уларнинг мавжудлиги, арзонлиги ва самарадорлигига боғлиқлиги
билан белгиланади.
Дорихона муассасасининг ялпи даромади миқаорига ҳар хил
омиллар таъсир кўрсатади, уларни 2 гуруҳга бирлаштириш мумкин:
I. М иқдор омиллари:
— товар фондлари (товар захиралари, кирим);
— товар номенклатураси;
— аҳоли сони;
56
— дорихона ва даволаш-профилактика муассасалари миқдори;
— ва ҳоказолар.
II. Сифат омилларн:
— дори воситалари ва тиббиёт буюми (дорихона ассортименти
товар)лари истеъмолчилари характери;
— савдо тури;
— талаб интенсивлиги;
— ахборот ишининг даражаси ва ҳоказолар.
Миқдоран ўлчанаётган омилларнинг тах,лили, дорихона савдо
ҳажмига алоҳнда омилларнинг таъсир кўрсатиши даражасини аникугаш
имконини беради. Сифат (микдорий ўлчанмайдиган) омиллар
та\пили, уларнинг савдо ҳажми миқдорига таъсири эҳтимолини
мантиқий аниқлаш имконини беради. Алоҳида омиллар таъсирида,
масалан, шифокор, провизорлар сонининг ўсиши билан, аҳолининг
қариши, янги юқори самарадор, бироқ қимматбаҳо дори воситалари
улушининг ошиши, соғлиқни сақлашга бюджетдан ажратилган
маблағларнинг кўпайиши ва бошқалар таъсирида савдо ҳажми
кўпайиши мумкин. Дорихона ассортименти товарларининг савдо
ҳажми ўсишини тўхтатибтурувчи омилларга орасида ярмидан кўп
дориларнинг рецептлар бўйича берилиши, рецепт бўйича бериладиган
дори воситаларининг кенг оммавий ахборот воситаларида реклама
қилишнинг тақиқланиши, оралиқ истеъмолчи (шифокор)нинг
зарурлигини мисол қилиб кўрсатиш мумкин.
Савдо ҳажми бошқа қиймат кўрсаткичлари каби маълум
камчиликларга эга — у қимматроқ ёки арзонроқ товарлар савдоси
Do'stlaringiz bilan baham: |