5-мавзу. Бюджетлаштириш ва харажатларни назорат қилиш Режа


Эгилувчан бюджетни тузиш ва ташкилот фаолияти


Download 379.06 Kb.
Pdf ko'rish
bet14/19
Sana21.04.2023
Hajmi379.06 Kb.
#1370630
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
5 маъруза

Эгилувчан бюджетни тузиш ва ташкилот фаолияти 
Эгилувчан бюджетлар ягона фаолият ўлчовига нисбатан доимий ва 
ўзгарувчан харажатларин тан олади. Хақиқатда эса харажатларга бир қанча ўлчов 
бирликлари таъсир қилиши мумкин ва барча харажатларга бир хил ўлчов бирлиги 
таъсир қилмай-ди.
 
Оғишлар 
Огишлар харажатларни назорат қилиш мақсадида эгилувчан бюджет ишла-
тилганда хақиқий натижалар билан эгилувчан бюджет маълумотлари солиштириш 
натижасида ҳисобланади. Керакли ўлчов бирликларидан фойдаланиш натижасида 
ха-ражатларни аниқ ўзгариши аниқланади.
Унга қарши холатда қатъий тузилган бюджетлар хақиқий ва смета фаолияти 
ўртасидаги фарққа ўзгартириш қилишга имкон бермайди. Бу шундан далолат Бера-
дики, харажатлар доимий бўлади ва бу холда солиштиришлар фойдасиз бўлиши 
мумкин.
Оғишларнинг сабаблари 
Оғишлар юзага келишининг бир қатор сабаблари мавжуд: 
(a) асосланмаган мақсад, 
(b) фаолиятнинг кучсиз кўрсаткичлари, 
(c) тасодифий тебранишлар. 


Мақсад, агар хақиқатда эришиш мумкин бўлган нарсани акс эттирмаса асос-
ланмаган ҳисобланади. Бундай холат қачонки ўрнатилган меъёр ёки идеал ёки , 
ташқи ва ички шароитлар ўзгариши даврида эскириб қолган бўлса юзага келади.
Ички холатлар ишлаб чиқариш технологияси, материаллар ёки ишлатилаётган 
ишчи кучи ўзгарганда ўзгариши мумкин. Ташқи шароитлар эса иқтисодий 
шароитлар ўз-гарганда ўзгариши мумкин, ва бунинг натижасида харажатларга, 
тушумга ва истеъ-молчи талабига таъсир қилиши мумкин.
Фаолиятнинг паст кўрсаткичлари назорат қилинувчи хамда назорат 
қилинмай-диган сабаблар оқибатида юзага келиши мумкин. Назорат қилинадиган 
сабабларга мисол қилиб ўкитишнинг етишмаслиги оқибатида паст мехнат 
унумдорлигини келти-риш мумкин. Назорат қилинмайдиган сабабларга эса 
етказиб берувчининг транспорт воситасини бузилиб қолиши натижасида юзага 
келган туриб қолишлар вақтини кел-тириш мумкин, ва бунинг натижада 
материалларни етказиб берилишини кечиктирили-ши юз беради.
Тасодифий тебранишлар одатда маълум бир даврга ўртача қиймат 
белгиланиши натижасида юзага келади. Бу эса ўз навбатида бир ҳисоб давридан 
иккинчисига тебра-нишларни келтириб чиқаради. Бундай тебранишлар олдиндан 
тўлов ва ҳисоблашларни тегишли тартибда аниқлашда омадсиз уриниш 
натижасида юзага келиши мумкин.

Download 379.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling