Фармацевтика иқтисодиёти
Пул маблағлари, бойликлар ва қатьий ҳисобдаги
Download 7.58 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳисоб-китобларни ннвентарнзацня қилиш
Пул маблағлари, бойликлар ва қатьий ҳисобдаги
бланкларви инвевгаризацияси Касса инвентаризация қилинганда пул маблағлари ва кассада бўлган бошқа бойликларнинг ҳақиқатда мавжудлиги текширилади. Қагьий ҳисобдаги бланклар ҳам текширувдан ўтказилади. Кассада пул маблағларининг ҳақиқатда мавжудлиги ҳисоб-китоб қилинганда пул белгилари, иочта маркалари ва давлат божи маркалари ҳисобга қабул қилинади. Ҳеч қандай ҳужжатлар ёки тилхатлар кассадаги нақд пул қолдиғига киритилмайди. Кассирнинг кассада мазкур хўжалик юритувчи субъектга тегишли бўлмаган пул маблағлари ва бошқа бойликлар борлиги тўғрисидаги баёнотлари эътиборга олинмайди. Нақд пул маблағларими инвентаризация далолатномасида бойликлар қолдиғи инвентаризация кунида натурада ва ҳисоб маълумотлари бўйича кўрсатилади ва инвентаризаиия натижаси белгилаиади. Қатъий ҳисобдаги бланкларнинг ҳақиқагда мавжудлигини 329 текшириш бланк турлари бўйича у ёки бу бланкларнинг бошланғич ва охирги рақамларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. М азкур т е к ш и р и ш н а т и ж а л а р и м ахсус р ў й х ат билан расмийлаштирилади. Йўлдаги пул маблағларини инвентаризацияси бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларида к^йд этилган суммаларки банк муассасалари, почта бўлими ва ҳоказоларнинг квитанциялари маълумотлари билан солиштириш воситасида амалга оширилади. Банкда ҳисоб-китоб ва жорий ҳисоб варақлар, аккредитивлар, махсус, алоҳида ва бошқа ҳисоб варақпарда бўлган пул маблағларини инвентаризация қилиш хўжалик юритувчи субъект бухгалтерия- сининг маълумотлари бўйича тегишли ҳисоб варақларда қайд этилган суммалар қолдиғини банк кўчирмасидаги маъдумотлар билан солиштириш орқали амалга оширилади. Ҳисоб-китобларни ннвентарнзацня қилиш Банклар билан қаралар бўйича, бюджет, харидорлар, мсш етказиб берувчилар, ҳисобдор шахслар, ишчи ва хизматчилар, депонентлар ҳамда бошқа дебетор ва кредиторлар билан ҳисоб-китобларни инвентаризацияси тегишли ҳужжатлар бўйича қодциқларни аниқпаш ва бухгалтерия ҳисоби ҳисоб варақпарида қайд этилган суммаларнинг асослилигини синчиклаб текширишга асосланади. Ҳайъат дебетор ва кредиторлар ҳисоб варақпари бўйича қарэларнинг пайдо бўлиши, уларнинг ҳақиқийлиги ва шундай бўлган тақдирда, даъво этиш муддатларини ўтказиб юборишда айбдор шахсларни аниқпайди. «Мол етказиб берувчилар ва гғудратчипар билан ҳисоб-китоблар* ҳисоб варағмнинг йўлдагм товарлар ҳамда факгура қилинмаган моллар бўйича мол етказиб берувчилар билан ҳисоб-китоблар суммаларига доир қисми ааоҳида синчиклаб текширилиши керак. Бунда фактура қилинмаган моллар таркибида тўланиши «Турли дебетор ва кредиторлар билан ҳисоб- китоблар» ҳисоб варағида акс эттирилган суммалар ёки ҳақиқатда тўланган ҳамда олинган, лекин йўлда деб ҳисобланувчи материаллар ва товарлар суммалари акс эттирилгани ёки эттирилмагани аниқланади. Мол етказиб б ерувчиларн инг ҳисоб варақларида ҳисоб расмийлаштирилмаган моллар бўйича қолган суммаларга, ана шу ҳисоб варақ бухгалтерия томонидан текширилгач, мол етказиб берувчилардан ҳисоб варақ-ҳисобларда талаб қилиниши керак. Мол етказиб берувчилар харидорларга ҳисоб варақ-ҳисоблар тақдим 330 этиш лари ёки уларни тақцим этмаслик сабабларини маълум қилишлари шарт. Агар мол етказиб берувчида қарз бўлмаса, у буни харидорга маитум қилиши керак. Ишчи ва хизматчиларга қарзлар бўйича ўз вақгида талаб қилиб олинмаган, депонентлар ҳисоб варағига ўтказилиши керак бўлган иш ҳақи суммалари, шунингдек, ишчи ва хизматчиларга оргиқча тўлашлар суммалари ва бунинг пайдо бўлиш сабаблари аниқланиши керак. Ҳисобот бериладиган суммалар инвентаризация қилиш мақсадли фойдаланилишини ҳисобга олган ҳолда ҳисобдор шахсларнинг берилган бўнаклар бўйича ҳисоботлари, шунингдек, ҳар бир ҳисобдор шахс бўйича берилган бўнаклар суммалари, уларни бериш саналари ва мақсадли фойдаланилиши текширилади. Ишчи инвентаризация ҳайъати ҳужжатли текшириш йўли билан қуйидагиларни ҳам аниқлаши керак: — банклар, хўжалик юритувчи субъект қисмлари билан ҳисоб- китобларнинг айнанлиги; — баланс бўйича қайд этилган камомад суммалари тўғрилиги ҳамда ана шу қарзни ундириш учун қабул қилинган чоралар; — баланс бўйича қайд этилган дебеторлик, кредиторлик ва депонентлик қарзлари суммаларининг тўғрилиги ва асослангани, шунингдек, дебеторлик қарзини мажбурий тартибда ундиришга даъволар тақдим этилган ёки этилмагани; — мудцати ўтган дебеторлик қарзи мавжудлиги сабаблари. Download 7.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling