5А 230401- маркетинг (товарлар ва хизматлар) магистратура мутахассислиги талабалари учун мўлжалланган


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/100
Sana20.06.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1636899
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   100
Bog'liq
Sanoat marketingi.Ergashxodjaeva 2014.

 
 
 


174 
11.3. Бошқалардан ажратиб турадиган компетенцияларни 
аниқлаш 
Маркетинг аудити деталларини ўрганиш ҳамда компаниянинг 
кучли ва кучсиз томонларини таҳлил қилишдан четлашиб, стратегия 
ишлаб чиқувчи компания фаолияти ҳақида энг муҳим саволга ижодий 
жавоб топиши лозим: «Нима ташкилотда бошқалардан ажратиб 
турадиган компетенция ҳисобланади?» Бошқалардан ажратиб 
турадиган компетенция ташкилот ўзини энг яхши тарзда намойиш 
этадиган исталган фаолият соҳасида, масалан, илмий тадқиқотлар, 
инжиниринг, ишлаб чиқариш, маркетинг, дистрибуцияда аниқланиши 
ѐки бир нечта фаолият элементлари синергиясининг натижаси 
бўлиши мумкин. Компанияни бошқалардан ажратиб турадиган 
компетенция – бу товар-бозор стратегиясида ифодаланган ва 
компанияни унинг рақобатчилари орасида ажратиб турадиган қатор 
ўзига хос хусусиятлардир. 
Компанияни бошқалардан ажратиб турадиган компетенцияларни 
аниқлашга ѐндашувлардан бири мақсадли мижозларни, уларнинг 
эҳтиѐжлар 
характерини 
ва 
бу 
эҳтиѐжларни 
қондиришда 
компаниянинг товар таклифи ролини аниқлашга асосий эътибор 
қаратади. Бу ѐндашув мижозларнинг эҳтиѐжларини қондириш нуқтаи 
назаридан «Биз нима билан шуғулланишимиз керак?» деган саволга 
жавоб топиш имконини беради. Бошқалардан ажратиб турадиган 
компетенцияларни аниқлаш муаммосига бундай назар мижозларга 
йўналтирилган маркетинг стратегиясининг негизи ҳисобланади.
Компанияни бошқалардан ажратиб турадиган компетенция 
албатта унинг техник имкониятлари билан боғлиқ бўлиши шарт эмас 
– у компания фаолиятининг исталган соҳасида топилиши мумкин. 
Масалан, 
қуйидагилар 
бошқалардан 
ажратиб 
турадиган 
компетенциялар бўлиши мумкин: 
1) мижозлар муаммоларининг самарали ечимини топишга имкон 
берадиган тадқиқот ва ишланмалар соҳасида илмий билимлар 
даражасининг етарлилиги; 
2) стратегик муҳим хомашѐ ва таркибий қисмларга эга бўлиш; 


175 
3) патентлар ва мос келувчи техник тажриба; 
4) маҳсулот сифатини ошириш ва ишлаб чиқариш харажатларини 
пасайтириш имкоини берадиган технологик жараѐнлар ѐки асбоб-
ускуналарга дахлдор ўзига хос ишлаб чиқариш имкониятлари; 
5) харажатларни қисқартириш ва ноѐб маҳсулот тавсифномалари 
олишга имкон берадиган стационар қурилмалар, жойлашув ва 
технологиялар; 
6) рақобатчилар осон чиқа олмайдиган махсус бозорларга 
(мижозларга) чиқишни таъминлайдиган дистрибуция тизими. 
Асосий компетенциялар компания нима билан шуғулланишини 
белгилаб беради. Асосий компетенция соҳасини аниқлаш корпоратив 
стратегияни белгилашда биринчи қадам саналади ва маҳсулот/бозор 
ѐки бизнес-бирлик стратегиясини белгилашга олиб келади. Стратегик 
режалаштириш 
билан 
шуғулланувчи 
маркетолог 
асосий 
компетенцияларни белгилаш жараѐнида икки жиҳатни ҳисобга олиши 
лозим. Биринчидан, бундай белгилаш компаниянинг махсус товар-
бозор имкониятларига эътиборни ва уни рақобат бозорида 
позициялаштиришни (бизнес-стратегия) назарда тутади. Иккинчидан, 
у 
компания 
ўз 
ресурсларини 
йўналтириши 
ҳамда 
ўз 
компетенцияларини 
қўллаб-қувватлаш 
ва 
ўз 
ҳаракатларини 
рақобатчилардан ҳимоя қилиш учун функционал стратегиялар ишлаб 
чиқиши лозим бўлган фаолият соҳаларини белгилаб беради. 

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling