Бола – одоБи Билан азиз
294
Фойдали насиҳатлар
1. Ҳасад ва ғазаб икки қанот
бўлиб ҳаракатга келса, тоза ва
чиройли ҳаётларни хира қилиб
юборади.
2. Олов ўзидан-ўзи ёниб кул
бўлгани каби ҳасадчининг жасади ҳасад
ўтидан эриб, барбод бўлади.
3. Одамзот ҳасад қилмаслиги керак, ҳа-
вас қилиши керак. Ҳавас қилган одам муро-
дига етади.
4. Ҳасадчида роҳат йўқ.
Ота-боболаримиз ўгитлари
урматли болалар, мана китобимизнинг
охирига ҳам етиб келдик. Сиз ушбу
китобни ўқиш орқали ўзингизга керакли кўп
маълумотларни билиб олдингиз, шундайми?
Энди ота-боболаримизнинг қимматли панд-
насиҳатларидан бир қанчасини келтирамиз.
Уларни ёдлаб олишга ҳаракат қилинг:
– Икки тоифа одам доимо бойдир, ҳеч
камбағал бўлмайди: бири – олим, иккинчиси
– қаноат эгаси.
www.ziyouz.com kutubxonasi
Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар
295
– Икки нарса борки, ози ҳам кўпдир: би-
ринчиси – адоват, иккинчиси – чақимчилик.
– Икки нарса қалбни бузади: бири – кўп
овқат ейиш, иккинчиси – кўп ухлаш.
– Икки нарса инсонни тез адо қилади: би-
ри – аҳмоқлик, иккинчиси – ахлоқсизлик.
– Икки нарсани киши ўзидан қувиши қи-
йин: бири – соя, иккинчиси – бадфеъллик.
– “Нима десам экан” деб андиша қилиш “не-
га айтдим” деб пушаймон бўлишдан яхшироқ.
– Уч нарсани унутган одам ақлли эмас:
дунёнинг ўткинчилигини, ундан қачондир
ажралишини ва ўлимдан ҳеч ким қутулиб
қола олмаслигини.
– Ҳакимларнинг айтишича, одамлар уч гу-
руҳга, яъни ақллиларга, ярим ақллилар ва но-
донларга бўлинадилар. Ақлли шундай киши-
ки, бирон воқеа юз бермасдан аввал ундан қу-
тулишнинг чора-тадбирини ўйлаб иш тутади.
Одамлар охирида қиладиган ишни у олдиндан
қилиб қўяди. Ярим ёки ўрта ақлли шундай ки-
шики, бирон ҳодиса юз берса, эсанкираб қол-
майди, ундан қутилиш чорасини қидиради ва
шу туфайли бу бало домидан озодликка эри-
шади. Нодон шундай кишики, бирон нохуш во-
қеа юз берса, ундан қутилиш йўлларини қиди-
риш ўрнига дод-вой қилиш билан чекланади.
www.ziyouz.com kutubxonasi
Do'stlaringiz bilan baham: |