Фармацевтик биоэтиканинг тарихи ва замонавий холати


Биоэтиканинг юзага келиш шарт-шароитлари


Download 244.45 Kb.
bet9/17
Sana19.12.2022
Hajmi244.45 Kb.
#1033467
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   17
Bog'liq
Презентация 3 деонтология

1.2. Биоэтиканинг юзага келиш шарт-шароитлари

  • 1.2. Биоэтиканинг юзага келиш шарт-шароитлари
  • Ахлоқ инсоннинг хулқ-атворини ва одамлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи дастлабки механизмлардан биридир. Ахлоқ алоҳида фан – этика ўрганадиган соҳани ташкил этади. Мазкур фанга буюк юнон файласуфи Аристотел (Арасту) асос солган. Одамлар жамоасида ижтимоий муносабатлар мураккаблашиб бориши натижасида у ёки бу ахлоқ нормалари, қоидаларини инсоннинг кундалик ҳаётидаги реал соҳаларга татбиқан муайянлаштириш эҳтиёжи туғилди. Шу тариқа этика соҳасида амалий тадқиқотлар пайдо бўла бошлади, амалий этиканинг турли йўналишлари: сиёсий этика, журналист этикаси, бизнес этикаси ва ҳ.к. шаклланди. Этиканинг эски муаммоларини янгидан тадқиқ қилиш, ҳаёт (унинг пайдо бўлиши, уни қувватлаш ва узайтириш) ва ўлим билан боғлиқ кўпгина анъанавий муаммоларни қайта кўришга қаттиқ эҳтиёж туғилди. Ҳозирги замон амалий этикаси мана шу масалалар билан шуғулланади.

Бугунги кунда амалий этика беморхона ва дорихоналарга, бизнес ва сиёсат соҳаларига кириб келмоқда, табиатга муносабат, ҳайвонларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, очликка қарши кураш муаммолари билан бевосита шуғулланмоқда.

  • Бугунги кунда амалий этика беморхона ва дорихоналарга, бизнес ва сиёсат соҳаларига кириб келмоқда, табиатга муносабат, ҳайвонларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, очликка қарши кураш муаммолари билан бевосита шуғулланмоқда.
  • Этика айнан амалий муаммолар
  • соҳасида долзарб аҳамият касб этмоқда. Асосий сабаблари – инсон билимлари технологик имкониятларининг ўсишида. Амалий этика, сўзнинг кэнг маъносида, этика тушунчалари ва назарияларини муайян, мураккаб ва кўпинча жуда драматик вазиятларга татбиқ этиш демакдир. Унга казуистика («cасус» - тасодиф сўзидан), яъни чексиз тасодифлар ёки претседентларни кўриб чиқиш деб қараш ҳам мумкин. Аммо унга янада кэнгроқ - чуқур фалсафий маънога эга бўлган ва инсон ҳақида тубдан янгича тасаввурларни шакллантирадиган янги йўналиш деб қараш учун барча асослар мавжуд. Амалий этика деганда, тор маънода, амалиёт таъсирида юзага келган ва амалий этиканинг алоҳида турлари (сиёсий этика, экоэтика, биоэтика, журналист этикаси ва ш.к.) пайдо бўлишига олиб келган ҳодиса тушунилади.

Download 244.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling