Фавқулодда вазиятлар бошқарма тизимида режалаштириш ва хисоботларни юритиш тартибини белгилаш тўғрисидаги I. Умумий қоидалар


Download 87.5 Kb.
bet4/5
Sana19.01.2023
Hajmi87.5 Kb.
#1102403
1   2   3   4   5
Bog'liq
1-мавзу командирлик режалаштириш

Комплекслилик - режалаштириладиган тадбирни амалга ошириш учун талаб этиладиган барча бошқарув органлари, куч ва воситалар ҳамда ресурсларнинг жараёнга жалб этилишини таъминлашни назарда тутади. Бунда тадбирларни бажаришда ҳар бир тузилма томонидан амалга ошириладиган иш ҳажми ҳамда кутиладиган якуний натижани белгилаш муҳим аҳамиятга эга.
Мантиклилик - режалаштириладиган тадбирларнинг барча даражаларда ҳар томонлама (мақсади, вазифалари, жойи ҳамда вақти) ўзаро мутаносиблик ва кетма-кетликда бажарилишини таъминлайди. Бунда ҳар бир даража ва йўналиш бўйича масъул тузилма (шахс) томонидан амалга ошириладиган вазифалар ҳамда уларни бажариш тартиби белгиланади.
27. Режаларни ишлаб чиқишда уларнинг тури, хусусияти, раҳбарият топшириқлари, мақсад ҳамда вазифаларига кўра, қўшимча равишда қатор тамойилларга ҳам асосланиш мумкин.
28. Режалаштириш хужжатларини ишлаб чиқиш жараёни асосан қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
I босқич - ташкилий-тайёргарлик;
II босқич - режани амалда ишлаб чиқиш;
III босқич - режани келишиш ва тасдиқлаш.
Ташкилий-тайёргарлик босқичида режалаштириш хужжатини ишлаб чиқиш бўйича масъул тузилмалар (жумладан, бош ижрочи ва ёрдамчи ижрочилар) таркиби белгиланади. Ҳар бир тузилма томонидан амалга ошириладиган тадбирлар ҳамда режа лойиҳаси учун маълумотларни йиғиш, режа лойиҳасини тайёрлаш, келишиш ва тасдиқлаш муддатлари белгиланади. Шунингдек, устувор йўналишлар белгиланиб, ҳар бир йўналишда долзарб жиҳатларни кенг қамраб олиш, режани ишлаб чиқишда мезонларга риоя этиш чоралари кўрилади.
Режани амалда ишлаб чиқиш босқичида хужжат лойиҳаси тайёрланиб, умумлаштирилган маълумотлар асосида лойиҳани шакллантириш, тадбирларни йўналишлар бўйича муҳимлик даражасини инобатга олиб, жойлаштириш ҳамда хужжатни расмийлаштириш тадбирлари амалга оширилади.
Режани келишиш ва тасдикдаш босқичида режа лойиҳаси тааллуқли тузилмалар ҳамда бошқарма ўринбосарлари билан келишилиб, тасдиқлаш учун бошлиқ ёки бошлиқнинг биринчи ўринбосарига (ФВБ тизими учун) ёки ваколатли раҳбарга (ФВДТнинг барча даражалари учун) тақдим этилади.
29. ФВБ тизимидаги жорий режалар ҳар бир режани ишлаб чиқиш бўйича масъул бош ижрочи томонидан белгиланган манфаатдор тузилмалар, шунингдек, ФВБ томонидан ишлаб чиқиладиган махсус ва комплекс режалар тегишли бошқарма ва идоралар (вилоят даражасида), мутасадди корхона, ташкилот, муассасалар (маҳаллий даражада) билан ўзаро келишилади.
Шунингдек, ФВБнинг фаолият соҳаси бўйича давлат хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти, ўзини-ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ишлаб чиқиладиган режалаштириш хужжатлари юзасидан вилоят даражасида Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, шу билан бирга, маҳаллий ёки объект даражаларида Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) бўлимлари ва қўриқланаётган объектлар мутасадди раҳбарлари билан ўзаро келишилади.
Хисобот хужжатларини ишлаб чиқишдаги талаблар
30. Хисобот хужжатларини тайёрлаш жараёнида риоя этиладиган қоидалар:
таҳлилий материалларда режалар ижроси бўйича реал ҳолатнинг акс эттирилганлиги;
режалар ва уларнинг ижроси бўйича хисобот хужжатлари ўртасида мантиқий боғлиқликнинг мавжудлиги;
режа ижросида юзага келган муаммолар, уларнинг сабаб ва оқибатлари ҳамда камчиликларни бартараф этиш бўйича асослантирилган таклифларнинг келтирилганлиги;
хисобот хужжатларига илова қилинган таҳлилий материалларнинг содда ва тушунарли тилда ифодаланганлиги.
31. Хисобот хужжатларининг шакли бўйича тавсиялар:
хисобот хужжатлари А-4 форматда, Times Nem Roman ёзуви, 14-шрифтда чоп этилади. А-4 форматли варақнинг чап томонидан 3 см, ўнг томонидан 1,5 см, юқори ва пастдан 2 см дан жой қолдирилиши, қаторлар орасидаги оралиқ (интервал)нинг “1” бўлиши талаб этилади;
хисобот хужжатларининг асл нусхаси давлат тилида (зарур бўлганда, бошқа тилларга таржима қилиниши мумкин) ёзилиши лозим;
хисобот хужжатлари давлат тили талабларига мос - грамматик, услубий, тиниш белгилари ва имло қоидаларига мувофиқ ҳолда тушунарли, равон, юқори савияда тайёрланиши керак.



Download 87.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling