Фавқулодда вазиятлар бошқарма тизимида режалаштириш ва хисоботларни юритиш тартибини белгилаш тўғрисидаги I. Умумий қоидалар


II. Режалар ва хисоботлар турлари


Download 87.5 Kb.
bet2/5
Sana19.01.2023
Hajmi87.5 Kb.
#1102403
1   2   3   4   5
Bog'liq
1-мавзу командирлик режалаштириш

II. Режалар ва хисоботлар турлари
Режалаштириш хужжатларининг турлари

14. ФВБ тизимида қуйидаги режалаштириш хужжатлари юритилади: жорий режалар;


махсус режалар;
комплекс режалар.
15. Жорий режалар хизмат фаолиятига оид умумий мақсаддаги тадбирларни қамраб олишга мўлжалланган бўлиб, асосан қуйидаги режалаштириш хужжатларини ўз ичига олади:
15.1. Асосий тадбирлар режаси - ҳар бир тизим (ФВДТ даражалари учун) ёки тузилма (ФВБ тизимида) жавобгарлик соҳасида хизмат фаолиятига оид тадбирларни амалга ошириш учун бажарилиши (ташкил этилиши) талаб этиладиган асосий тадбирларни ўз ичига олган режалаштириш хужжати.
Асосий тадбирлар режалари Ўзбекистан Республикаси ФВДТ, ФВБ, аппарати таркибий бўлинмалари, шунингдек (ФВ) бошқармаси (кейинги ўринларда - ФВ бошқармаси), туман (шаҳар) ФВ бўлимлари (кейинги ўринларда - туман (шаҳар) ФВБ) ва бошқарма тизимидаги муассасаларда ишлаб чиқилади.
15.2. Шунингдек, жорий режаларга ФВБнинг асосий фаолият йўналишлари билан боғлиқ тадбирларни амалга ошириш учун талаб этиладиган режалар (ФВБ Ҳайъат йиғилишларини ўтказиш, бошқарма комиссиялари фаолиятини ташкил этиш, профилактик кўрикларни ўтказиш ва амалий ёрдам кўрсатиш, ёнғин-қутқарув тузилмалари шайлигини баҳолаш, техника хавфсизлиги, тиббий ва психологик таъминот, алоқани ташкил этиш, касбий тайёргарлик, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, кадрлар билан жамлаш, сайёр қабулларни ўтказиш, норматив-техник таъминот, моддий-техник таъминот, молиявий таъминот, қурилиш (таъмирлаш) ва реконструкция, медиа-режалар ҳамда кундалик фаолият билан боглиқ бошқа тадбирлар режалари) киради.
Айрим ҳолатларда бир неча ўхшаш йўналишлар бўйича чора-тадбирлар маълум бир соҳадаги режалаштириш хужжатига киритилиши мумкин.
16. Махсус режалар - аниқ соҳавий йўналишлар бўйича вазифаларни бажариш учун талаб этиладиган ҳамкорликдаги чора-тадбирларни акс эттирувчи режалаштириш хужжатидир.
17. Махсус режалар ФВБнинг бир неча тузилмалари томонидан ёки манфаатдор бошқарма ва идоралар ҳамкорлигида ишлаб чиқилиб, асосан ҳамкорликдаги режа (қўшма режа) шаклида бўлади.
17.1. Махсус режалар қуйидаги йўналишларда ФВБ масъул тузилмалари (сафарбарлик, жанговар тайёргарликни таъминлаш ва б.) ёки бошқарма ва идоралар ҳамкорлигида (“Ёрдам ”, “Био ”, оммавий тадбирларни ўтказиш, барқарорликни ошириш, аҳолига хабар бериш (ахборот етказиш)ни ташкил этиш ҳамда ҳарбийлаштирилган тузилмалар ва бошқарма(идора)ларнинг ҳамкорлик режалари шаклида) ишлаб чиқилиши мумкин.
17.2. Махсус режалар аксарият ҳолатларда режалаштириш хужжатини тайёрлаш бўйича масъул бошқарма (идора) ёки ФВБ тузилмаси (бошқарма даражасидаги режалар учун) раҳбарлигида шакллантириладиган ишчи гуруҳлар томонидан ишлаб чиқилади ва ўрнатилган тартибда жараённинг барча иштирокчилари билан келишилади.
18. Комплекс режа - фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, уларни бартараф этиш, фуқаро муҳофазаси ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги тадбирларни ҳар томонлама, тўлиқ қамраб олиш хусусиятига эга бўлган режалаштириш хужжатидир.
19. Комплекс режалар (фавқулодда вазиятлардан огоҳлантириш ва уларни бартараф этиш, аҳолини хавфсиз жойларга кўчириш (эвакуация), Фуқаро муҳофазаси режалари, ёнғин ўчириш тезкор режаси, режа-варақаси ва б.) одатда ФВДТнинг республика ва маҳаллий даражалари учун ФВВ ва унинг қуйи тизимлари раҳбарлигида, вазирлик ва идоралар, шунингдек, ФВДТ объект даражасидаги корхона, ташкилот, муассасаларда жойлардаги масъул (тузилма ёки мансабдор шахс)лар томонидан ишлаб чиқилади.
20. Комплекс режаларни ишлаб чиқиш (қайта ишлаш) жараёни тааллуқли бошқарма, идора ва корхона, ташкилотларни жалб этган ҳолда (ФВДТ ҳудудий ва маҳаллий даражалари учун) ҳамда объектларнинг таркибий тузилмалари билан ҳамкорликда (ФВДТ объект даражасида) ишчи гуруҳларини шакллантириш орқали ҳам амалга оширилиши мумкин.
21. Режаларни ишлаб чиқиш ёки режалаштирилган тадбирларни амалга ошириш бўйича жавобгарлик соҳасидаги масъул тузилма бош ижрочи ҳисобланиб, ижрочилар рўйхати шакллантирилганда биринчи ёзилади ва ижрочи тузилмалар билан бирга хужжатни тайёрлайди (тадбирни ўтказади).
22. Режалаштириш хужжатлари уларни тайёрлаш давомийлиги бўйича қуйидаги усулларга бўлинади:
кетма-кет режалаштириш - аввал режалаштирилган тадбирлар ижроси таъминлангач, кейинги босқичдаги тадбирлар режалаштирилади;
ўтувчи режалаштириш - конкрет йўналишларда янги топшириқлар берилгандан сўнг ушбу йўналишдаги тадбирлар қайта режалаштирилади;
параллел режалаштириш - конкрет йўналишларда тадбирлар ижроси кечиктирилиши ёки белгиланган муддатдан аввал бажариш зарурати юзага келганда, тадбирлар бир вақтда, кетма-кетликка асосланмаган ҳолда амалга оширилади;
ўзгарувчан (эгилувчан) режалаштириш - кутилмаган вазиятлар юзага келганда, тадбирларнинг бажарилишини қайта кўриб чиқиш (муддатини кечиктириш, бошқа тадбирлар таркибида ўтказиш) назарда тутилади.
Режалар ижроси бўйича хисобот хужжатларининг турлари
23. Режалаштириш хужжатларининг ижроси бўйича хисобот, шарҳ, таҳлилий маълумотлар ахборот ва бошқа материалларни расмийлаштириш орқали амалга оширилади.
Режанинг бажарилиш ҳолати бўйича юритиладиган хисобот хужжатининг шакли ҳар бир режани тайёрлаш бўйича масъул тузилма томонидан ишлаб чиқиладиган услубий тавсиялар (қўлланма, ишланма) асосида белгиланади.
Тавсияларда хисобот хужжатини тақдим этиш тартиби (ФВБ ёки ФВДТ тизимлари учун), муддатлари ва уларнинг таҳлили асосида ваколатли раҳбарлар томонидан қабул қилинган қарорларга мувофиқ режалаштириш хужжатига киритиладиган қўшимча ҳамда ўзгартиришлар жараёни акс эттирилади.
Одатда жорий режалар ижроси бўйича ойлик хисобот, чораклик (ярим йиллик, йиллик) шарҳ, махсус ва комплекс режаларнинг бажарилиш ҳолати юзасидан йиллик шарҳ ёки таҳлил расмийлаштирилади.
Хисобот хужжатларига жадваллар, диаграммалар, фотосуратлар каби таҳлилий материаллар илова қилинган ҳолда такдим этилади.
24. Хисобот хужжатларида қуйидагилар акс эттирилиши лозим:
режалаштириш хужжатини ишлаб чиқишда амалдаги талаб ва қоидаларга риоя этиш даражаси, шунингдек, таҳлил қилинаётган даврда режанинг бажарилиши натижасида эришилган самарадорлик кўрсаткичлари;
режалаштириш хужжатидаги тадбирларнинг тўлиқ ва ўз вақтида ижро этилганлиги, шу жумладан, ижро жараёнидаги камчилик ҳамда нуқсонлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва ҳал этиш бўйича аниқ таклифлар;
режаларнинг бажарилиш ҳолати ёки режалардаги тадбирларнинг бажарилмаслик сабаб-оқибатлари, бажарилмаган тадбирларни ўтказиш (амалга ошириш) механизми юзасидан таклиф ва тавсиялар;
режалар ва улардаги тадбирлар бажарилмаган ёки ижроси етарли даражада таъминланмаган (нореал ёки асоссиз маълумотлар такдим этиш) ҳолатларда масъул (айбдор) шахсларнинг жавобгарлигини ҳал этиш чоралари.



Download 87.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling