Фармацевтика иқтисодиёти
Иқтисодий самарадорлик усуллари
Download 7.58 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Динамик кўрсаткячлар усули
Иқтисодий самарадорлик усуллари.
Бу усул режани тузишда ечимини кўп вариантларда бажаришдан иборатдир. Улар ичида энг қулай ечим танлаб олинади. Бундай режалаштириш усулларидан бири PERT (Project evaluation and review technique) — режаларни баҳолаш ва қайта кўриб чиқиш усули. Динамик кўрсаткячлар усули Жорий режаларни тузишда олдинги ғоялар ҳисобига асосланган усули қўлланилади. Бу усул асосида режалаштириш ўз ичига қуйидагиларни олади: 1. Ҳақиқий маълумотлар йиғиш, кутилаётган маълумотларни аниқлаш. 2. Кўрсаткичнинг динамик ёки лаҳзалар қаторларини, график, диафаммаларини тузиш ва таҳпил қилиш. 3. Нисбий кўрсаггкичлар ўсиш суръати ёки ўсиш тезлигини ҳисоблаш. 4. Нисбий кўрсаткичнинг ғояларини аниқдаш ёки ўртача йиллик ўсиш суръати ёки ўсиш тезлигини ҳисоблаш. 5. Кутилаётган йилнинг маълумотлари асосида нисбий кўрсаткични ёки йиллик суръатини аниқланган ғояларини ҳисобга олган ҳолда режа кўрсаткичини аник^аш. Жорий режаларни тузишда қуйидаги маълумотлардан фойдаланилади: — ҳақиқий ўтган давр учун маълумотлар ҳисоб ҳужжатларидан олинади; — кутилаётган — режа йилидан олдинги йилнинг маълумотлари: уларни 3-чорак охири, 4-чорак бошида таҳпил қилишга киришилади, бундан дорихона ҳали бир йиллик ҳисобот маълумотларига эга бўлмаганлиги учун у ёки бу кўрсаткични қандай бўлиши тахминан кутилади. Кутилаётган маълумотлар ҳақиқий ҳисоботдан 9 ойли ва жорий йилнинг 4-чорак маълумотларининг охириги йилларининг ғояларини ҳисобга олган ҳолда тузатишлар киритилади; 23 — режали — режалаштиришнинг у ёки бу усули қўлланилиши натижасида келгуси даврдаги маълумотлар. Ҳар қандай кўрсаткични режалаштириш тартиби қуйидаги босқичлардан иборат: 1. Маълумотларни йиғиш ва изланишлар учун иқтисодий кўрсаткичнинг эришилган даражасини муайян вақт мобайнида таҳлилини ўтказиш. 2. Жорий даврда кутилаётган кўрсаткичнинг ҳисобини аниқлаш. 3. Келгуси даврга кўрсаткичнинг ўзгариш имкониятларини таҳлили, унинг келажакдаги ўзгаришларига таъсир этувчи омилларини аниқлаш. 4. Кўрсаткичнинг катталигига таъсир этадиган дорихона фаолиятининг хусусиятларини ўрганиш. 5. Кўрсаткичнинг ўтмиш таҳлили ва келажагини ҳисоблашда қўлланилиши мумкин бўлган (балансли, норматив, PERT усули, ўтган йилларнинг ўзгаришлари ва бошқа) услубий ёндашишни асослаш. Download 7.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling