Фармацевтика таълим ва тадқИҚот институти малака ошириш ва қайта тайёрлаш маркази


Download 3.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/110
Sana13.11.2023
Hajmi3.96 Mb.
#1769961
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   110
Bog'liq
ДМИваФДМ мажмуа

Фурсатли мақсадлар – бирор бир муаммони ҳал этиш зарурати туғилган ҳолларда 
белгиланадиган мақсадлар. Масалан, корхонани қайта ускуналаш, жихозларни янгилаш. 
Бошқарув функциялари – бу бошқарув фаолиятида бажарилган ишларнинг 
мазмунан бир турда бўлиши ва уларнинг мақсадли йўналтирилиши аломати бўйича 
ажратиладиган ихтисослашган турлари. 
Режалаштириш  бошқарувнинг асосий ва дастлабки функциясидир. Ҳар қандай 
бошқариш режа тузишдан бошланади.
Ташкил қилиш функцияси – жорий ва сретегик режаларнинг ижросини 
таъминлаш бўйича биринчи қадамдир. Бу функция ёрдамида режаларни амалга ошириш 
бўйича бошқарув жараёнлар белгиланади.
Мувофиқлаштиришнинг – асосий вазифаси оқилона алоқалар ўрнатиш йўли 
билан бошқариладиган тизимнинг турли қисмлари ўртасида келишиб иш олиб боришни 
таъминлашдир.
Тартибга солиш – мувофиқлаштиришнинг давоми бўлиб, у содир бўлиб турадиган 
четланишларни бартараф этиб, оғишларнинг олдини олиш чораларини кўради.
Назорат қилиш – функциясининг мақсади бошқарув объектида содир булаётган 
жараёнларни ҳисобга олиш, тахлил қилиш ва маълум тартибда шу объект фаолиятини 
созлаб туришдир.
Моддий жавобгарлик – бу ташкилотлар, бўғинлар, мутасадди ходимлар ва 
мансабдор шахсларнинг белгиланган вазифаларни сифатли, ўз вақтида бажариш ҳамда 
хужалик фаолиятининг натижалари учун юклатилган маъсулиятидир. 
Интизомий жавобгарлик – бу белгиланган вазифаларни бажармаслик ва хизмат 
бурчларини бузиш, ваколатларни суистеъмол қилиш оқибатида келиб чиқадиган 
маъсулиятдир.


107 
Маъмурий жавобгарлик – хуқуқий жавобгарлик бўлиб, вакиллик идораси ёки 
мансабдор ходимнинг қонунбузарликка йўл қўйган шахсга нисбатан маъмурий жазо 
чорасини қўллашида намаён бўлади. 
Жиноий жавобгарлик – бу мансабдор шахс томонидан лавозимини суистеъмол 
қилиш билан боғлиқ жиноят содир этилганида судда белгиланадиган жазолардир. 

Download 3.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling