108
Якка тартибдаги тадбиркор – ўз фаолиятини бридик шахс мақомини олмасдан ва
ёлланма
ишчи кучини жалб этмай, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган
жисмоний шахс
Микрофирма – ишлаб чиқариш тармоқларида банд бўлган ходимларнинг ўртача
йиллик сони 20 кишидан, хизмат кўрсатиш сохаси ва бошқа ишлаб чиқаришга алоқадор
бўлмаган тармоқларда 10 кишидан, улгиржи, чакана савдо ва умумий овқатланиш
сохасида 5 кишидан ошмаган корхоналар.
Кичик корхона – бу қуйидаги тармоқларнинг ўртача йиллик ходимлари сони:
-Енгил ва озиқ – овқат саноати, металга ишлов бериш ва асбобсозлик, ёғочни қайта
ишлаш, мебель саноати ва қурилиш материаллари саноатида банд бўлган ходимлар 100
кишидан;
-Машинасозлик,
металургия, ёқилғи – энергетика ва кимё саноати, қишлоқ хўжалиги
махсулотлари етиштириш ва қайта ишлаш, қурилиш хамда бошқа саноат – ишлаб
чиқариш сохаларида 50 кишидан;
-Модул, илмий хизмат кўрсатиш,
транспорт, алоқа, хизмат кўрсатиш, сохаси (суғурта
компанияларидан ташқари), савдо ва умумий овқатланиш хамда бошқа ишлаб чиқаришга
алоқадор бўлмаган соҳаларда 25 кишидан ошмаган корхоналардир.
Тадбиркорлик субъектлари – қуйидагилар тадбиркорлик субъекти бўлиши
мумкин:
-Қонунда белгиланган тартибда муомала лаёқати чекланмаган Ўзбекистон
Республикаси
хар қандай фуқароси;
-Фуқаролар гурухи (шериклар), шу жумладан давлат, кооператив ва бошқа
корхоналарнинг меҳнат жамоаси – жамоа тадбиркорлари;
-Ўзбекистон Республикаси қонунларида кўзда тутилган ваколатлар доирасида бошқа
хорижий давлатларнинг фуқаролари ёки
юридик шахслари, шунингдек фуқаролиги
бўлмаган шахслар.
-Аралаш мулк субъектлари
Do'stlaringiz bilan baham: