Фармацевтика иқтисодиёти
ушбу харажатлар келажакда фойда келтирмайди
Download 7.58 Mb. Pdf ko'rish
|
ушбу харажатлар келажакда фойда келтирмайди.
Тажриба-конструкторлик ишланмаларига оид харажатлар, улар қуйидаги мезонларга мувофиқ келган ҳоллардагина (11-сон (БҲМС) бухгалтерия ҳисоби миллий стандартининг 16-банди) актив сифатида тан олинади: маҳсулот ёки жараён аниқбелгиланган, маҳсулот ёки жараёнга тааллуқпи бўлган харажатлар эса алоҳида белгиланиши ва ишончли ўлчанган бўлиши мумкин; маҳсулот ёки жараённингтехник рўёбга чиқэрилиши намойиш қилиниши мумкин; хўжалик юритувчи субъект маҳсулот ёки технологияни ишлаб чиқариш, сотиш ёки ундан фойдаланиш ниятида бўлса; маҳсулот ёки технология учун бозорнинг мавжудлиги ёки ундан субъект ичида уни сотиш ўрнига фойдаланиш ҳолларида унингсубъект учун фойдаси намойиш қилиниши мумкин; лойиҳани ниҳоясига етказиш ва бозорга етказиб бериш учун етарлича ресурсларга эга бўлиш ёки улардан фойдалана олиш мумкинлигини намойиш қилиш имкониятининг мавжудлиги ёки маҳсулот ёхуд технологияни қўллаш. Амалиётда патент эгаси ундан фойдаланиш ҳуқуқини бошкэ шахсга маълум бир тегишли контрактда қайд қилинган даврга роялти деб аталувчи даврий тўловларни тўлаш ўрнига тақдим этиши ҳсшлари ҳам учрайди. Ушбу тўловлар патент эгасининг ҳисобга олишида уларнинг келиб тушиши даврида молиявий фаолиятдан олинган даромадпар сифатида акс эттирилади: Дебет (4850) 5110 «Ҳисоб-китоб варағи». Кредит 9510 «Роялти кўринишидаги даромадлар». Товар белгилари, савдо маркалари ва номлари — белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган ва бошқа фирмалар томонидан рухсат олмасдан фойдаланилишидан қонун асосида ҳимояланган корхоналар маҳсулотларининг номлари (масалан, «Фармед») ва корхоналар ўзларининг номлари (масалан, «Жўрабек»)дир. Товар белгилари, савдо маркалари ва номларининг ишлаб чиқилиши ҳамла уларнинг ҳимоясини таъминлашга оид харажатлар капиталлаштирилади. Ўзбекистон Республикасининг «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товарларнинг келиб чиқиш жойларининг номлари тўфисида»ги қонунига биноан товар белгисининг эгаси лицензия шартномаси бўйича бошқа шахсга товар белгисидан фойдаланиш ҳуқуқини бериши мумкин. Товар белгисига таннарх 2 2 1 ҳуқуқ берилиши ҳам мумкин. Бунда лицензия шартномасида лицензиатнинг товарлари сифати лицензиялари, у назорат қилиб турмоқчи бўлган товарлари сифатидан паст бўлмаслиги тўғрисидаги шарт келтирилиши керак. Масалан, корхона чиқараётган маҳсулотга товар белгиси рўйхатга олинган: Дебет 0420 «Савдо маркалари, маҳсулот белгилари ва саноат намуналари». Кредит 0830 «Номодций актиаларни харид қилиш» (6990-«Бошқа мажбуриятлар»). Фравчайзинг — бир корхона томонидан бошкдсига унга тегишли бўлган акгивлардан, шу жумладан номоддий активлардан, худди савдо маркалари ва номлари («Дока-пицца», «1C Бухгалтерия») каби фойдаланишга оид ҳуқуқларининг берилиши, қолаверса, бу каби беришнинг мажбурий шарти бўлиб, ушбу активлардан бевосита ўз мақсади бўйича фойдаланиш ва такдим этиладиган хизмат (товарлар)га бўлган маълум бир сифагг сгандаргларига риоя қилиниши ҳисобланади. Корхонанинг франчайзинг ҳуқуқларини олишга оид бошланғич харажатлар капиталлаштирилади ва улар берилган мудцат давомида амортизацияланади. Франчайзинг ҳуқуқпари харидорининг уларни сотувчисига бўлган жорий тўловлари (масалан, реклама, техник ва бошқа хил қўллаб- қувватлаш учун) капиталлаштирилмайди, балки жорий харажатларга киритилади. Франчайзинг ҳуқуқларига эгалик қилиш иқтисодий томондан фойдасиз бўлиб чиққан вазиятларда ушбу ҳуқуқларга оид харажатларнинг айнан актив қийматининг йўқотилиши (асосий воситаларга ўхшаб) сифатида ҳисобдан чиқарилиши керак. Дастурий таъминот. Компьютерлар учун дастурий таъмииотнинг барпо қилиш харажатларини ҳисобга олишда энг муҳим масапа қайси харажатлар капиталлаштирилали- ю, қайсилари йўқпигада ҳисобланадн. Миллий стандартларда бунга жавоб йўк,лиги сабабли халқаро стандартларга мурожаат қиламиз. Бухгалтерия ҳисоби халқаро амалиётида Download 7.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling