14-мавзу. Рим республикасининг қулаши. Империя даврида Рим давлати. (2-соат)


ИИИ асрда қулчиликнинг инқирози, оммавий ҳаракатлар ва христиан динининг вужудга келиши


Download 224.87 Kb.
bet11/21
Sana18.06.2023
Hajmi224.87 Kb.
#1596912
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21
Bog'liq
14-mavzu matni KIRIL

2.ИИИ асрда қулчиликнинг инқирози, оммавий ҳаракатлар ва христиан динининг вужудга келиши.


Сўнгги империя даври. ИИИ аср талатўплари. Коммод о„лдирилганидан со„нг турли гуруҳлар о„ртасидаги кураш фуқаролар урушига олиб келди (193–197-йиллар). Турли провинсиялардаги легионлар о„з номзодларини император деб э‟лон қилдилар: Сурияда император деб легат Пессенний Нигер э‟лон қилинди. Уни шарқдаги провинсиялар тан олди; Британияда галл зодагонлари ҳам қо„ллаб-қувватлаган Кладий Олбин, Паннонияда Дунай провинсиялари билан легат Лусий Септимий Север ҳокимиятни да‟во қилдилар.
Да‟вогарлар о„ртасидаги курашда Шимолий Африкада туг„илган Септимий г„олиб чиқди ва императорлик ҳокимиятини эгаллади (193–211-йиллар). Септимий Северлар сулоласига асос солди (193–235-йиллар). Унинг даврида империя қо„шинга таяниб бошқарилди. Септимий Север қо„шинда бир неча ислоҳотлар о„тказди. Рим қо„шинлари Дунай ва Сурия легионларидан ташкил топа бошлади. Қо„шиннинг варварлашув жараёни чуқурлашди. Легионерлар, турли лавозимдаги ҳарбийлар қатор имтиёзларга эга бо„лдилар. Оддий легионер хизмат давомида юқори ҳарбий лавозимларгача ко„тарилишига қадар суворийлар тоифаси таркибига кириш, қонуний оила қуриш ҳуқуқларига эга бо„лди. Легионер ҳукуматдан озиқ-овқат улуши, ижарачи сифатида ер олар эди. Имтиёзлар, совг„алар ва турли енгилликлар қо„шинда интизомнинг сусайиши ва айнишига олиб келди.
Император о„з ма‟муриятини суворийлар, асосан, Африка ва Шарқ провинсия шаҳарларининг катта амалдорлари билан то„лдирди. Бошқарув аппаратида ҳарбийларнинг сони ко„па-йиб кетди. Эски муассасаларга янгилари қо„шилди. Уларда лавозимлар йилдан- йилга ошиб борди. Эски магистрат лавозимлар (квестура, претура ва консулат) бюрократик амалпарастлик босқичлари бо„лди.
Септимий Север кичик ва о„рта табақалар манфаатини ко„злаб иш олиб борди. Аграр муаммо ва қо„шин сафларини то„лдирадиган ижтимоий қатламларни қо„ллаб-қувватлаш мақсадида давлат жамг„армаси ихтиёридаги ерларни ҳадя қилиш ва сотишни ё„лга қо„йди. Ташқи сиёсатда у Парфия билан 195–199-йилларда г„олибона уруш олиб борди. Месопотамия босиб олиниб, Ктесифон таланди. Британияда 208–211-йилларда каледон қабилалари билан муваффақиятли уруш олиб борилди.
Северларнинг навбатдаги вакили Марк Аврелий Антонин Каракалла (211–217-йиллар) қо„шин ва бошқарув харажатларини қоплаш мақсадида солиқ то„ловчилар сонини оширишни ко„злаб, 212-йил провинсияларнинг барча эркин аҳолисини Рим фуқароси деб э‟лон қилди. Лекин улар иммунитетдан маҳрум қилиниб, солиқ то„ловчиларга айландилар. Сенатнинг мавқейини пасайтириш ва қо„шинга таянишни император Каракалла давом эттирди. Каракалла 212-йил империянинг барча эркин аҳолисига Рим фуқаролик ҳуқуқини берган машҳур эдиктини э‟лон қилди. Император 215-йил Александриянинг ундан норози бо„лган аҳолисидан қаттиқ о„ч олди. Кейинги йили Каракалла Парфияга тинчлик ва до„стлик шартномасини таклиф қилди. Аммо Рим легионлари Парфияга бостириб кириб, ко„пгина Парфия зодагонлари қириб ташланди. Арбела шаҳри талон-тарож қилинди. Каракалла 35 ёшида фитна қурбони бо„лди.
Тез орада Каракалланинг о„гай онасининг синглиси Мезанинг невараси Варий Авит Бассиан (218–222-йиллар) легионлар томонидан император деб э‟лон қилинди. Финикия қуёш худоси Гелиогабалнинг коҳини бо„лган 14 ёшли Гелиогабал (Варит Авит Бассиан шу ном билан тарихга кирди) Римга келиб, энг аввало, о„зининг севимли худоси шарафига ибодатхона қуриб, ҳар кун унга қурбонликлар келтирди. Ахлоқи бузуқ, калтафаҳм о„смир давлат ишлари билан шуг„улланишни истамай, ко„нгил очишга берилиб кетди. Зиёфат заллари полларига атиргул япроқлари то„шаб, маишат қилаётган
до„стларига мисли ко„рилмаган қимматбаҳо совг„алар қилди. У қуён териси ёки қирг„овул патлари билан қопланган со„рида ястаниб ётди. Гелиогабал туя товони, хо„роз тожи, товус ва булбуллар тилини еди. Балиқ ва трюфелнинг устига туз о„рнига марварид сепди. Унинг бир тушлик овқати 100 минг сестерсийдан кам турмас эди.
Император-коҳин жамоа г„ашини келтириб, олтин иплар билан тикилган, қимматбаҳо тошлар билан безалган ипак туника кияр эди. У актёр, аравакаш ва турли фирибгарларни олий давлат мансабларига тайинлаб, қуллар ва озод бо„лган қулларни провинсия ноиблари этиб тайинлади. Барчанинг нафратига сазовор бо„лган Гелиогабал 222-йил март ойида онаси билан ҳарбийлар томонидан о„лдирилди. Ақлсиз ҳукмдорнинг жасади Рим ко„чаларида илмоқ билан судралиб, кейин ахлатга чо„милтирилиб, эмилий ко„пригидан Тибр дарёсига ташланди.
Северлар сулоласининг со„нгги императори Александр Север (222–235-йиллар) 235-йил о„лдирилганидан со„нг қо„шин давлат назоратидан чиқди. Легионерлар бирин-кетин тарихшуносликда «аскар императорлари» деб аталган ҳукмдорларни тахтга чиқардилар. Улар давлатни узоқ бошқара олмадилар.
Император Филипп Араб (244–249-йиллар) даврида 248-йил апрелида абадий шаҳар Римнинг 1000 йиллиги ҳашаматли байрам қилинди. Публий Лисиний Валериян (253–260- йиллар) ва унинг о„г„ли 35 ёшли Галлиен (253–268-йиллар) даврида парокандалик энг юқори чо„ққига чиқиб, империя амалда бир неча қисмларга парчаланди. Галлия, Испания ва Британияда ҳокимиятни Кассиан Постум (258–268-йиллар) босиб олиб, Галл империясини, Шарқда Септимей Одинат (261–267-йиллар) қудратли Палмира подшолигини тузди. Дунай провинсиялари, Болқон ва Мисрда ҳам марказга бо„йсунмаган ҳукмдорлар пайдо бо„лди.
Фақат иллириялик 49 ёшли Марк Аврелий Клавдий (268–270-йиллар) император бо„лганидан со„нг империяни қайта тиклаш бошланди. У аллеман ва готларнинг ҳужумларини қайтарди. Дунай провинсияларини қайта тузди. Тез орада Клавдий вабо касаллигидан вафот этди. Унинг о„рнига яна бир иллириялик 55 ёшли ҳарбий бошлиқ Лусий Домисий Аврелиан (270–275-йиллар) тахтга о„тирди. Аврелиан узоқни ко„ра
оладиган г„айратли сиёсатчи бо„либ, 271-йил у Шимолий Италияга бостириб кирган герман қабилалари ҳужумини қайтарди ва Рим атрофида 18-18 км узунликдаги мустаҳкам мудофаа истеҳкомларини қуришга буйруқ берди. Шу йилда император Дакия провинсиясига сафар қилиб, империянинг Дунай чегараларини барқарор қилишга ҳаракат қилди.
Палмирада Одинатнинг беваси Зиновия ҳукмронлик қилар эди. Зиновия қо„шинлари Сурия, Фаластин, Кичик Осиё ва Мисрни назорат қилар эди. Аврелиан 272–273-йилларда Зиновия қо„шинларини тор-мор қилиб, шарқий провинсияларда Рим ҳокимиятини тиклади. У Гал империясини ҳам нисбатан қийналмай бо„йсундирди. Шундан со„нг Рим империясининг яхлитлиги тикланди. Ҳукмдор давлатнинг иқтисодий аҳволини яхшилаш учун пул ислоҳотини о„тказди ва о„зининг илоҳий ҳомийси сифатида «енгилмас қуёш» худосини жорий қилиб, унга э‟тиқод қилишга буйруқ берди (274-йил). Аврелианнинг ҳокимияти мутлақ эди. У «жаноб ва худо» деб улуг„ланиб, «давлатни қайта тикловчи» унвонига эга эди. Қаттиққо„л император форсларга қарши юриш вақтида уюштирилган фитна натижасида 275-йил о„лдирилди.
Империяда яна сиёсий беқарорлик, тартибсизликлар бошланди. Давлат тизимининг емирилиши, ички о„заро низолар, герман қабилалари ҳужуми ва ИИИ асрда шарқда ташкил топган қудратли Сосонийлар давлати билан узоқ олиб борилган муваффақиятсиз урушлар Рим империясининг пароканда бо„лишига сабаб бо„лди.
Ишлаб чиқариш ҳажмлари кескин камайиб кетди. Провинсиялар о„ртасидаги савдо алоқалари бузилди. Империянинг турли ҳудудлари о„ртасидаги иқтисодий алоқалар заифлашди. Хо„жалик тобора натурал хусусият касб эта бошлади. Марказий ҳокимият бошқарув аппарати ва қо„шинни сақлаб туриш учун жуда катта сарф-ҳаражатлар қилиниб, давлат хазинаси барбод қилинди.
Давлат ҳокимияти молиявий қийинчиликни тугатиш учун пулни қадрсизлантира бошлади. Пулнинг қадрсизланиши ер-мулкни сотиб олишда катта миқдорда пул сарфлашга мажбур қилар эди. Денарийда кумуш миқдори 50% га камайтирилди. ИИИ аср охирига келиб кумуш денарий мис танга қийматига тенг бо„либ қолди. Пулнинг
қадрсизланиши иқтисодиётга салбий та‟сир ко„рсатди. Савдо-ҳунармандчилик тушкунликка учради. Ерга ижара ҳақи кескин ошди. Бу колонларнинг хонавайрон бо„лишига олиб келди. Қарз мажбурияти ошди. Қулларнинг сони камайиб, ишчи кучига бо„лган эҳтиёж ортди. Провинсияларда қуйи табақа вакилларининг қо„зг„олонлари ко„тарилди. Жумладан, ИИИ асрнинг 50-йилларида Галлияда деҳқонлар ва қуллар қо„зг„олони, Шимолий Африкада деҳқонларнинг қуролли чиқишлари юз берди.

  1. асрнинг 70-80-йилларида герман қабилаларининг империяга ҳужуми кучайди. Дакияни гот, сармат ва маркоманнлар босиб олди. Империянинг шаҳарларига тегишли бо„лган жуда ко„п ерлар қаровсиз қолди. Шаҳарлар савдо-ҳунармандчилик марказлари сифатида о„з аҳамиятини ё„қотди. Император буйруг„и билан бо„ш ётган ерлар қо„шни шаҳар ёки магнатлар мулкига қо„шиб берилди. Давлат ҳокимияти г„арбий провинсияларнинг магнатларига урушда олинган асирларни ишчи кучи сифатида ишлатиш учун тақсимлаб берди. Бу асирлар колонларга айлантирилди.


  1. Download 224.87 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling