жорий даврнинг даромади сифатида ёки тақсимланмаган фойданинг
кўпайиши сифатида (12-сон БҲМСнинг 22-банди) акс этгирилади.
Дебет 8510 «Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар». Кредит 9560
«Қимматли қоғозларнинг қайта баҳоланишидан олинган даромадлар»,
8720 «Жамғарилган фойда».
Инвестициялар қийматининг пасайиши ҳолларида, бундан баланс
қийматининг вақгинчалик камайтирилиши мусгасно, барча узоқмуцдатли
инвесгициялар баланс қийматининг пасайтирилиши амалта оширилади.
Бундай пасайтириш ҳар бир алоҳида молиявий қўйилма бўйича
белгиланадн ва тайёрланади: Дебет 9690 «Молиявий фаштиятга оид бошқа
харажатлар». Кредит 0610, 5810 «Қимматли қоғшлар». Узоқ муддатли
қимматли қоғозлар бозор баҳосининг пасайтирилиши вақгнца, уни ушбу
қимматли қоғозлар бўйича аввалги қайта баҳолаш доирасида захира
капиталининг камайтирилиши ҳисобига компенсациялаш мумкин.
Ушбу қимматли қоғозлар бўйича ҳосил қилинган захира
миқаоридан оргиқча бўлган арзонлаштириш суммаси харажат сифатида
тан олинади. Масалан, қимматли қоғозларнинг бозор баҳоси 90 минг
сўмга пасайган, аввалги қайта баҳолаш ҳисобига ҳосил к,илинган захира
эса — 80 минг сўмни ташкил қилади: Дебет 8510 «Мулкни қайта
баҳолаш бўйича тузатишлар»— 80 000. Дебет 9690 «Молиявий фаолиятга
оид бошқа харажатлар» — 10 000. Кредит 0610 «Қимматли қоғозлар>
- 90 000.
2 3 0
Узоқ муддатли инвесгициялар баланс қийматининг вақгинчалик
пасайтирилиши ҳисобда акс эттирилмайди. Қимматли қоғозларнинг
сотилиши вақгида олинган тушум билан баланс қиймати ўртасидаги
фарқ (харажатланган харажаглар чегирилган ҳолда) даромад ёки харажат
сифатида тан олинади. Шуни таъкидлаш жоизки, қимматли қогозлар
муомаласи билан боғлиқоперациялар (Қ.Қ.С.) кўшимча қиймаг солиғвдан
Do'stlaringiz bilan baham: |