1-топшириқ. Геоморфологик карталарни тузиш


Download 1.26 Mb.
bet1/3
Sana29.03.2023
Hajmi1.26 Mb.
#1308051
  1   2   3
Bog'liq
AMALIY 5 Rel’ef kartalari legendasini o’rganish va ulardan na’muna


1-топшириқ. Геоморфологик карталарни тузиш

Рельефнинг морфологиясини, вужудга келиши, ёши ва рельеф ҳо-сил қилувчи жараёнларни тасвирловчи карталарга геоморфологик карталар дейилади. Рельефнинг тўлиқ хусусиятларини тасвирланишига қараб, геоморфологик карталарни алоҳида ва умумий карталарга; маз-мунининг умумлашганлигига қараб эса, аналитик ва синтетик карта-ларга ажратиш мумкин.


Аналитик геоморфологик карталарда (улар аналитик карталар ҳам дейилади) рельефнинг алоҳида шакллари ёки шакл элементларининг бир нечта белгилари кўрсатилади ва картада белгилар ўзининг усули билан берилади. Умумий геоморфологик карталарда рельефнинг морфо-логияси, генезиси ва ёши каби асосий кўрсаткичларининг жамланмаси тасвирланади. Карталар тоғ жинслари литологияси, тектоника элемент-лари, рельефни шакллантирувчи ҳодисалар чегаралари билан тўлдири-лади. Умумий геоморфологик карталар икки хил бўлиши мумкин – гео-морфологик районлаштириш ва типологик.
Геоморфологик районлаштириш карталарида битта ҳудудни бош-қасидан ажратиб турувчи индивидуал белгилар берилади. Типологик карталарда ишлаб чиқилган қонуниятлар асосида, ҳудуд рельефининг генетик типини аниқловчи такрорланувчи хусусиятлар тасвирланади. Масштабдан қатъий назар, карталаштириш объекти сифатида рельеф шакллари, қисмлари ва бошқа кўрсаткичлар тасвирланади.
Бугунги кунда рельефнинг бир неча генетик таснифлари мавжуд. М.В.Ломоносов номидаги МДУ олимлари томонидан ишлаб чиқилган тасниф асосида генетик принцип ётади, яъни релъеф эндоген ва экзоген жараёнлар натижасида ҳосил бўлган деб тушунилади, олий таснифий тоифалар генетик гуруҳларга бирлаштирилади.
Ҳар бир генетик гуруҳга, легендада, алоҳида рельеф шакллари ва уларнинг қисмлари аниқ рўйхати берилади. Бундай легенда фақат йирик ва ўрта масштабли карталар учун яроқли, чунки бу масштабларда картага олиш объектлари даражаси бир хил.


Топшириқни бажариш тартиби

  1. Тасвирланаётган ҳудуд геоморфологиясини адабиётлар ва картографик манбалар ёрдамида ўрганиш.

  2. Манба карта легендасини мос ҳолда бўяш.

  3. Редакцион кўрсатма ёзиш, унда:

а) янги карта мазмунидан келиб чиқиб, геоморфологик тузилишни тасвирлашда картани масштаби ва ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиш;
б) тузилаётган карта ва унинг легендасини қайта ишлаб чиқиш;
в) танлаб олишнинг цензли кўрсаткичларини асослаш;
г) карта тузилаётганда манба карта легендаси ва мазмунини умум-лаштириш бўйича кўрсатмалар ёзиш.

  1. Карта легендасини ишлаб чиқиш.

  2. Генерализация методи билан берилган масштабда карта наму-насини тузиш.

  3. Легендани, геоморфологик чизиқларни, географик асосни қора тушь билан чизиб, картани жиҳозлаш. Карта ва легендани геоморфоло-гик карталар учун қабул қилинган рангларда бўяш.

Фойдаланилган адабиётлар ва манбалар рўйхатини тузиш.



Download 1.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling