Фармацевтика таълим ва тадқИҚот институти малака ошириш ва қайта тайёрлаш маркази


Download 3.96 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/110
Sana13.11.2023
Hajmi3.96 Mb.
#1769961
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   110
Bog'liq
ДМИваФДМ мажмуа

 
ГЛОССАРИЙ
 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги-аҳолини ва даволаш 
профилактика муассасаларини дори воситалари ва бошқа тиббий буюмлар билан 
таъминлаш ҳамда соғлиқни сақлаш ва фармацевтика сохасидаги ишларни 
ривожлантиришга ўзининг катта хиссасини қўшадиган муассаса. 
Ўзфарм саноат давлат акционерлик концерни-дори воситаларини яратиш ва 
уларни ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, фармацевтика саноатини комплекс 
ривожлантириш каби ишларни амалга оширадиган муассаса. 
Дорихона –Соғлиқни сақлаш тизимининг ажралмас таркибий қисмидаги тиббиёт 
муассаси бўлиб, у аҳолини, ДПМ ларни ва бошқа ташкилотларни узлуксиз равишда дори 
воситалари ва бошқа тиббиёт буюмлари билан таъминлайдиган муассаса. 
Лицензия-дорихона очиш хамда тегишли фармацевтика фаолияти билан 
шуғулланиш учун такрорланмас тартиб рақамига эга бўлган махсус хужжат.
Лицензия хайъати-хайъат раиси, аъзолари ва техник гурухидан иборат. 
Гериатрик дорихоналар-асосан ёши улуғ инсонларга хизмат қилиш учун 
махсуслаштирилган муассаса. 
Гомеопатик дорихоналар-асосан тайёр дори воситалари билан ҳамда гомеопатик 
рецептлар асосида тайёрланган дори воситалар билан савдо қилувчи дорихона. 
Сан-Пин-дорихоналарни очиш тартибига оид Республика Соғлиқни сақлаш 
вазирлиги томонидан тасдиқланган санитария қоидалари ва уларнинг гигиеник 
меъёрларига асосан дорихонанинг фаолият кўрсатиш турига қараб унда белгиланган 
хоналарга қўйиладиган асосий талаблар келтирилган меъёрий хужжат
Дорихона ходимларининг лавозим номенклатураси-дорихона фаолиятида 
бевосита иштирок этадиган барча шахслар. (дорихона мудири, мудир муовини, 
фармацевт-технолог, фармацевт-аналитик, фармацевт, бўлим мудири, фармацевт-
ассистент).Текширишларни рўйхатга олиш китоби – текширишлар тўғрисидаги 
маълумотларни ўз ичига олувчи махсус рўйхатга олиш китоби. 

Download 3.96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling