни амалга ошириш қобилияти. Кўникмалар амалий фаолиятга, билимларни амалда қўллай билишга оид фаолиятнинг таркибий қисмидир. Кўникма фаолиятнинг мақсади ва шароитларига мутаносиб равишда ҳаракатни муваффақиятли бажариш усулларидир. У ҳамиша билимларга асосланади, маҳорат (малака)нинг негизи ҳисобланади. Кўникма мазмунан амалий (жисмоний) ва ақлий, шаклан оддий ва мураккаб турларга ажратилади. Амалий Кўникмалар меҳнат фаолиятини амалга оширишга, ақлий К. лар билим олишга, уни ўзлаштиришга йўналтирилган бўлади. Кўникмаларни билим билан адаштирмаслик лозим, чунки билимлар воқелик тўғри акс эттирилган ҳукм (мулоҳаза)ларда ифодаланади. Кўникмалар эса кўпроқ ақлий ва жисмоний ҳаракатларда мужассамлашади. МАЛАКА психологияда — муайян касб, ишни яхши ўзлаштириш натижасида орттирилган маҳорат. Одатда, бирон иш жараёнида ҳаракатлар англанилган ёки англанилмаган тарзда амалга оширилади. Ҳаракатни ба~ жаришда онгнинг борган сари камроқ иштирок этиши туфайли иш ғайриихтиёрий равишда ижро этила боради, айрим майда қисмларга эътибор камаяди. Ҳаракатнинг қисман ғайриихтиёрий равишда бажарилиши туфайли унинг тузилишида айрим сифат узгаришлари юз беради. Ҳаракатни ҳиссий назорат қилиш, уни марказдан туриб бошқариш усуллари ўзгариб боради. Ҳаракат усулларини идрок этишдан диққат холи бўлади ва у ҳаракат вазияти ҳамда маҳсулига қаратилади. Бунинг натижасида топшириқ равон, ортиқча куч сарфламай, тез ва сифатли бажарила боради. Мас, тажрибали машинкада ёзувчи клавишларга карамасдан ёзаверади. Малака ҳосил килиш тезлиги унинг мураккаблик даражаси, кишининг ёши, индивидуал хусусияти, билими ва б. омилларга боғлиқ. Кишидаги Малака, кўпинча, бошқа Малака ҳосил бўлишида ёрдам беради. Мас, автомобиль ҳайдашни яхши билган киши трактор ва б. машиналарни ҳайдашни ҳам осонлик билан ўрганади. Бундай ҳолат Малаканинг кўчиши дейилади. Баъзи ҳолларда эса мавжуд Малака бошқа Малакалар ҳосил бўлишига халақит беради. Бу М. нинг интерференцияси дейилади. Узоқ машқ қилмаслик ва организмнинг нормал бўлмаган ҳолатлари (касаллик, қаттиқ чарчаш, ҳаяжонланиш ва б.)да Малака йўқолиши мумкин. Бу сабаблар бартараф этилиши билан Малака яна тикланади Download 208.53 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling