Фарзанд тарбиялашда ота-оналарга маслаҳатлар
Download 5.97 Mb. Pdf ko'rish
|
Ziyovuddin Rahim. Bola - odobi bilan aziz
Бола – одоБи Билан азиз
14 Аммо болалар ичида одобсизлари ҳам уч- раб туради. Бундай бола эрта ўринга ётиб, уйқудан кеч уйғонади. Уйқудан турганида юз-қўлини чала ювади, бадантарбия машқ- ларини бажаришни ёқтирмайди. Усти-боши кир-чир ва ифлос бўлиб юради. У қўлига ки- тоб ушламайди ва дарсларини тайёрлаш- га ҳафсала қилмайди. Ота-онаси бир ишни буюрса, уни лаббай деб, бажармайди, балки эринчоқлик қилиб, орқага суради. Устозла- ри берган уй вазифаларини қилмагани учун мактабга борганда гап эшитиб, синфдошлари олдида мулзам бўлади, ёмон баҳога ўқийди, яхши одоб ва хулқ ҳақидаги насиҳатларга қулоқ солмайди. Одобсиз болани ҳеч ким ёқ- тирмайди. Чунки у ақлини кам ишлатади-да. Шу боис одамлар уни хулқи ёмон бола экан ёки ота-онаси яхши тарбия бермабди, деб айтишади. Тарбиясиз бола қандай саломла- шишни ҳам билмайди. Одобсиз бўлгани учун унинг атрофида дўстлари кам. Тарбия ва одоби йўқлиги учун болалар ундан узоқроқ юришга ҳаракат қилади, чунки у дилозор- лик қилиб, кўпчилик кўнглини қолдиради. Шу боис биронта бола у билан дўстлашишни истамайди. Демак, одобсиз бола бир ўзи як- каланиб, дўстларидан ажраб қолади. www.ziyouz.com kutubxonasi Фарзанд тарбиялашда маслаҳатлар 15 Хўш, одобсиз бола қандай қилиб яхши бў- лади, деб савол берарсан. Бунинг учун ҳар қандай одобсиз болага ҳам яхши тарбия бе- рилса, у ўз айбини тушуниб, ундан воз ке- чиш ҳақида ўйлайди. Яхши болалар одобсиз болага чиройли насиҳат қилиб, уни тўғри йўлга бошлайди. Айниқса, кўчага чиққанда компютерхонада ҳар хил бўлмағур компю- тер ўйинларига берилиб вақтини зое кетки- заётгани ва ёмон болага айланиб бораётгани- ни билдиради. Одобсиз боланинг одобли бо- лага айланиши осон эмас. Агар у ақлини тўғ- ри ишлата олса, аста-секин яхши болалар сафига қўшилиб олади. Бунинг фойдасини ёши улғайгандан кейин билади. Фақат у ях- ши ва одобли бола бўлишга ҳаракат қилиши керак. Бир донишманд: «Ўғлинг етти ёшгача райҳонингдир, яна етти ёш қўшилгунча дас- тёринг ва яна етти ёш қўшилганда вазиринг ва кейин эса у дўстинг ёки душманингдир», дебди. Шундан биламизки, итоатли ва одоб- ли фарзанд ҳар доим ота-она ёнида бўлиб, уларнинг кўзини қувонтиради ва ишларида кўмак беради. Итоатсиз ва одобсиз бола эса ота-она гапини олмаслиги ва айтганига юр- маслиги билан худди ота-онаси ундан жудо бўлгандек таассурот қолдирар экан. www.ziyouz.com kutubxonasi |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling