Фарход набиевич 033-19 гурух, топширик -1
Download 208.53 Kb. Pdf ko'rish
|
psixologiya m1
МАЪЛУМОТ МАЪЛУМОТ (педагогикада) — шахснинг ўқиш-ўрганиш натижасида ўзлаштирган билим кўникмалари ҳажми, йўналиши ва даражаси. Таълимтарбия ҳамда мустақил билим олиш 3 жараёнида олинади. Маълумот инсонинг онгли фаолияти жараёнида ўзлаштириб борилади. Ушбу жараён боланинг фикрлаш қобилияти шаклланишидан бошлаб дастлаб оилада, сўнгра узлуксиз таълим тизимининг турли босқичларида таълимтарбия олиш давомида амалга оширилади. Узлуксиз таълим тизимининг ҳар бир босқичида тегишли таълим стандартлари ҳамда ўқув дастурлари билан белгиланган ҳажм ва йўналишдаги Маълумот ўзлаштириб борилади. Маълумотни ўзлаштириш жараёнини ташкил қилишнинг асосий шакли таълим ва тарбия машгулотларидан иборат. Бунда Маълумот олувчини талаба, ўқувчи, шогирд, бу жараёнга раҳбарлик қилувчиларни ўқитувчи, мураббий, устоз деб номланади. Маълумот олиш манбаи дарслик, қўлланма, қўшимча адабиётлар, атроф муҳитдаги нарса ва воқеа-ҳодисалар, Маълумот олиш воситаси ўқув қуроллари ҳамда мантиқий тафаккур жараёнидан иборат. Маълумот оила, боғча, мактаб, академик лицей ёки касбҳунар коллежи, олий ўқув юрти, мактабдан ташқари таълим муассасалари, олий ўқув юртидан кейинги таълим шакллари — аспирантура, докторантура ҳамда қайта тайёрлаш ва малака оширишда ўзлаштирилади РИВОЖЛАНИШ Ривожланиш - табиат ва жамиятдаги қонуниятли ўзгариш; бир сифат ҳолатидан бошқасига, эскидан янгига ўтиш. Ривожланиш натижасида объектнинг — таркиби ёки структурасининг янги сифат ҳолати вужудга келади. Ривожланиш табиат, жамият ва билиш тарихини тушунтиришнинг умумий тамойилидир. Ривожланишнинг 2 шакли мавжуд: объектнинг секинаста содир бўлувчи миқдор ўзгаришлари билан боғлиқ эволюцион Ривожланиш ва объект тузилмасидаги сифат ўзгаришларидан иборатинқилобий Р. Эволюцион Ривожланиш жамиятда бир тизимнинг аста-секин, кескин портлашларсиз бир сифатий асосдан иккинчи сифатий асосга ўтишини, инқилобий Ривожланиш эса кескин портлаш йўли билан бир сифатий асосдан иккинчи сифатий асосга ўтишини билдиради. Эволюцион Ривожланиш жамиятнинг янги босқичга узлуксиз ва талафотларсиз ўтишига имкон беради. Бундай утишда муайян вақт зарур бўлади. Инқилобий Ривожланишда жамиятнинг эски асосий таянч нуқталари йўқ қилиниб, кескин сифатий ўзгаришлар амалга оширилади. Ўзбекистон мустақилликка эришгач, янги жамиятга ўтишнинг эволюцион Ривожланиш йўлини танлади. Бу йўл жамият аъзоларининг манфаатларига зид келмайдиган, муайян вақтни талаб қиладиган ва пировардида самарали буладиган йўлдир. Ривожланишнинг прогрессив, тараққиёт тури (қ. Тараққиёт) билан регрессив, таназзул тури (қ. Инқироз) фарқланади. Download 208.53 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling