Фармацевтика иқтисодиёти


Download 7.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/274
Sana29.10.2023
Hajmi7.58 Mb.
#1732881
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   274
қилиши керак;
— кредит олувчи Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган 
бўлиши керак;
— кредит олувчи лойиҳанинг 25 фоизини ўз маблағларидан 
қоплашн зарур. Бунга асосий воситалар, хомашё, пул маблағлари 
киради;
— олинган кредит корхонани модернизациясига, ишлаб 
чиқаришни кенгайтиришга, экспортга мўлжалланган товар ишлаб 
чиқаришга йўналтирилиши эарур;
— лойиҳанинг камида 25 фоизи хусусий сектор томонидан 
таъминланиши зарур;
— давлат секторининг улуши эса 25 фоиздан ортмаслиги керак:
Ўэбекисгон Республикасининг аксарият тижорэт банкларида 2001
йилнинг июль ойидан бошлаб талабалар учун таьпим кредити жорий 
этилди. Масалан, Халқбанки, Пахта банки, Миллий банк, Турон 
банки, Асака банк, Ғалла банк ва бошқалар.
Кредит кундузги факультетларда ўқиётган талабаларга берилади. 
Бакалавриатурада ўқиётган талабаларга 10 йил муддатга, 
магисгратурада ўқиётган талабаларга эса 5 йил муддатга берилади. 
Талаба олган қарзини инсгитугни битирганидан кейин 3 йил ўтиши 
билан тўлай бошлайди.
Тижорат банкларининг ўрта муддаггга берадиган кредитларидан 
йилига 18 фоиз миқдорида ставка белгиланган, агар имтиёзли кредит 
бўлса, йилига 9 фоиз устама ^қтўланади.
МИКРОКРҚДИТЛАР

ойдан 3 йилгача берилади. Миқдори 100 доллардан 5 минг 
долларгача. Микрокредит учун йиллик 
фоиз 
ставкаси 15 
фоиз, 
Савдогар банкда 14 
фоизни 
ташкил этади.
Микрокредитлар, асосан, халқ истеъмоли товарларини ишлаб 
чик^ришга ва маиший хизмат турлари учунгина берилади.
Микрокредитлар қуйидаги бизнес турларига берилмайди:
— спиртли ичимликлар ишлаб чиқаришга;
— тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқаришга;
хусусий мулкларни сотиб олишга;
— қарзларни узишга;
— савдо ва воситачилик ишларига.
125


Россия Федерациясида мақсадли кредит уй жиҳозларини, 
автомашина, аудио-видео аппаратураларини, музлаткичларни, 
компьютерларни ва ҳоказо сотиб олишга берилади. Бунда аҳоли 
оладиган қарз 5 йилга берилади.
Т и ж о р а т б а н к л а р и , «А сака б а н к » , « М и л л и й б а н к » , 
«Ўзсаноатқурилиш банк», «Пахта банк» ва бошқа банклар фуқароларга 
автомобиль сотиб олиш учун имтиёзли кредит беради. «Авгожамғарма» 
деб номланган ҳисоб рақами очилади. Нексия, Тико, Дамас, Матиз ва 
бошқа турдаги автомобиллар суммасининг 60 фоиз микдорида пул 
йиғилгач, банк қолган 40 фоизнинг суммасини қарз беради. Қарз бир 
йил муддатга берилади. Банкнинг қисқа мудцаггли кредит фоизи ставкаси 
йилига 18% ни ташкил этади.
Тижорат банклари тадбиркорларга кредитни шаргнома асосида 
беради. Шартномани тузиш учун қуйидаги ҳужжатлартопширилади:
кредит олиш учун ариза;
— бизнес режа;
— сўнгги ҳисобот даври учун бухгалтерлик баланси. Баланс 
маҳаллий солиқорганлари томонидан тасдик,панади;
— дебиторлик ва кредиторлик қарзлари тўғрисидаги маълумот;
— мол-мулк ёки қимматли қоғозлар ҳақида гаров.
Банклар кредит бериш ҳақидаги хулоса учун 10 кун муддат 
берилади, вилоятлардаги тижорат банклари учун 15 кун, республика 
миқёсидаги банкларга эса 20 кун берилади.
Ш ундан сўнг мижозга ссуда ҳисоби очилади ва товар-моддий 
бойликлар учун тўлов хабарномалари пул ўтказиш йўли орк^ли амалга 
оширилади.

Download 7.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   274




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling