Ҳаммаси бир хил аниқликда акс эттирилмайди
Download 1.43 Mb. Pdf ko'rish
|
3-maruza matni
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кўриш сезгилари Инсонлар томонидан ранг ва ёруғликни сезиш кўриш сезгилари орқали амалга ошади ва сезиладиган ранглар хроматик ва ахроматик
Сезги турлари
Психология фанида учта катта гуруҳга ажратилган сезгилар (экстрорестептив, проприорестептив, интрорестептив) ўз навбатида қуйидаги турларга ажратилади: 1. Кўриш сезгилари; 2. Эшитиш сезгилари; 3. Ҳид билиш сезгилари; 4. Таъм билиш сезгилари; 5. Тери сезгилари; 6. Мускул –ҳаракат (кинестетик); 7. Статистик сезгилар; 8. Органик сезгилар; Кўриш сезгилари Инсонлар томонидан ранг ва ёруғликни сезиш кўриш сезгилари орқали амалга ошади ва сезиладиган ранглар хроматик ва ахроматик турларга бўлинади. Психофизиологик қонунга кўра ёруғлик нурлари учбурчак шиша призма орқали ўтиб синганда ҳосил бўладиган ранг хроматик ранглар деб аталиб, уларга камалак ранглар, яъни қизил, зарғалдоқ, сариқ, яшил, ҳаво ранг, кўк, бинафша тусларини қамраб олади. Одатда оқ ранг, қора ранг, кулранг ва уларнинг турлича кўринишлари ахроматик ранглар деб номланади. Кўриш сезгиларининг органи кўз ҳисобланиб, у кўз соққаси ундан чиқиб келадиган кўрув нервларидан ташкил топган бўлиб, кўз соққасини ташқи томирлари ва тўр пардалари ўраб туради. Ташқи парданинг тиниқ бўлмаган оқ қисми склера ёки қотган қаттиқ парда деб номланади. Унинг олд томонига жойлашган бир мунча қавариқ қисми тиниқ мугус парда бўлиб, унинг олдинги қисми рангдор парда деб аталади. Мазкур парданинг рангига биноан унинг товланишига қараб, одамларда кўз кўк, қора каби жилва беради. Рангдор парданинг ўрта қисмида юмолоқ тиниқ модда бўлиб, уни қорачиғ деб атаймиз ва у орқали кўз ичига ёруғлик нурлари киради. Кўзларнинг учинчи пардаси тўр парда деб номланиб, у кўз соққасининг деярли бутун ички юзасини қоплайди. Қорачиғ билан рангдор парданинг орқасида икки томони қавариқ, тиниқ жисм кўз гавҳари жойлашган бўлади. Ёруғлик нурлари унда тўпланиб, сўнг синади ва тўр пардага нарса ёки жисмнинг акси, сурати тушади. Кўз соққасининг гавҳари билан тўр парда ўртасидаги бутун ички юзаси шишасимон жисм деб номланувчи махсус тиниқ суюқлик билан қопланган бўлади. Тўр парда ранг ва ёруғликни сезиш учун муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унда кўрув нервининг тармоқлари жойлашгандир. Ушбу тармоқларнинг чеккадаги учларида таёқча ва колбачалар деб аталадиган махсус нерв хужайралари мавжуддир. Инсон кўзини тўр пардасида 130 миллионга яқин таёқчалар ва колбачалар деб аталадиган махсус нерв ҳужайралари мавжуддир. Инсон кўзининг тўр пардасида 130 миллионга яқин таёқча ва 7 миллионга яқин колбача бор деб тахмин қилинади. Колбачалар ёрдами билан хроматик, яъни кундўзги ранглар кўрилади. Таёқчалар ёруғликни яхши сезувчан бўлиб, хира ва қоронғу пайтларда ўз функстиясини бажаради, ахроматик рангларни акс эттиради. Тўр парданинг энг сезгир жойи – сариқ доғнинг асосан, колбачалар билан марказий чуқурчаси ҳисобланиб, унга қайси нарсанинг акси тушса, худди шуни ҳаммадан равшанроқ кўрамиз. Обьектга тик қараш натижасида кўз мускуллари унга қаратилади ва акс эттирувчининг суръати сариқ доғга тушади. Бундай тарздаги кўриш тўғри кўриш дейилади. Одам кўзи рангларнинг тахминан, 380 миллимикрондан 780 миллимикронгача ўзунликдаги тўлқинларнинг таъсирини сезади. Уч рангли сезги назариясининг асосий қоидалари 1756 йилда М.В.Ломоносов томонидан баён қилинган бўлса, 1856 йилдан кейин немис физиги Г.Гельмголст томонидан уни тўла исботлаб берилган. Ушбу назарияга биноан тўр парданинг колбачаларида учта асосий элемент мавжуддир, улардан бирининг қўзғалиши қизил ранг сезгисини, иккинчи қўзғалиши яшил ранг сезгиси ва учинчи қўзғалиши бинафша ранг сезгисини ҳосил қилади. Назарияга кўра ёруғлик тўлқинлари бирданига учта элементни бир хилда қўзғатса, оқ ранг сезгиси вужудга келади. Лекин ёруғлик тўлқинлари икки ёки уч элементга таъсир қилса-ю, аммо бу бир текис кечмаса, у ҳолда сезувчи элементлардан ҳар бирининг қанчалик қўзғалувчанлигига қараб, ҳар хил ранг сезгилари намоён бўлади. Ҳозирги замон психологиясида рангларни сезиш ёлғиз тўр пардасидаги жараёнлар билангина эмас, балки мия пўстида юзага келадиган бошқа жараёнлар билан ҳам боғлиқ эканлиги тўғрисида маълумотлар мавжуддир. Замонавий маълумотларга биноан таёқчаларда кўриш пурпури деган махсус модда борлиги исботланган. Кўзга ёруғлик таъсири этганда кўриш пурпури кимёвий йўл билан парчаланиб, таркибий қисмларга бўлинади ва мазкур жараён кўриш нервини қўзғатиб, ёруғлик сезгисини ҳосил қилади ва қоронғуликда эса пурпур функстионал ҳолатини қайта тиклайди. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling