1868 йил Тошкентда ҳарбий лазарет очилди, 1870 йили у ҳарбий госпиталга айлантирилди ва 415 ўринга эга эди. Кейинчалик ҳарбий лазарет ва госпиталлар Самарқанд, Фарғона, Андижон, Наманган, Токмак, Пишпек, Қоракўл, Сергиепол, Норин ва бошқа шаҳарларда очилди. Ҳарбий лазаретлар қошида дорихона бўлиб, улар маҳаллий аҳолига ҳам пулга дори сотар эдилар. - 1868 йил Тошкентда ҳарбий лазарет очилди, 1870 йили у ҳарбий госпиталга айлантирилди ва 415 ўринга эга эди. Кейинчалик ҳарбий лазарет ва госпиталлар Самарқанд, Фарғона, Андижон, Наманган, Токмак, Пишпек, Қоракўл, Сергиепол, Норин ва бошқа шаҳарларда очилди. Ҳарбий лазаретлар қошида дорихона бўлиб, улар маҳаллий аҳолига ҳам пулга дори сотар эдилар.
- Ўша даврда маҳаллий аҳоли орасида юқумли беморликлар: чечак, ўлат, вабо, сил, захм, безгак, ришта, трахома ва бошқа беморликларнинг тарқалиши ҳарбий қисмларга ҳам хавф солар эди. Шу сабабли, Туркистон генерал-губернаторлиги ўлканинг йирик шаҳарлари – Тошкент, Самарқанд ва бошқа шаҳарларида беморхоналар ташкил қилишга мажбур бўлди.
- 1883-1890 йилларда маҳаллий аҳолини аёллари ва болалари учун Тошкент, Самарқанд, Андижон, Қўқон, Хўжанд, Наманган, Марғилон ва бошқа шаҳарларда даволаш амбулаториялари очилди. Бу даволаш муассасаларида фақат аёллар хизмат кўрсатар эдилар.
1868 йилдан бошлаб ҳар бир уезд-бўлимда беморларни қабул қиладиган хоналар очилди. Беморлар қабулхонасида бир нафар шифокор ва бир нафар доя ишлар эди. Ундан ташқари дорихона пункти ҳам бор эди. Бу дорихона пунктида тайёр дорилар асосан пулга, ўта камбағалларга текинга берилар эди. - 1868 йилдан бошлаб ҳар бир уезд-бўлимда беморларни қабул қиладиган хоналар очилди. Беморлар қабулхонасида бир нафар шифокор ва бир нафар доя ишлар эди. Ундан ташқари дорихона пункти ҳам бор эди. Бу дорихона пунктида тайёр дорилар асосан пулга, ўта камбағалларга текинга берилар эди.
- Ҳар битта уезд беморлар қабулхонаси 70 000 дан 130 000 гача аҳолига тиббий ёрдам кўрсатар эди.
- 1874 йилнинг май ойида Тошкент шаҳар ҳокимият томонидан Шаҳар дорихонаси очилди. Дорихонада камбағал маҳаллий ва рус аҳолисига дори-дармонлар бепул берилар эди. 1878 йилнинг сентябр ойидан Шаҳар дорихонаси Шаҳар Думаси тассарруфига ўтказилди ва дориларни бепул бериш ман қилинди.
- 1880 йил 25 январда провизор И.И.Краузе Тошкентнинг руслар яшайдиган қисми Собор кўчасида (Орифхўжа пассажи биносида) хусусий дорихона очди. Бу бутун Туркистон ўлкасида биринчи хусусий дорихона эди. 1901 йил Тошкентда провизор Г.Ф. Каплан хусусий дорихона очади. Бу дорихонанинг филиали 1903 йил Тошкентнинг эски шаҳар қисмида ҳам очилди.1878 йил июл ойида Самарқанд шаҳар беморхонаси қошида дорихона очилди. Бу дорихона ҳам аҳолига дори-дармонларни пулга, камбағал аҳолига эса бепул берар эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |