Фавқулодда вазиятлар бошқарма тизимида режалаштириш ва хисоботларни юритиш тартибини белгилаш тўғрисидаги I. Умумий қоидалар


III. Режалар ва хисоботларни ишлаб чиқиш учун


Download 87.5 Kb.
bet3/5
Sana19.01.2023
Hajmi87.5 Kb.
#1102403
1   2   3   4   5
Bog'liq
1-мавзу командирлик режалаштириш

III. Режалар ва хисоботларни ишлаб чиқиш учун
қўйиладиган талаблар

25. Режалаштириш хужжатларини ишлаб чиқишда реаллик, аниқ мақсадга йўналтирилганлик, натижадорлик мезонларига амал қилиш лозим.


Реаллик мезони режалаштириладиган тадбирлар бўйича кўрсаткичларга эришиш юзасидан имкониятларнинг ҳаққонийлигини назарда тутиб, ҳар томонлама ва чуқур таҳлил асосида амалга оширилади. Реаллик мезони маълум бир йўналиш (даража)даги тадбирни амалга ошириш учун талаб этиладиган ресурслар (куч ва воситалар, моддий-техник, молиявий ва б.)нинг вақти, жойи ва мақсади бўйича жалб этиш имкониятларининг мавжудлиги ҳамда ҳамоҳанглигига боғлиқ.
Аниқ мақсадга йўналтирилганлик мезонида тадбирни режалаштириш даврида долзарб ёки кўрсаткичлар яхшиланиши талаб этиладиган устувор йўналишларни биринчи навбатда қамраб олиш муҳим аҳамиятга эга. Бундан ташқари, ушбу мезон асосий кўрсаткичларни белгилаб олиш ва режани бажариш жараёнида муаммонинг ҳал этилиш даражасини белгилайди.
Режалаштиришда тадбирларнинг номланишини баён этишдан асосий мақсад - режанинг аниқ талқин этилишини таъминлаш, тадбирларнинг ижро муддати ва масъул ижрочиларни аниқ белгилашдан иборатдир.
Натижадорлик мезони режалаштирилган тадбирларнинг бажарилиш якунида маълум бир йўналиш бўйича кўрсаткичларнинг сифат ва миқдор жиҳатдан ўзгариши(яхшиланиши)ни баҳолайди. Натижадорлик, тадбирлар таҳлили асосида самарадорлик кўрсаткичларини қайд этади.
26. Режалаштириш жараёнида қуйидаги тамойилларга қатъий риоя қилиниши зарур:
Марказлаштириш - режалаштириш жараёни бошқарувнинг вертикал (ҳудудий, маҳаллий объект) даражасини қамраган ҳолда олиб борилади. Бунда ҳар бир юқори даража қуйи тизимларнинг таклифларини ҳисобга олган ҳолда тадбирларни режалаштириб, ижрочилар таркиби, ижро муддати ва амалга ошириш механизми аниқ белгиланиши лозим. Шунингдек, катта ҳажмдаги тадбирлар вилоят даражасида умумий ҳолда қайд этилиб, маҳаллий ва объект даражаларининг алоҳида режалар асосида белгиланиши, алоҳида режалар нусхалари юқори даражаларга такдим этилиши мумкин.

Download 87.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling