Фармацевтика таълим ва тадқИҚот институти малака ошириш ва қайта тайёрлаш маркази


Download 3.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/110
Sana13.11.2023
Hajmi3.96 Mb.
#1769961
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   110
Bog'liq
ДМИваФДМ мажмуа

Интеграцияли маркетинг – иккала маркетинг стратегиясини биргаликда қўллаш 
мақсадга мувофиқдир. 
 Конверсион маркетинг -  манфий талаб холатида, товар тўғрисида хато фикрлар 
ва бошқа сабаблар туфайли унга хозирча эхтиёж сезилмайдиган жойда талабни 
шакллантиришга ёрдам берадиган маркетингдир. 
Рағбатлантирувчи маркетинг – товарга хос хусусиятларни инсоннинг табиий 
эхтиёжлари ва истаклари билан боғлаш йўлларини топишдир. 
Ривожлантирувчи маркетинг – потенциал бозор катталигига сиғимига баҳо 
бериш ва талабни қондира оладиган самарали дори воситаларини яратишни асослаш. 
Синхромаркетинг – ўзгариб турадиган, номунтазам талабни нисбатан барқарор 
холга келтиради, унинг унинг стратегияси таклиф ва талаб хажмларини 
тенглаштиришдир. 
Қўллаб – қуватловчи маркетинг – товар ассортиментини арзонлаштириш
янгилаш, тўлдириш йўли билан истеъмол ва талабни қандай даражада бўлса, шу даражада 
сақлаб қолиш имконини билдиради. 
Демаркетинг – хаддан ташқари юқори талабни камайтиради. 
Қарши таъсир кўрсатувчи маркетинг – номаъқул эхтиёжларни қондирувчи
товарларга бўлган талабни антиреклама ёрдамида камайтиради ёки йўқотади. 
Фармацевтик ахборот – бу фармацевтика фаолиятини тегишли равишда амалга 
ошириш учун зарур бўлган статистик, норматив, хуқуқий, иқтисодий, бошқарув ва бошқа 
хусусиятли маълумотлар, шунингдек дори воситалари тўғрисида ахборот ва фармацевтика 
соҳасидаги илмий аҳборот манбаларидир. 
Дори воситалари ҳақидаги ахборот – асосан фармацевтика ва тиббиёт амалиёти 
сохасидаги мутахассислар, хамда ахоли учун мўлжалланган, дори воситаларининг тиббий, 
фармацевтик, истеъмол ва бошқа тавсифлари ҳақидаги илмий асосланган ҳолда тақдим 
этилган ва нашр қилинган маълумотлар. 
Фармацевтик ахборотни тақдим этиш усуллариистеъмолчиларга ахборотни 
узатиш шаклларига асосан: оғзаки, ёзма ёки босма, электрон, фонетик, тасвирий. 

Download 3.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling