Farmakologiya fanining mohiyati, boshqa tibbiy, biologik fanlar bilan aloqasi va qisqacha rivojlanish tarixi


Download 4.57 Mb.
bet29/35
Sana17.06.2023
Hajmi4.57 Mb.
#1528316
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   35
Bog'liq
Far-ya Lek lotin

Антибиотиклар гурухи-стрептомицин (аминогликозидлар) сил микобактерияларига бактерицид таъсир килиб, парэнтерал, м/о га юборилади. 1-2 соатдан сунг конга сурилади. Плевра бушлигига, аъзо тукималарига яхши утади, аммо гематоэнцефалик тусикдан яхши утаолмайди. Шунинг учун сил менингитида стрептомициннинг хлор-кальцийли тузи орка мия каналига ишлатилади. Стрептомицин сульфатга микобактериялар тез урганиб колади, шу сабабли фаол моддалар билан бирга кулланилади. Препарат анча захарли, МНС зарарлаб бош айланиши, эшитиш кобилиятнинг пасайиши, аллергик реакциялар чакиради. Катта дозаларда бемо эшитмай колиши мумкин, чунки урта кулок суюклигида (ликворда) тупланиб колади. Баъзида рухий узгаришларни, куриш нервини хам жарохатлаши мумкин, тератоген таъсирга хам эга. Препаратни юборилганда конда эозинофиллар сонини текшириб бориш керак.
Дегидрострептомицин аллергияни камрок чакириб, ототоксик таъсири кучлирок. Дегидрострептомицин пантотенат камрок захарли. Сил менингитида кулланилади. Хомиладорликда, вестибуляр узгаришларда , аллергик касалликларда кулланилмайди. Циклосерин хужайра ташкарисидаги ва ичкарисидаги сил микробактерияларига таъсир этиб, уларнинг кобигини хосил булишини бузиб, бактериостатик таъсир курсатади. Изониазид, фтивазид, стрептомициндан кучсизрок, аммо уларга чидамли бактерияларга таъсир курсатади. ОИТ да яхши сурилиб, оксиллар билан богланмайди, ликворга яхши утади, кисман метаболизмга учраб буйрак оркали чикиб кетади. Препарат бош огриги, талваса тутиши, рухий узгаришлар келтириб чикариш каби ножуя таъсирларининг олдини олиш учун пиридоксин, глутамин кислота, АТФ лар билан бирга кулланилади.
Канамицин (аминогликозид) хам сил микобактерияларига карши самарали таъсирга эга булиб, бактериостатик ва бактерицид таъсир этади. Силни даволашда захира антибиотик, яъни юкорида келтирилган препаратлар таъсир курсатмаган холларда кулланилади. Препарат м/о, плевра бушлигига, аэрозол холида юкори нафас йуллари силида кулланилади. таъсири 1 соатда бошланиб, 6-12 соат давом этади,гематоэнцефалик тусикдан утмайди,буйрак оркали чикади. Бу захарли модда, нейротоксик,ототоксик таъсири стрептомициндан хам кучли булиб, кулок шангиллаши кузатилган вактда тезда препарат беришни тухтатиш лозим. Буйрак,жигар, эшитиш фаолияти зарарланганда (жигар ва буйрак силидан ташкари) куллаш маън этилади. Ножуя таъсирларини камайтириш максадида пантотенат кальций билан бирга кулланилади.
Флоримицин -силга карши бошка моддаларга чидамлилик кузатилганда кулланиб айнан таъсирлари канамицинга ухшайди.
Рифампицин- ярим синтетик антибиотик, бактерицид ва бактериостатик таъсирга эга.ОИТ яхши сурилиб, огиз оркали берилганда 2-4 соатда юкори эффекти юзага чикиб, 8-12 соат давом этади. Препарат сафро, кисман пешоб, куз ёшлари ва бронхлар оркали чикиб кетади. Силининг барча турларида,айникса, упка силида кулланилиб сийдик,балгам, куз ёшини кизил рангга буяйди.Венага ва м\и га юборилиши хам мумкин. Диспептик холатлар, ошкозон ости бези,жигар зарарланиши,лейкопения,аллергик холатлар каби ножуя таъсирлари булиб, эмизикли болаларга,хомиладорларга,жигар ва буйрак касалликларида тавсия этилмайди.

Download 4.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling