14-мавзу. Рим республикасининг қулаши. Империя даврида Рим давлати. (2-соат)


Download 224.87 Kb.
bet9/21
Sana18.06.2023
Hajmi224.87 Kb.
#1596912
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   21
Bog'liq
14-mavzu matni KIRIL

Империум Романум. Милодий И асрга келиб Рим асрлар давомида кичик бир шаҳар давлатдан бепоён ҳудудга эга бо„лган давлатга айланди. Бу вақтда деярли бутун О„ртаер денгизи давлатлари Римга бо„йсунар эди. Провинсиялар Рим давлатининг бир қисми эмас, балки рим халқининг поместеси (я‟ни даромад оладиган ери) (праедиа попули Романи), унинг ҳокимияти (империум) тарқаладиган вилоятлар деб қаралди. ИИ асрга келиб қачонлардир рим ҳокимиятини билдирган Империум Романум Рим империяси ма‟носини олди; бу со„знинг остида Римнинг ҳокимияти қамраб олган бепоён ҳудуд тушунилади. Бошда император унвони рамзий ма‟нода қо„лланиб, урушда муҳим г„алабага эришган рим қо„шини қо„мондонларига берилган. Рим республикаси о„рнида мутлақ монархия қарор топгач, ҳокимиятни эгаллаган ҳар бир ҳукмдор о„зини ҳарбий қо„шин билан алоқасини ко„рсатиш учун император унвонини олди. Чунки мутлақ монархиянинг ишончли таянчи қо„шин эди. Бошқарув тизими ва аппарати император қо„лида то„плана бошлади. Сенат о„з сиёсий мавқейини ё„қотиши билан унинг таркиби ҳам о„згарди.
Республика даврида юқори мавқега эга бо„лган зодагон оилалари фуқаролар уруши ва проскрипсияларнинг қурбони бо„лдилар. Қолганлари эса камбаг„аллашиб қолди. Принсипатнинг биринчи йилларида уларнинг о„рнини суворийлар, мунисипийлардан чиққан бой зодагонлар эгалладилар. Клавдий даврида сенат таркибига галл қабиласи эквларнинг романлашган зодагонлари учун ё„л очилди. Веспасиан даврида сенатга мунисипийлар, колониялар ва провинсиялардан янги кишилар киритилди. Милодий И аср со„нггида келиб чиқиши галлардан бо„лган кишилар сенатга киритилди. Кейинги 100 йиллик бошида сенат таркибида Кичик Осиё ва Африкадан келган сенаторлар, ко„пгина юнонлар учрайди. Қадимги Рим нобилитетининг вакиллари сенатда деярли қолмади ва улар билан бирга сенатдаги мухолифат кайфияти ҳам ё„қолди.
Принсепслар ҳокимиятининг яна бир таянчи суворийлар тоифаси эди. И–ИИ асрларда суворийлар савдо-молия зодагонлари мавқейини сақлаб қолди. Лекин бу даврда суворийлар хизматдаги одамларга айлана бошлади. Уларнинг ижтимоий таркиби ҳам о„згарди. Янги суворийларнинг келиб чиқиши Италия мунисипийлари ва провинсиялардан эди. Суворийларнинг юқори қатламини, энг аввало, бойиб кетган молия зодагонлари,
о„рта қатламни эса давлат хизматига ко„тарилган амалдорлар ташкил қилди. Суворийларга прокураторлар лавозими, провинсиялардаги принсепс мулкларининг бошқаруви, преториан гвардияси префекти, политсия хизмати қо„риқчиларининг префекти каби лавозимлар ажратилди. Адриан даврида суворийлар принсепснинг шахсий девонхонасида хизмат қила бошладилар. Шу вақтгача принсепснинг шахсий девонхонасида барча ишларни императорларнинг озод қуллари бажарар эди. Авгурт давридан суворийлар тоифасининг вакили учун энг олий даража претор префекти лавозими бо„либ, ундан кейинги о„ринда Миср префекти турар эди. Суворийлар тоифаси император ҳокимиятининг мустаҳкамланишига ва император бошқарувининг оқилона бо„лишига ёрдам берди.
Рим шаҳарлари буджети турли бож то„ловлари, ижарага берилган ерлардан олнган ижара пули ҳисобидан шакллантирилган. Нерва ва Траян даврларида шаҳар прокураторлари лавозими жорий қилиниб, улар кенг ваколатга эга бо„либ, шаҳар молиясини ҳам назорат қилганлар. Шаҳарларда шаҳар сенати (кейинчалик курия деб аталган), бошқарув органи бо„лган икки эдил шаҳар ободончилиги, о„йинлар ва байрам учун мас‟уллар бо„лган.
Рим шаҳрининг аҳолиси мил.авв. ИИ асрда 1 млн киши, рим дунёсининг барча аҳолиси 50-60 млн кишини ташкил этган. Рим империя пойтахти сифатида ҳашаматли жамоа бинолари билан безалди. Ҳар бир император о„з номини абадийлаштириш учун терма, ибодатхона ёки зафар арки, базилика (айвон) бунёд қилди. Томошаларни уюштиришга жуда катта маблаг„лар сарфланди. Рим шаҳрининг 200 мингга яқин плебси мунтазам бепул нон олар эдилар; деярли ҳар бир император даврида фавқулодда пул тарқатилар эди (cонгиариа). Империя даврида Рим оломонининг асосий талаби шоир Ювенал айтганидек, «нон ва томоша» эди. Рим плебси сирк ва амфитеатрларда томошалар вақтида ба‟зи пайтда ҳукмронлик қилаётган императорга унинг фаолиятини ёқлаб олқишлар ёки бошқа талабларни қо„яр эдилар. Римдаги ко„пчилик плебс камбаг„ал бо„либ, о„з патронларининг хайр-еҳсони билан яшар эдилар. Римнинг оддий аҳолиси ҳеч қандай сиёсий ҳуқуққа эга эмас эди. Уларнинг бир қисми ишлаб чиқариш билан, ко„пчилиги давлатдан текин нон олиб, зодагонларнинг уйларида клиент
мажбуриятини бажарар эдилар. Пойтахт Рим исте‟молчи марказ бо„либ, г„алла Африка ва Мисрдан келтирилган.


  1. Download 224.87 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling