3-маъруза минераллар. Минералларнинг пайдо бўлиши тўғрисида тушунча. Тоғ жинс ҳосил қилувчи минераллар


Чўкинди rуруҳиrа кирувчи минераллар


Download 57.7 Kb.
bet2/5
Sana17.06.2023
Hajmi57.7 Kb.
#1533345
1   2   3   4   5
Bog'liq
3-маъруза тайёр

Чўкинди rуруҳиrа кирувчи минераллар физик ва органик нураш1 жараёнлари билан, улар юз бераётган ҳудуднинг иқлими, ер сатҳининг тузилиши, геологик, гидрогеологик, тектоник шароити, ўсимликлар дунёси билан, уларнинг ўзаро боғлиқлиги замирида юзага келади.
Физик нураш жараёнида тоғ жинсларини ташкил этиб турган бирламчи минераллар ўзларининг иссиқдан ва совуқдан турли даражада ўзгариши (кенгайиш ва торайиш) хусусиятларига кўра бир-бирларидан ажратилади. Турлича катталикда айрим-айрим минерал бўлаклари вужудга келади, лекин янги минераллар пайдо бўлмайди.
Химиявий нураш жараёнида минераллар қуёш нури, карбонат ангидриди, турли органик кислоталар таъсири остида мураккаб химиявий ўзгаришга учрайди. Натижада бутунлай янги таркибли, физик, механик, химик хосса ва хусусиятларга эга бўлган минераллар ҳосил бўлади. Ер шарининг субтропик зоналарида тарқалган, таркибига кўра темир ва алюминийга бой магматик ва чўкинди тоғ жинсларининг химиявий нураши (Al2О3·nН2О), гетит (Fe2О3), гидрогетитлар (Fe2О3·nН2О), тропик зоналарда учровчи алюмосиликатлар – дала шпатларининг химиявий нураши натижасида вужудга келган гидрослюда, галлауазит, каолинит, монтмороллонит, бейделлит, нонтронит каби гилли минералларни шулар жумласига киритиш мумкин.
Биологик ва биохимик йўл билан минералларни пайдо бўлиши Ер тарихий тараққиёти давомида литосферада, гидросферада, атмосферада ва биосферада мавжуд бўлган турли-туман организмларнинг фаолияти билан боғлиқ ҳолда юз беради. Баъзи ўсимлик ва ҳайвон организмларидан фосфорит, кўмир, нефть, оҳактошлар пайдо бўлган бўлса, бактериялар, микроорганизмлар фаолияти натижасида олтингугурт, пирит, марказит, халкопирит ва бошқа қатор минераллар пайдо бўлади.
Метаморфик гуруҳидаги минераллар Ер қобиғининг чуқур қатламларидаги мавжуд тоғ жинслари ва минералларнинг катта босим ва юқори ҳарорат таъсирида содир бўладиган физик-химик жараёнлар натижасида вужудга келади. Бундай жараёнларни фанда метаморфизм дейилади. Метаморфизм жараёнида оҳактош донали кристалланган мармарга, қум, қумтошлар (кварцитга) айланади ва ҳ.к., шунингдек, тоғ жинсларига ва минералларга сув ёки темирли эритмаларнинг таъсирида ҳам химиявий алмашиниш юз бериши ва бир тоғ жинс ёки минерал бошқа тоғ жинсига ёки минералга айланиши мумкин. Бундай жараён фанда метасоматизм деб юритилади. Масалан, оҳактош доломитга, лимонит гематитга, опал хальцедонга айланади ва ҳ.к.
Қуйида баъзи минералларнинг вужудга келиш реакциялари келтирилади (Бобохўжаев, 1978, Ломтадзе, 1984).
1. Сув ва кислород таъсирида сульфидларнинг оксидланиши оқибатида лимонит минералининг ҳосил бўлиши:
12FeSО4+nH2О+3О2=4Fe2(SО4)3+2Fe2О3·nН2О
лимонит
2. Дала шпатларига карбонат ангидриди ва сув таъсирида гил минералларидан каолинит минералининг ҳосил бўлиши:
К2Al2Si6О6+CО2+5H2О = Н4Al2О3Si2О32СО3+4SiО2·3Н2О
каолинит поташ опал
3. Сув ва карбонат ангидрит таъсирида соф туғма олтингугурт конлари майдонида органик моддалар ва олтингугурт бактериялари иштирокида водород сульфиднинг ажралиши ва олтингугурт кристаллининг ҳосил бўлиш жараёни:
а) CaSО4·3Н2О+С (органик модда) СаCО3+2Н2О+Н2S+О2
б) Олтингугурт бактериялари таъсирида Н2S – оксидланади ва олтингугурт ҳосил бўлади: 2Н2S+О2 = 2Н2O+2S
в) Олтингугурт аввал томчилар шаклида бактериялар танасида тўпланади ва кейинчалик аморф ҳолдаги олтингугурт кристалларига айланади.
4. Сув ҳавзаларидаги мавжуд NaCl ва MgSО4 тузларининг ўзаро реакцияга кириши натижасида тенардит (Na24) ва мирабалит (Na2410Н2О) минералларининг ҳосил бўлиши:
2NaCl+MgSО4 Na24+MgCl2;
2NaCl+ MgSО4+10Н2О Na2410Н2О +MgCl2
5. Силикатларнинг (ортоклазларнинг) гидролитик парчаланиши натижасида монтмориллонит минерали ҳосил бўлади:
2К[Si3Al6]+2[H+-ОH-]=Al2[Si4О10] [ОH]2+2SiО2+2KОH
ортоклаз монтмориллонит
6. Иккиламчи гил минералларидан каолинит тропик ва субтропик зоналарнинг иссиқ ва намли иқлимий шароитларида парчаланиш жараёнида кремний ва алюминий оксидларига айланиши мумкин:
Al9[Si4О10] [ОН]8+x[H+-ОН-]= 2Al2О32О+2SiО2 nН2О
каолинит
7. Катта чуқурликларда юқори ҳарорат ва кучли босим (метоморфизм) таъсирида минераллар таркибидаги мавжуд сув, кислород ва карбонат ангидрид ажралиб чиқиб, улардан янги минераллар вужудга келиш жараёни:
Fe2О3nH2О = Fe2О3
лимонит гемотит
SiО2·nH2О = SiО
опал хальцедон
FeО4 = Fe2О3
магнетит гемотит
CaMg(CО3)2+2SiО2 = CaMgSi2О6+ 2CО2
доломит диопсид
Табиатда минералларнинг 3000 дан ортиқ турлари маълум. Уларнинг аксарият кўп қисми маълум шаклга ва ички тузилишига эга бўлган қаттиқ-кристалл модда ҳолатида бўлиб, жуда оз қисми шаклсиз модда – аморф ҳолатда учрайди. Кристалл шаклга эга бўлган минералларни ташкил этувчи зарралар (ион, атом ва молекулалар) маълум тартиб ва масофада жойлашган бўлади ва минералнинг кристалл панжарасини ҳосил қилади. Бир хил кристалларни шакли ўзгарган билан томонлар (а, б) ва бурчаклари ( ва) ўзгармай доимий бўлади. Аморф минерал моддаларда эса зарралар тартибсиз жойлашган бўлади. Бу минерал моддаларга мисол қилиб опал, вулқон шишаси, смола ва қотиб қолган коллоидлар – гелларни кўрсатиш мумкин.
Табиатда учровчи ҳамма тоғ жинслари уларнинг хосса ва хусусиятлари, ана шу тоғ жинсларини ташкил қилиб турган минералларнинг генетик турларига, химиявий таркибига, физик-механик хусусиятларига қараб қонуний равишда ўзгариб боради.



Download 57.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling