Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида


-модда. Жамиятнинг жойлаштирилган


Download 186.56 Kb.
Pdf ko'rish
bet21/63
Sana27.01.2023
Hajmi186.56 Kb.
#1131074
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   63
Bog'liq
akciyadorlik-zhamiyatlari-va-akciyadorlarning-huquqlarini-himoya-qilish-tugrisida

41-модда. Жамиятнинг жойлаштирилган
акцияларни сотиб олиши


"Ўзкимёсаноат" АЖ // /uzkimyosanoat.uz
23/66
Жамият акциядорлар умумий йиғилишининг, агар жамият уставида назарда тутилган бўлса,
жойлаштирилган акцияларнинг умумий сонини камайтириш мақсадида, шунингдек кейинчалик
қайта сотиш мақсадида уларнинг бир қисмини сотиб олиш йўли билан жамиятнинг устав фондини
камайтириш тўғрисидаги қарорига мувофиқ ўзининг жойлаштирилган акцияларини сотиб олишга
ҳақлидир.
Агар муомалада қолган акцияларнинг номинал қиймати устав фондининг ушбу Қонунда назарда
тутилган энг кам миқдоридан камайиб кетадиган бўлса, жамият жойлаштирилган акцияларининг
умумий сонини камайтириш мақсадида уларнинг бир қисмини сотиб олиш йўли билан устав
фондини камайтириш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли эмас.
Акциядорларнинг умумий йиғилиши акцияларнинг умумий сонини камайтириш мақсадида уларни
сотиб олиш йўли билан жамиятнинг устав фондини камайтириш тўғрисида қабул қилган қарор
асосида жамият томонидан сотиб олинган акциялар уларни сотиб олиш вақтида муомаладан
чиқарилади.
Акцияларни сотиб олиш тўғрисидаги қарорда сотиб олинадиган акцияларнинг турлари, жамият
сотиб оладиган ҳар бир турдаги акциянинг сони, сотиб олиш нархи, акциялар ҳақини тўлаш шакли
ва муддати, шунингдек акциялар қанча муддатда сотиб олиниши белгилаб қўйилиши лозим.
Агар жамиятнинг уставида ўзгача тартиб белгиланмаган бўлса, акцияларни сотиб олиш вақтида
уларга пул билан ҳақ тўланади. Акцияларни сотиб олиш муддати 30 кундан кам бўлмаслиги керак.
Жамият томонидан оддий (одатдаги) акцияларни сотиб олиш нархи бозор баҳосига мувофиқ
белгиланади.
Сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилинган муайян турлардаги акцияларнинг эгаси бўлмиш ҳар
бир акциядор кўрсатиб ўтилган акцияларни сотишга ҳақлидир, жамият эса уларни сотиб олиши
шарт. Агар жамиятнинг сотиб олиши тўғрисида ариза тушган акцияларнинг умумий сони ушбу
моддада белгиланган чеклашларни ҳисобга олган ҳолда жамият сотиб олиши мумкин бўлган
акцияларнинг сонидан ортиб кетса, акциядорлардан аризада кўрсатилган талабларга мутаносиб
равишда акциялар сотиб олинади.
Акциялар сотиб олинадиган муддат бошланишига кечи билан 30 кун қолганда жамият муайян
турдаги акцияларнинг эгалари бўлмиш акциядорларни хабардор қилиши шарт. Хабарномада ушбу
модданинг тўртинчи қисмида кўрсатиб ўтилган маълумотлар бўлиши лозим.
Имтиёзли акциялар жамият уставида назарда тутилган нархларда сотиб олинади.
Жамият тасарруфига ўтган акциялар овоз бериш ҳуқуқини бермайди, овозларни санаб чиқишда
ҳисобга олинмайди, улар бўйича дивидендлар ҳисоблаб чиқарилмайди. Бундай акциялар жамият
тасарруфига ўтган пайтдан эътиборан бир йилдан кечиктирмай реализация қилиниши керак, акс
ҳолда, акциядорларнинг умумий йиғилиши жамиятнинг устав фондини камайтириш тўғрисида
қарор қабул қилиши лозим
Ушбу модданинг тўққизинчи қисмида назарда тутилган муддатларда реализация қилинмаган
акциялар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиниши лозим.
Жамият томонидан ўз акцияларини олиниши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мустақил
равишда ёки қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокичлари орқали амалга
оширилади.
Жамият ўзи чиқарган акциялар бўйича уларни қайта сотиб олиш шарти билан битимлар тузишга,
шунингдек ўзи чиқарган акцияларни ишончли бошқарувга беришга ҳақли эмас.



Download 186.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling