Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида
Download 186.56 Kb. Pdf ko'rish
|
akciyadorlik-zhamiyatlari-va-akciyadorlarning-huquqlarini-himoya-qilish-tugrisida
- Bu sahifa navigatsiya:
- "Ўзкимёсаноат" АЖ // /uzkimyosanoat.uz 37/66
66-модда. Акциядорлар умумий
йиғилишининг қарори Акциядорлар умумий йиғилишида овозга қўйилган масалалар бўйича: жамиятнинг оддий (одатдаги) акцияларининг эгалари бўлмиш акциядорлар; ушбу Қонунда ва жамият уставида назарда тутилган ҳолларда жамият имтиёзли акцияларининг эгалари бўлмиш акциядорлар овоз бериш ҳуқуқига эгадир. Акция эгаси бўлмиш акциядорга овозга қўйилган масалани ҳал этишда овоз бериш ҳуқуқини берадиган оддий (одатдаги) акция ёки имтиёзли акция жамиятнинг овоз берувчи акциясидир. Агар овоз берувчи акциялар миқдорини аниқлаш чоғида имтиёзли акция унинг эгасига биттадан ортиқ овоз берса, бундай имтиёзли акция бўйича ҳар бир овоз алоҳида овоз берувчи акция сифатида ҳисобга олинади. Овозга қўйилган масала бўйича акциядорлар умумий йиғилишининг қарори, агар ушбу Қонунда ёки жамият уставида қарор қабул қилиш учун акциядорлар овозининг кўпроқ миқдори белгилаб қўйилмаган бўлса, йиғилишда иштирок этаётган жамият овоз берувчи акциялари эгаси бўлмиш акциядорларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Ушбу Қонун 21-моддасининг иккинчи ва тўртинчи қисмларида кўрсатилган масалалар бўйича қарор, агар мазкур қарорни қабул қилиш ваколати жамият кузатув кенгашига берилмаган бўлса, "Ўзкимёсаноат" АЖ // /uzkimyosanoat.uz 37/66 акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этаётган, жамиятнинг овоз берувчи акциялари эгалари бўлган акциядорларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Акциядорларнинг умумий йиғилишида овозга қўйилган, ҳал қилиш чоғида жамият оддий ва имтиёзли акцияларининг эгалари бўлмиш акциядорлар овоз ҳуқуқига эга бўладиган масала юзасидан овозларни санаб чиқиш, агар ушбу Қонунда ёки жамият уставида ўзга қоида белгиланмаган бўлса, овоз берувчи акцияларнинг барчаси бўйича биргаликда амалга оширилади. Ушбу Қонуннинг 65-моддаси биринчи қисмининг иккинчи ва ўн иккинчи хатбошиларида кўрсатилган масалалар бўйича қарор, агар жамият уставида бошқа қоида белгиланмаган бўлса, акциядорлар умумий йиғилиши томонидан фақат кузатув кенгашининг таклифига биноан қабул қилинади. Ушбу Қонуннинг 65-моддаси биринчи қисми иккинчи-тўртинчи, олтинчи ва ўн саккизинчи хатбошиларида кўрсатилган масалалар бўйича қарор акциядорлар умумий йиғилиши томонидан акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этаётган овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлмиш акциядорларнинг тўртдан уч қисмидан иборат кўпчилик овози билан қабул қилинади. Акциядорлар умумий йиғилишини олиб бориш тартиби бўйича акциядорлар умумий йиғилиши томонидан қарор қабул қилиш тартиби жамият уставида ёки акциядорлар умумий йиғилишининг қарори билан тасдиқланган жамиятнинг ҳужжатларида белгилаб қўйилади. Акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибига киритилмаган масалалар бўйича қарор қабул қилишга, шунингдек кун тартибига ўзгартиришлар киритишга ҳақли эмас. Акциядорлар умумий йиғилишида қабул қилинган қарорлар, шунингдек овоз бериш якунлари ушбу Қонунда ва жамият уставида назарда тутилган тартиб ҳамда муддатларда акциядорлар эътиборига етказилади, бироқ бу муддат ана шу қарорлар қабул қилинган санадан эътиборан 45 кундан ошмаслиги керак. Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан давлат вакили иштирокисиз қабул қилинган қарорлар, шунингдек вето қўйилган қарорлар ижро этилмайди. Агар акциядор узрли сабабларга кўра акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этмаган ёки бундай қарор қабул қилинишига қарши овоз берган бўлса, у акциядорларнинг умумий йиғилишида қабул қилинган қарор устидан судга шикоят қилишга ҳақлидир. Download 186.56 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling