"Ўзкимёсаноат" АЖ // /uzkimyosanoat.uz
4/66
билан боғлиқ зиёнларни ўзларига тегишли акциялар қиймати доирасида тўлайдилар.
Акциялар ҳақининг ҳаммасини тўламаган акциядорлар жамият мажбуриятлари юзасидан ўзларига
тегишли акциялар қийматининг тўланмаган қисми доирасида солидар жавобгар бўладилар.
Жамият ўз акциядорларининг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди.
Агар жамиятнинг ночорлиги (банкротлиги) жамият учун мажбурий кўрсатмаларни бериш ҳуқуқига
эга бўлган акциядор сифатидаги шахснинг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари
туфайли вужудга
келтирилган бўлса, мазкур акциядор зиммасига жамиятнинг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда
унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгарлик юклатилиши мумкин.
Акциядорлик жамиятининг уставида тегишли ҳуқуқ назарда тутилган тақдирдагина, акциядор
мажбурий кўрсатма бериш ҳуқуқига эга бўлади.
Жамият учун мажбурий кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эга бўлган
акциядор жамиятнинг муайян
ҳаракатни амалга ошириши оқибатида ночор (банкрот) бўлиб қолишини олдиндан билиб, ўз
ҳуқуқидан унинг ана шундай ҳаракатни амалга оширишини кўзлаб фойдаланган ҳолдагина
жамиятнинг ночорлиги (банкротлиги) акциядорнинг ҳаракатлари
туфайли вужудга келтирилган
деб ҳисобланади.
Давлат ва унинг органлари жамият ўз зиммасига олган мажбуриятлар юзасидан жавобгар
бўлмайдилар, худди шунингдек жамият ҳам давлат ва унинг
органлари олган мажбуриятлар
юзасидан жавобгар бўлмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: