Аброров сирожиддин зухриддин ўҒли ўзбекистонда сукук исломий қимматли қОҒозларни жорий этиш истиқболлари


Download 1.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/53
Sana25.02.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1227458
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   53
Bog'liq
000 Диссертация С.Аброров

Тадқиқот 
натижаларининг 
жорий 
қилиниши. 
Сукукларни 
Ўзбекистон фонд бозорига жорий қилиш бўйича олинган илмий тадқиқот 
натижалари асосида: 
сукукни янги молиявий инструмент сифатида жорий қилишнинг илғор 
хорижий тажрибага асосланган устувор вазифаларини акс эттирувчи 
конструктив босқичлари бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси капитал 
бозорини 
ривожлантиришнинг 
2020-2025 
йилларга 
мўлжалланган 


10 
Стратегиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси 
Капитал бозорини ривожлантириш агентлигининг 2020 йил 5 февралдаги
01-02/06-176-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий 
этилиши фонд бозоридаги инструментлар турларининг диверсификация 
қилиниши ва бозор қулайлигининг ортишига хизмат қилган; 
“сукук” иқтисодий категориясини унинг генезиси, концептуал 
тамойиллари, типологиясини ҳисобга олган ҳолда ушбу инструментни оддий 
акция ва облигациялардан фарқли равишда алоҳида турдаги қимматли қоғоз 
сифатида белгилаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши 
курашиш қўмитасининг 04/20-сон буйруғи асосида “сукук” тушунчасига 
изоҳ тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Монополияга 
қарши курашиш қўмитаси 2020 йил 14 январдаги 53/04-20-сон 
маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши сукукнинг 
таърифи Ўзбекистон қонунчилигида ўз ифодасини топишига имконият 
яратган; 
молиявий секторлар ўртасидаги рақобатнинг таъминланиши ва 
фойдаланилмаётган жамғармаларнинг инвестицияга трансформацияланиши 
орқали сукук ривожланишининг иқтисодиётга ижобий таъсири бўйича 
таклифи Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш 
қўмитасининг 04/20-сон буйруғи асосида янги молиявий инструментларни 
жорий этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Монополияга 
қарши курашиш қўмитаси 2020 йил 14 январдаги 53/04-20-сон 
маълумотномаси). Бу таклифнинг амалиётга татбиқ қилиниши натижасида 
мамлакат иқтисодиётига сукук инструментини жорий этишнинг ижобий 
жиҳатлари асосланган; 
рискнинг мавжудлиги, фаолият натижасида кўриладиган фойдага 
манфаатдор бўлиш ва кўпчиликнинг манфаати бир кишининг манфаатидан 
устунлиги хусусиятларини очиб бериш орқали Ўзбекистонда сукук 
инструментидан мушорака, мудораба, муробаҳа, салам, истисно ҳамда ижара 
келишувлари тамойиллари асосида фойдаланиш таклифи Ўзбекистон 


11 
Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг 04/20-сон 
буйруғи асосида янги молиявий инструментларни жорий этишда 
фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш 
қўмитаси 2020 йил 14 январдаги 53/04-20-сон маълумотномаси). Мазкур 
таклифнинг жорий этилиши натижасида сукукни жорий қилишда ҳукумат 
томонидан устувор йўналишларни белгилаш имконияти яратилган. 

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling