106
Назорат органлари – хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятини давлат
томонидан назорат қилишга қонун хужжатлари билан ваколат берилган вазирлик ва
идоралар;
Текшириш – молия ва солиқ масалалари бўйича қонунлар ҳамда банкларга тақдим
этиладиган ҳисобга олиш ва хисобот ишларининг тўғрилиги
устидан назоратни амалга
ошириш мақсадида хўжалик юритувчи субъектларнинг бухғалтерлик, молия бошқа
хужжатларини текшириш;
Муқобил текшириш – операциялар бирлиги туфайли ўзаро боғлиқ бўлган турли
хўжалик юритувчи субъектлардаги ёки бир хўжалик юритувчи субъектларнинг турли
бўлинмалардаги хужжатларни таққослашдан иборат текширув;
Назорат тартибида текшириш – хўжалик юритувчи субъектларнинг илгариги
текширишда кўрсатилган қоидабузарликларни бартараф этиши устидан назорат органлари
амалга оширадиган текшириш;
Менежмент – бошқариш
тамойиллари, функция ва усулларини қўллаган ҳолда
белгиланган мақсадга эришиш учун мавжуд ресурслардан (моддий, молиявий, меҳнат,
ахборат) самарали фойдаланишга қаратилган фаолиятдир.
Фармацевтик менежмент – фармацевтика фаолиятининг асосини ташкил этган
аҳоли ва даволаш муассасаларини самарали дори воситалари ва
тиббий буюмлар билан
таъминлаш мақсадида инсонлар, молия, ишлаб чиқариш ва сотув фаолиятини бошқаришга
қаратилган жараёндир.
Ташкилотнинг мақсади – бу белгиланган вақт давомида барча ҳодимларнинг
мувофиқлаштирилган хатти – харакатлари ёрдамида эришиш мумкин бўлган исталган
холат ёки натижа.
Доимий (узлуксиз) ва даврий такрорланадиган мақсадлар – мунтазам равишда
белгиланадиган ва амалга ошириладиган мақсадлар. Масалан, меҳнат
унумдорлигини
ошириш, интизомни мустахкамлаш, маҳсулот
сифатини ошириш, таннархи пасайтириш
каби узлуксиз равишда белгиланадиган мақсадлар.
Do'stlaringiz bilan baham: