Бухгалтерия ҳисобининг вазифалари қуйидагилардан иборат: - – бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларида активларнинг ҳолати ва ҳаракатлари, мулкий ҳуқуқлари ва мажбуриятларининг ҳолати тўғрисидаги тўлиқ ҳамда аниқ маълумотларни шакллантириш;
- – самарали бошқариш мақсадида бухгалтерия ҳисоби маълумотларини умумлаштириш;
- – молиявий, солиқ солишга доир ва бошқа ҳисоботларни тузиш.
- Хисоб
- турлари,
- қўлланилиши
- бўйича:
- Хисоб
- ахборотини
- истъемолчилар
- тавсифига кўра
- Ахборотни
- йиғиш
- технологияси,
- қайд қилиш,
- ва умулаш-
- тиришига кўра
Ҳисобни юритиш мақсадлари - Молиявий ҳисоб пул жараёнида шаклланадиган ахборотни қамраб олади. У асосан, ташқи фойдаланувчиларга йўналтирилган, лекин корхонанинг ички бошқаруви учун ҳам қўлланилади. Шунинг учун, у кўпинча ташқи ҳисоб деб аталади.
- Молиявий ҳисоб юритилиши, одатда, тартиблаштирилади. Корхона томонидан барча манфаатдор фойдаланувчиларга тақдим этиладиган даврий мажбурий ҳисобот тузиш молиявий ҳисобнинг мақсади ҳисобланади.
Ҳисоб юритишнинг мажбурийлиги - Мулкчилик шаклидан ва бизнес туридан қатъий назар барча корхоналар молиявий ҳисоб юритишлари ва тегишли идораларга молиявий ҳисобот тақдим этишлари шарт.
- Бошқарув ҳисоби учун бундай мажбурийлик белгиланган эмас. Бундай ҳисоб юритилиши ҳар бир корхонанинг ички иши ҳисобланади ва, одатда, раҳбарият кўрсатмаси бўйича амалга оширилади.
Бошқарув ҳисоби - – корхонанинг маъмурияти ҳамда менежерлари ички бошқаруви учун хизмат қилади ва ҳисоб ахборотини ҳамма турларини ўз ичига олади (муомила харажатлар таркиби, дебитор ва кредитор қарздорликлар, асосий воситалар эскиришининг даражаси, ходимлар ҳақида маълумотлар ва меҳнат унумдорлиги ва ҳоказолар).
Do'stlaringiz bilan baham: |