Ҳаммаси бир хил аниқликда акс эттирилмайди
Мускул – ҳаракат сезгилари, статик сезгилар
Download 1.43 Mb. Pdf ko'rish
|
3-maruza matni
- Bu sahifa navigatsiya:
- Органик сезгилар
- 6.4. Сезгиларнинг умумий қонуниятлари
Мускул – ҳаракат сезгилари, статик сезгилар
Мускул-ҳаракат сезгилари мотор сезгилар деб номланиб, уларга оғирликни, қаршиликни, органлар ҳаракатини билиш сезгилари киради. Уларнинг органлари–гавда мускуллари, пайлар, бўғимлардан иборатдир. Органларнинг таркибида сезувчи нервларнинг чекка тармоқлари мавжуд бўлиб, уларнинг таъсирида ҳаракат ва статик сезгилар вужудга келади. Мускул - ҳаракат сезгиларининг физик сабаби мускулларга таъсир этувчи нарсаларнинг механик тазйиқи ва гавда ҳаракатларидир. Статик сезгилар гавданинг фазодаги ҳолатини сезиш ва мувозанат сақлаш сезгилари деб аталади. Гавданинг фазодаги ҳолатини билиш ва мувозанат сақлаш сезгиси учун ички қулоқдаги вестибуляр аппарат рестептор вазифасини бажаради. Вестибуляр аппарат қулоқ даҳлизи ярим доира каналларидан ташкил топган бўлади, сезувчи нерв тармоқлари эса гавданинг фазодаги ҳаракатини ва ҳолатини бошқаради. Гавда мувозанатини сақлашда алоҳида аҳамият касб этиб, улар эндолимфада сўзиб юрадиган майда оҳактош кристаллардан ташкил топган. Органик сезгилар Органик сезгиларнинг рестепторлари ички органларда, қизилўнгач, меъда, ичак, қон томирлари, ўпка ва шу кабиларда жойлашган бўлади. Ички органлардаги жараёнлар органик сезгилар рестепторларининг қўзғатувчиларидир. Уларга қуйидагилар киради; а) Оғриқ сезгилар; б) чанқов сезгилари; в) нохуш туйғулар; г) очликни сезиш. 6.4. Сезгиларнинг умумий қонуниятлари Сезгиларнинг юзага келиши маълум қонуниятларнинг асосида юз беради. Сезгилар бирор бир сезги аъзосининг қўзғалишидан ҳосил бўлади. Қўзғатувчи рестепторга таъсир этиши биланоқ сезги ҳосил бўлмайди. Қўзғатувчи таъсир эта бошлагандан бир неча вақтдан кейин сезги ҳосил бўлади. Лекин сезгиларнинг ҳар хил турлари фақат ўзига хослиги билан эмас, балки улар учун умумий бўлган хусусиятлар билан ҳам ифодаланади. Сезгиларнинг сифати, жадаллиги ўзоқ давом этиши ва кўп жойларда юз бериши ана шундай хусусиятлар жумласига киради. Қуйида сезгиларнинг хусусиятлари яққол ифодаланган. Сифат – мазкур сезгининг асосий хусусияти бўлиб, уни бошқа сезги турларидан фарқлайди ва айни шу сезги тури доирасида ўзгариб туради. Масалан, эшитиш сезгиси паст–баландлиги, майинлиги, зўрлиги билан фарқ қилади ва ҳоказо. Сезгининг жадаллиги унинг миқдорини ифода этадиган хусусият бўлиб, таъсир келаётган қўзғатувчининг кучи ва рестепторнинг функстионал ҳолати билан белгиланади. Сезгининг давомийлиги унинг вақтинчалик хусусияти ҳисобланади. У ҳам сезги аъзосининг функстионал ҳолати билан лекин асосан қўзғатувчининг таъсир қилиш вақти ва таъсирнинг жадаллиги билан белгиланади. Қўзғатувчи сезги аъзосига таъсир қилиши биланоқ сезги ҳосил бўлмайди, балки бир оз вақт ўтгач ҳосил бўлади. Бу сезгининг латент (яширин) даври деб аталади. Латент даври ҳар хил сезги тури учун турлича, масалан, тактил сезгилари учун 130 миллисекунд бўлса, оғриқ сезгиси учун 370 миллисекундан иборат. Билинар – билинмас сезги ҳосил қилувчи қўзғатувчининг минимал кучи сезгирликнинг қуйи чегараси дейилади. Сезгиларнинг қуйи чегараси анализаторнинг абсолют сезгирлиги даражасини аниқлайди. Масалан, 1 грамм қандни 1 пиёла чойдаги мазаси унча сезилмайди. 0.1 см қоғозни қўл кафтига қўйилса, унинг оғирлиги сезилмайди. Сезги чегарасининг меъёри қанчалик кичик бўлса, мазкур анализаторнинг сезгирлиги шунчалик юксак бўлади. Анализаторнинг мутлақ сезувчанлиги сезгининг фақат қуйи эмас, балки юқори чегараси билан кифояланади. Сезгининг мутлақо юқори Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling