Антропоген омиллар Ҳозирги вақтда антропген юнонча сўз бўлиб «антропос»


Download 31.42 Kb.
bet2/5
Sana08.03.2023
Hajmi31.42 Kb.
#1254248
1   2   3   4   5
Bog'liq
Антропоген омиллар

Сайёравий муаммоларга Дунё « иссиқ хонаси самараси» киради.
Ер атмосферасидаги таркибидаги барча газлар ўзига яраша вазифаларни бажаради. Ҳусусан карбонат ангидрид Ердаги ҳароратни бир хилада ушлаб туради ва уни сайёрамизани кўрпаси деб ҳисоблашади. Атмосферада унинг бўлиши 0.003 % ни ташикил этади. Ҳозирда инсон томонидан йилига 22 млрд т. бу газ ҳавога кўтарилмокда Бу газнинг ҳавода кўпайиши Ер ҳароратини ошишига сабаб бўлмоқда. Илмий назарий жиҳатидан олимлар тақидлашича сайёра миқёсида ҳарорат 1-2 гардусга ошса қутуб томони 150-500 км сурилади деб такидламоқдалар.
Бунинг оқибатида ғаллачилик районларида ёмғиргачлик камайиб аксинча тропик зоналарда ёмғиргарчилик кўпаяди. Кўплаб аҳолии зич жойларда ҳароратнинг кўтарилиш бу эса кишиларнинг саломатлигига сезиларли таъсир кўрсатади. Ҳарорат ва намликнинг жиддий ўзгариши қишлоқ хўжалигига сезиларли таъсир этиб ҳосилдорликни кескин пасайишига олиб келади.
Ер сайёрасининг ҳарорати 1 градусга кўтрарилиши қутбий кенгликдаги музликларни эришини тезлаштиради. Демак Дунё океани сатҳида кўтарилиш бўлади. Океан сатҳининг кўтарилиши қуруқликнинг салмоқли қисмини сув босишига олиб келади. Чунончи Малъдив ороллари, Океания, Филиппин, Бангладеш, Индонезия, Ғарбий Европанинг денгиз сохиллари сув остида қолди. Санк-Петербург, Кохира, Шанхай каби кўплаб шаҳарлар тошқиндан кўплаб талофат кўрмокда. Бу соҳил бўйидаги кўплаб аҳолини қишлоқ ва саноат хўжалик ишлаб чиқаришни материкнинг ичкарисига кўчириш, портларни қайта тамирлаш керак бўлади. Дунё и с с и қ х о н а с и с а м а р а си иқлимнинг сайёравий тарзда исишига таъсир этсада, махаллий иқлимнинг совушига олиб келади (айникса кутбий кенгликлар атрофида).
Ушбу муаммоларни ҳал этишда ягона йўл атмосферадаги чиқиндилар миқдорини камайтиришдир. Ҳозир Дунё бўйича атмосфера ҳавосининг ифлосланишининг 20% и АҚШ ҳиссасига тўғри келади.. Шу боисдан 1997 йилда бўлиб ўтган БМТ нинг иқлим ўзагришига бағишланган Конвенциясида атмосферанинг ифлосланишини АҚШда 3, Европа Иттифоқи мамлакатларида 8, Япония 6% га камайтиришга қарор қилган.
«Озон туйниги» муаммолари. Атмосфера ҳавосининг Ер юзаси сатҳидан 20-30 км баландлик қисмида озон қавти жойлашагн бўлиб уни озон экрани деб ҳам аташади. Озон қатлами Қуёшдан келадиган ультрабинафша нурларни ютиб, Ердаги тирик организмга зарарли таъсирлардан асрайди. Озон қаталмини емиручи асосан фреон, хлорид газлари, фторуглерод ва полифторуглеводород ҳисобланиб, улар ўзларида хлор ва бром атомларини сақлайдилар. Улар стратосферага кўтраилиб озонни емиради. Бир дона хлор 100 молекула озонни емиради. Озон қатламининг сийраклашиши ультрабинафша нурларининг миқдорини ошишга олиб келади. Озон қатламига зиён келтирувчи фреонлар, атир-упа саноатида, маиший, киме, совитгич жиҳозларида фойдаланилади. Шу туфайли уни Дунё бўйича ишлаб чиқариш миқдори анча юқори (йилига тахминан 700 минг т. атрофида).
Бундан ташқари, қишлоқ хўжалигида ишлатиладиган азот ўғитлари ҳам озон емиручи манбалардан бўлиб қолмоқда.
Озон қатламининг бузулиши илк бор Антарктика осмонида кузатилган. 1995-1996 йилларда аҳолиси зич яшайдиган Шимолий Америка, Осиё ва Европа устида ҳам кўзатилган. Унинг оқибатида 1982 йили Зеландия аҳолисининг 11 мингдан зиёди тери раки билан оғриган 1987 йили касалликнинг кучайиши оқибатида 160 киши ҳалок бўлган. Ультрабинафша нурлар инсонларга тери ракини келтириб чиқарса ўсимликларнинг айниқса бошоқли, картошка ва соянинг маҳсулдорлигини кескин пасайтириб юборади, балиқ ва океан жонзотларининг яшаш шароитни ёмонлаштиради. Озон қатламини муҳофаза қилиш борасида Дунё миқёсида бир қатор анжумалар ва келушувлар ўтказилди, 1989 йилдаги Хельсинки деклорациясига мувофиқ фреон газларидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар миқдорини камайтиришни босқичма-босқич олиб бориш тадбирлари кўрсатилган.
Ч ў л л л а н и ш м у а м м о с и. Қуриқлик юзасининг 40 млн км2 майдони қурғочил-адир ҳудуддидан иборат. Минтақада суғориладиган ерлар 200 млн. гектардан зиёд, лалми деҳқончилик ва яйлов сифатида фойдаланиладиган майдон улиши ҳам салмоқли. Дунё аҳолисининг 15 % ортиғи айнан шу минтақаларда истиқомат қилади. Суғориладиган ерларнинг шўрланиши, дефалацияси, натижасида тупроқнинг унимдорлиги йўқолган. Яйловларда тартибсиз ҳолда мол боқилиши, дов – дарахтлардан ўтин ва бошқа мақсадларда аёвсиз кесиб юбориш яроқсиз ерларни кўпайишига олиб келмоқда. Чўлланиш жараёнини келтириб чиқарувчи сабабларнинг салкам 90% и инсон зиммасига тўғри келади. Ҳозирда инсон қўли билан бунёд этилган чўллар майдони 9 млн км2 га етган. Қуруқлик юзасининг 21 млн. гектар ерлари йилига яроқсиз ҳолига келтирилмоқда, 6 млн.гектар суғориладиган ер чўл тусини олмокда, суғориладиган ерларнинг 90 млн.гектар ери шўрланишга учраган.
Чўлланиш талофатлари Осиё ва Африка мамлакатларининг анчасида, Австралияда борган сари катта-катта майдонларни ўз дамига тортмоқда. Айниқса 1968-1973 йилларда содир бўлган Саҳрои Кабир фожиаси йилига 20 минг км2 маҳсулдор ерларни чўл қарига тортди. Судан мамлакати жанубидаги чўл чегараси 17 йил ичида (1958-1974) йилига ўртача 5 км дан, жами 80-100 км. жанубга сурилди. Умуман Саҳрои Кабир йилига 1.5 млн. гектар атрофида кенгаймокда. Чўлланиш ерларни яроқсиз ҳолига келтириш билан бирга қурғокчил ва ярим қурғокчил экотизмлар маҳсулдорлигини пасайишига сабаб бўлмоқда. Натижада аҳолининг турмуш даражаси пасаймокда, турли касалликлар пайдо бўлишга имконият ортмокда, уй-жой, озиқ – овқат муаммоси каби ижтимоий – иқтисодий муаммолар кўпайишига олиб келмоқда.
Кейинги чорак аср давомида фақат чўлланиш жараёни натижасида қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг йўқатилишидан кўрилган зарар миқдори 520 млрд АҚШ долларига етган.
1977 йилда Найроби шаҳрида БМТ нинг атроф-муҳитни муҳофазаси бўйича “Чўлланишга қарши ҳаракат” дастури ишлаб чиқилди. Бу режа бир неча йилларга мўлжалланилган бўлиб, режага мувофиқ 1981 йилда Тошкентда ҳам Халқаро илмий анжуман бўлиб ўтди. Ҳозирда бошқа мамалакатлар сингари Ўзбекистонда ҳам чўлланишни олдини олиш, суғориладиган ерлар ва яйловлар маҳсулдорлигини ошириш борасида қатор амалий тадбирлар амалга оширилмоқда

Download 31.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling