Фармацевтика иқтисодиёти
Бозор — бозор иқтисодиётининг бир категорияси
Download 7.58 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бозор иқтисодиёти
2.1. Бозор — бозор иқтисодиётининг бир категорияси
Бозор тушунчаси бозор иқгисодиётининг марказий категорияси бўлиб иқтисодиёт назарияси, хўжалик юритиш амалиёти ва барча мамлакат тажрибасида қўлланиладиган илмий-амалий тушунчадир. Бозор деганда, кенгдоирадаги товар алмашинувини, иқтисодий жиҳатдан бир-биридан алоҳида бўлган товар ишлаб чиқарувчилар билан товар харидорлари ўртасидаги алмашув муносабатларининг доимо янгиланиб турадиган кенгтармоқли тизимни акс эттирувчи бутун товар олди-сотди актлари мажмуаси тушунилади. Бозор иқтисодиётининг ҳаётийлигини, самарадорлигини ва унинг афзаллигини жаҳондаги ривожланиб борастгап барча мамлакатлар тажрибаси кўрсатмоқда. Бозор муносабатларига асосланган иқтисодий тизимга ўтиш иқтисодиётимизни жаҳон хўжалиги билан узвий боғлашга, фуқороларимизнинг жаҳон маърифатининг барча ютук.паридан баҳраманд бўлишларини таъминлашга имкон беради. Бозор иқтисодиётига ўтиш, ҳозирги даврда иқтисодиётнинг ривожлантиришни ягона йўли ҳисобланади. Бозор иқтисодиёти деб, эркин, товар, пул муносабатларига асосланган, иқгисодий монополизмни инкор этувчи қонунлар орқали бошқариб туриладиган иқтисодиётга айтилади. Шунингдек, бозор иқтисодиётида меҳнат, моддий ва молиявий ресурсларнинг тақсимот тизимини истеъмолчилар ҳамда ишлаб чиқарувчиларнинг ўзлари белгилайдилар. 26 Бозор иқтисодиёти ўз категория ва қонунларига эга. Бозор иқтисодиётининг категориялари қуйидагилар: бозор, талаб, таклиф, баҳо, рақобат ва бошқалар. Бозор иқгисодиётининг асосий қонунлари эса бу - талаб ва таклиф қонуни, қиймат қонуни \амда рақобат қонунлари. Жаҳондаги ривожланган мамлакатларнинг барчасида бозор иқгисодиёти асосида иш юритилмоқца. Республикамизда бозор иқгисодиётига ўтиш жараёни босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Республикамизда ижтимоий йўналтирилган, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш устувор масаладеб қабул қилинган бозор иқгисодиётига ўтишнинг бсш тамойилига амап қилинмоқда, яъни: 1. Иқгисоднинг сиёсатдан устунлиги. 2. Давлат бош ислоҳотчи. 3. Конституция ва қонунларнинг устуворлиги. 4. Кучли ижтимоий сиёсат юритиш. 5. Бозор иқгисодиётига босқичма-босқич ўтиш. Республикамизда бозор иқгисодиётига ўтиш даврида, давлат — бош ислоҳотчилик фаолиятини конституциявий негизда амалга оширмоқда яъни, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг53- моддасига мувофиқдавлат “Истеъмолчинингҳуқуқий устунлигини ҳисобга олиб, иқгисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шаклларинингтенгҳуқуқлилигини ҳамда ҳуқуқий жиҳатдан баробар муҳофаза этилишини кафолатлайди” Республикамизда Давлат бош ислоҳотчи сифатида иқгисодиётни бошқаришни қайта ташкил этиш, бозор инфратузилмасини яратиш ҳамда жаҳон иқтисодиётига қўшилиш билан боғлиқ вазифаларни амалга оширмокда. Бозор иқтисодиётининг афзаллиги энг аввало шундаки, унга шахсни иқгисодий рағбатлантириш, инсоннинг ўз меҳнати, сифати ва унумли бўлишидан манфаатдорлигини рағбатлантириш хосдир. Бозор категорияси ўз-ўзиии бошқарадиган тизим бўлиб, у алдиндан белгилаб қуйилган режа, ташқаридан бериладиган буйруқлар билан чиқиша олмайди. Бозорнингўзи иқтисодий муносабатларни жуда қаттиқ бошқаради, харидорларнинг эҳтиёжларини аниқлайди ва ҳисобга олади. Маҳсулотнинг юқори сифатли бўлишини таъминлайди, унинг микдори ва нархини белгилайди, шу тариқа истеъмолчиларнинг манфаатларини \имоя қилааи. Барча ижтимоим тизимларга ўхшаб бозор \ам асло мукаммал эмас. унинг афзаллик жиҳатлари салбий томонлари билан чирмашиб кетган. 27 Цивилизациявий бозорга узоқ муддатли тарихий ривожланиш натижасида эришиш мумкинлигини ҳозирги кундаги ривожланган мамлакатлар босиб ўтган тарихий йўлидан кўриш мумкин. Асосан шунда ҳам цивилизацияли бозор шароитида ҳам уни мунтаэам такомиллаштириб боришига, ишсизлик, багьзиларнинг бойиб кетиши, бошқаларнинг эса хонавайрон бўлиши ва қашшоқлашуви билан боғлиқжамиятнинг кескин табақаланиши каби салбий ҳодисаларни енгишга ҳар қандай жамият мажбурдир. 2 . 2 . Download 7.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling