Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида


II БЎЛИМ. АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИ ТУЗИШ


Download 186.56 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/63
Sana27.01.2023
Hajmi186.56 Kb.
#1131074
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   63
Bog'liq
akciyadorlik-zhamiyatlari-va-akciyadorlarning-huquqlarini-himoya-qilish-tugrisida

II БЎЛИМ. АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИ ТУЗИШ
10-модда. Жамиятни тузиш усуллари
11-модда. Жамиятни таъсис этиш
12-модда. Жамиятнинг муассислари
13-модда. Таъсис йиғилиши (конференцияси)
14-модда. Жамиятнинг таъсис ҳужжатлари
15-модда. Жамият устави
16-модда. Жамият уставига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ёки жамият уставини янги
таҳрирда тасдиқлаш
17-модда. Жамиятни давлат рўйхатидан ўтказиш
18-модда. Жамият уставига киритилган ўзгартишлар ва қўшимчаларни ёки жамиятнинг янги
таҳрирдаги уставини давлат рўйхатидан ўтказиш
10-модда. Жамиятни тузиш усуллари


"Ўзкимёсаноат" АЖ // /uzkimyosanoat.uz
7/66
Жамият янгидан таъсис этиш ва (ёки) мавжуд юридик шахсни қайта ташкил этиш (қўшиб юбориш,
бирлаштириш, бўлиш, ажратиб чиқариш, қайта тузиш) йўли билан тузилиши мумкин.
11-модда. Жамиятни таъсис этиш
Жамиятни таъсис этиш йўли билан тузиш муассисларнинг (муассиснинг) қарорига мувофиқ амалга
оширилади. Жамиятни таъсис этиш тўғрисидаги қарор таъсис йиғилиши томонидан қабул
қилинади. Жамият бир шахс томонидан таъсис этилган тақдирда жамиятни таъсис этиш ҳақидаги
қарорни шу шахснинг ёлғиз ўзи қабул қилади.
Жамият муассислари уни тузиш тўғрисида ўзаро таъсис шартномасини имзолайдилар, шартномада
уларнинг жамиятни таъсис этиш борасида биргаликда фаолият кўрсатиш тартиби, жамият устав
фондининг миқдори, муассислар ўртасида жойлаштирилиши керак бўлган акцияларнинг турлари,
улар учун тўланадиган ҳақ миқдори ва бу ҳақни тўлаш тартиби, муассисларнинг жамиятни тузишга
доир ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб қўйилади.
Жамиятни таъсис этиш тўғрисидаги қарор муассисларнинг овоз бериш натижаларини ҳамда
жамиятни таъсис этиш, жамият уставини тасдиқлаш, жамиятни бошқариш органларини сайлаш
масалалари юзасидан улар қабул қилган қарорларни акс эттириши керак.
Жамиятни таъсис этиш, унинг уставини тасдиқлаш тўғрисидаги ва муассис томонидан жамият
акциялари ҳақини тўлаш учун топширилаётган қимматли қоғозлар, бошқа мулкий ҳуқуқлар ёки пул
билан баҳоланадиган бошқа ҳуқуқларнинг пулда баҳоланишини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорлар
муассислар томонидан бир овоздан қабул қилинади.
Чет эллик инвесторлар иштирокидаги жамиятни тузиш Ўзбекистон Республикасининг қонун
ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Давлат корхонаси акциядорлик жамиятига айлантирилаётганда уни таъсис этиш тўғрисидаги
қарор давлат мулкини тасарруф этиш ваколатига эга бўлган орган томонидан қабул қилинади.

Download 186.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling