Боб касб-ҳунар таълими муассасаларида замонавий ахборот – коммуникация ва педагогик технологиялар асосида таълим сифатини оширишнинг назарий-методологик асослари
Download 0.94 Mb.
|
Мансуров А.А. 2014.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Аудио воситалар
- 2.2. Таълим тизимида “Windows ХР операцион тизими” ва “Бумеранг” технологиясидан фойдаланишнинг афзалликлари
Визуал воситалар. Визуал (кўргазмали) воситалар педагогик технология жараёнида ўқувчи-талабалар кўз билан кўришлари учун мўлжалланган барча воситаларни ўз ичига олади. Буларга синф доскасидаги ёзув ва бошқа тасвирлар, китоблардаги ёзув ва тасвирлар, тарқатма материаллар, ўқув плакатлари, фото суратлар, тасвирий санъат асарлари, видео, кино тасвирлар, жониворлар, ўсимликлар, табиат объектлари, турли буюмлар ва бошқалар киради. Кўргазмали воситаларнинг педагогик технологияда қўлланилиши ўқувчи-талабаларга ўргатиш керак бўлган ахборотга тегишли мазмунни турли шакл ва усулларда кўрсатиш орқали тез, аниқ ва тўғри тушунтириш имкониятини беради.
Аудио воситалар. Аудио воситалар эшитиш орқали ахборотни ўрганиш, ўзлаштириш имкониятини беради. Ҳозирда кўпроқ аудиовизиуал воситалар, яъни бир вақтда эшитиш ва кўришга хизмат қилувчи воситалар: кино ва бошқа овозли видео тасвирлардан фойдаланилади. Аслида эса амалиётда мавжуд шароит ва вазиятдан келиб чиққан ҳолда, ижодий ёндашув асосида мавжуд воситалардан комплекс фойдаланиш энг яхши самара бериши мумкин. Табиий воситалар. Табиий воситаларга педагогик технология жараёнида ўрганиш кўзда тутилган мазмунга тегишли барча табиий нарсалар киради. Булар одам ва жониворлар, ўсимликлар ва табиат, асбоб-ускуналар, буюмлар, машиналар, механизмлар, иншоотлар ва шу кабилардан иборат. Ўқувчи-талаба ва ўқитувчи учун зарур ўқув анжомлари ҳамда мактаб жиҳозлари педагогик технологиянинг зарур воситалари ҳисобланади. Умуман педагогик технологиянинг сифати ва самарадорлиги ҳозирги кунда кўп жиҳатдан барча турдаги зарур воситаларнинг сифати ва улардан юқори самарадорлик билан фойдалана билишга боғлиқ. Бу воситалардан тўғри ва унумли фойдаланиш ўқитувчининг малака, маҳорат, ижодкорлиги, изланувчанлигига боғлиқ.9 2.2. Таълим тизимида “Windows ХР операцион тизими” ва “Бумеранг” технологиясидан фойдаланишнинг афзалликлари Таълимда бумеранг методининг маъноси педагог томонидан ташланган муаммоли масала ёки мавзунинг ўқувчи-талабалар томонидан ўзлаштирилган ҳолда ўқитувчига оғзаки ёки ёзма шаклда қайтишидан иборат. 1. Дарсда ўрганиладиган мавзунинг режасида 4 та мавзуча бўлса, аудиториядаги талабалар ҳам 4 гуруҳга ажратилади. Режадаги биринчи мавзуча ўқитувчи томонидан тайёрланган жавоблари билан биринчи гуруҳ ўқувчи-талабаларининг ҳар бирига тақдим этилади. Шу тариқа режадаги бошқа мавзучалар ҳам жавоблари билан биргаликда ўзига мос номердаги гуруҳларнинг ўқувчи-талабаларига тарқатилади. Ҳар бир гуруҳдаги талабалар ўзларига жавоблари билан тақдим этилган битта мавзучани ўқитувчи томонидан белгиланган регламентда ўрганиб чиқадилар. 2. Шундан кейин 4 гуруҳ ўқувчи-талабалари аралаштирилиб, янги таркибдаги 4 гуруҳ ташкил этилади. Бу янги гуруҳларнинг ҳар бирида дастлабки 4 гуруҳларнинг барчасидан бир нечтадан ўқувчи-талабаларнинг иштирок этишига эришилади. Натижада бутун ўқув материалини яхлит жамоа бўлиб ўрганиш имконияти туғилади. Муҳими, ўқувчи-талабаларда ўқув материалини мустақил ўрганиш, ҳамкорликда ишлаш, билганларини бошқаларга тушунтира билиш кўникма ва малакалари шаклланади. 3. Ўқитувчи томонидан белгиланган регламентда мавзуни жамоа бўлиб ўрганиш якунлангач, ўқувчи-талабалар дастлабки гуруҳларига қайтишади ва савол-жавоблар бошланади. Ўқитувчининг ташкилотчилиги асосида саволлар бошқа гуруҳлар томонидан битта жамоага берилади. Жамоа ичидан ўзлари танлаган бир ўқувчи-талаба шерикларининг тўплаган балларини ёзиб, жамлаб, натижаларини ўқитувчига топширади. Барча гуруҳлар шу тарзда савол-жавоб ўтказилади. Бунда қўйилган саволга тўғри жавоб берган ўқувчи-талабага 3 балл, тўғри қўшимча қилганга 2 балл, тўғри реплика қилганга 1 балл, умуман фикр билдирмаганга 0 балл қўйилади. 4. Ҳар бир гуруҳ мавзу бўйича ўзлари биттадан савол тузиб, унга жавоб беришни бошқа жамоаларга таклиф этади. Тўғри жавоб берган жамоанинг умумий балига 3 балл қўшилиб, бошқаларга 0 балл қўйилади. Ҳеч ким жавоб бера олмаса, саволни тузган жамоанинг ўзи жавоб берса, уларнинг умумий балига 3 балл қўшиб қўйилади. 5. Энди ҳар бир ўқувчи-талабанинг баҳолаш учун уларга мавзу бўйича олдиндан тайёрланган тест тарқатилади. Бир гуруҳнинг иш натижаларини бошқа жамоа ўқувчи-талабалари тайёр жавоблар асосида текшириб, ўқитувчи томонидан тақдим этилган шкала бўйича балл қўйилади. 6. Дарс ўқитувчи томонидан ўқувчи-талабалар иштирокида мустаҳкамланади ва умумлаштирилади. Гуруҳлар ва ўқувчи-талабаларга тўпланган баллар эълон қилиниб, рағбатлантириш амалга оширилади. Келгуси дарс учун керак бўладиган топшириқ ва вазифалар шакллантирилади. Гуруҳ ўқувчи-талабаларининг тайёргарлик даражасига, ўқув материалларнинг ҳажми, осон ёки қийинлигига боғлиқ равишда дарс вақтида етишмовчилик кутилса, тўртинчи босқични ўтказмаслик мумкин. Мазкур технология бир машғулот давомида ўқув материалини чуқур ва яхлит ҳолатда ўрганиш, ижодий тушуниб етиш, эркин эгаллашга йўналтирилган. У турли мазмун ва характерга (муаммоли, мунозарали, турли мазмунли) эга бўлган мавзуларни ўрганишга яроқли бўлиб, ўз ичига оғзаки ва ёзма иш шаклларини қамраб олади ҳамда бир машғулот давомида ҳар бир иштирокчининг турли топшириқларни бажариши, навбат билан ўқувчи-талаба ёки ўқитувчи ролида бўлиши, керақли баллни тўплашига имконият беради, ўқувчи-талабаларни дарс жараёнида, дарсдан ташқарида турли адабиётлар, матнлар билан ишлаш, ўрганилган материални ёдида сақлаб қолиш, сўзлаб бера олиш, фикрини эркин баён эта олиш ҳамда бир дарс давомида барча ўқувчи–талабаларни баҳолай олишга қаратилган4. Бумеранг технологиясини ўтказиш қуйидаги босқичлардан ташкил топган: 1 – босқич: тренинг тингловчилари 4-5 кишидан иборат кичик гуруҳларга бўлинади; ўқитувчи ҳар бир гуруҳ ва унинг ҳар бир аъзосига мустақил ўрганиш, фикрлаш ва ёдда сақлаб қолиш учун алоҳида–алоҳида аниқ ёзма тарқатма материал беради. Уларнинг сони гуруҳлар ва тингловчилар сонига боғлиқ. Агар 4 та кичик гуруҳ бўлса, у ҳолда умумий мавзу 4 та кичик матнларга бўлиниб ҳар бир гуруҳга берилади: - фаолият самарали бўлиши учун ҳар бир гуруҳга берилган текстдан ҳар бир тингловчига берилади. Шундай қилиб, 4 та гуруҳ умумий мавзу асосида 4 хил матнга, ҳар бир тингловчи эса ўз гуруҳига тушган матнга эга бўлади. 2 – босқич: гуруҳларга берилган матнни гуруҳ аъзолари якка тартибда алоҳида ўрганишлари, текстни эслаб қолишлари, кейин эса керак бўлса бошқаларга ёки ўқитувчига гапириб беришлари, иложи борича текстни ўзлаштириб олишлари керақлигини ўқитувчи уқтиради ва тайёргарлик учун матнни катта ёки кичиклигига қараб 10-15 дақиқача вақт беради. Ўзи эса гуруҳ ва тингловчиларнинг иш фаолиятини кузатади. 3- босқич: ўқитувчи олдиндан тайёрлаб қўйилган рақамлар ёзилган кичик қоғозлар билан хар бир гуруҳ ёнига келиб гуруҳ аъзоларидан ушбу қоғозлардан биттадан рақам тортиб олишларини сўрайди (қоғозлар сони гуруҳдаги тингловчилар сонига боғлиқ, масалан гуруҳда 5 киши бўлса, қоғоздаги рақамлар 1,2,3,4,5, этиб тайёрланади, агар 4та бўлса 1дан 4гача ва ҳоказо). Кичик гуруҳлардаги барча тингловчилар рақамлар ёзилган қоғоздан олишлари керак. Нечта гуруҳ бўлса, шунча гуруҳ аъзолари сонига қараб рақамлар ёзилган қоғозлар тайёрланади . Тренер рақамлар бўйича тингловчилардан янги гуруҳлар тузишларини сўрайди. Масалан, ҳаммада 1-рақамини олганлар битта янги гуруҳ, 2-рақамлилар иккинчи, 3-рақамлилар учинчи гуруҳни, 4-рақамлилар тўртинчи гуруҳни, 5-рақамлилар бешинчи гуруҳни ташкил этишларини сўрайди. Гуруҳ аъзолари янги гуруҳга ўзлари билан ўрганган матнларини ҳам олиб ўтадилар. 4 – босқич: рақамлар бўйича янги гуруҳлар тузилганда ҳар бир янги гуруҳда аввалги гуруҳлардан биттадан вакиллар ўз–ўзидан тўпланиб қолади, яъни 4 хил матн ўрганилган бўлса, бу янги гуруҳда ҳар биттасидан биттадан вакил тўпланади, умумий мавзу бўйича 4 тингловчи ва 4 хил матн тўпланади. 5 – босқич: янги тузилган гуруҳнинг ҳар бир аъзоси энди ўзига 2 та вазифа, яъни ўқитувчи ва талаба вазифасини олади ва қуйидагича фаолият кўрсатади: -ўқитувчи (ўргатувчи) сифатида, ўзи аввал ўрганган материални гапириб беради, ўзи мустақил ўрганган материалнинг асосий жойларига барчанинг диққатини жалб қилади, бошқа гуруҳ аъзоларининг тушуниш ва ўзлаштириш қобилиятларини текширади. - талаба сифатида, гуруҳ аъзоларининг навбатма–навбат сўзлаб, тушунтираётган, гапираётган матнларини эшитади, таҳлил қилади, фикрлайди ва ёдда сақлаб қолишга ҳаракат қилади. - ўқитувчи эса уларга ўз текстларини фақат сўзлаб беришлари керақлигини уқтиради ва бунга 20 дақиқача вақт беради (матн ҳажмига ва умумий мавзунинг қийин, осонлигига қараб вақт ажратилади). Бу босқичда тренинг бошланишида тарқатилган барча материал тингловчилар томонидан ўзлаштирилган ҳисобланади. 6 – босқич: гуруҳдагилар бир–бирларига ўз матнларини гапириб бериб, барчалари ушбу матнларни билиб олишгач, ўқитувчи ўрганилган материал гуруҳ аъзолари томонидан қанчалик ўзлаштириб олганини текшириб кўриш учун ҳар бир гуруҳ аъзоларининг бир–бирларига ўз матнларидан келиб чиққан ҳолда саволлар беришлари мумкинлигини тушунтиради. Шундай қилиб, гуруҳ ичида ички назорат, яъни савол–жавоб орқали ўтказилади. Бу эса гуруҳдаги тингловчиларни бир–бирларига сўзлаб берган материалларини бошқалар томонидан ўзлаштирилганлик даражасини аниқлашга, ўзининг билимини янада мустаҳкамлашига ёрдам беради. 7 – босқич: ўқитувчи барча тингловчиларни яна қайтадан аввалги жойларига қайтишларини сўрайди, яъни ўқувчи-талабалар яна машғулот бошланишидаги гуруҳларига қайтадилар. 8 – босқич: ўқитувчи аудиториядаги тингловчиларнинг барчаси ҳаммага тарқатилган ёзма материаллар билан таниш эканликлари, улар ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлганликларини ҳисобга олган ҳолда, ҳар бир ўқувчи-талабадан ўрганилган материални сўраши мумкинлигини айтади. 9 – босқич: тингловчиларга тарқатилган ўқув материалининг улар томонидан қай даражада ўзлаштирилганлигини аниқлаш мақсадида ўқитувчи ўқувчи-талабаларнинг назорат саволларига берган жавобларини рейтинг баллари орқали баҳолашини тушунтиради, масалан, саволларга берилган жавоблар– агар тўлиқ жавоб бўлса – 3 балл, қўшимча қилинса – 2 балл, ўтирган жойдан луқма ташланса – 1 балл, жавоб берилмаса – 0 балл қўйилиши белгиланади. Баҳо системасида - тўлиқ жавоб учун 5 баҳо, қўшимча учун 4 баҳо, луқма ташланса 3 баҳо, жавоб бермаса 2 баҳо, умуман иштирок этмаса 1 баҳо қўйишни белгилаш мумкин. Гуруҳ аъзоларининг жавобларини юқорида кўрсатилган тартибда баҳолаш, балларни қўйиб бориш, умумлаштириш учун ҳар бир гуруҳ ўзига гуруҳ қатнашчиларидан бирини “ҳисобчи” этиб тайинлаши мумкин (“ҳисобчи” ҳам даврада бўлаётган савол–жавоблар мулоқотида иштирок этади). 10 – босқич: ўқитувчи тарқатма материаллар асосида тузилган саволлар (5–6 та) билан ўқувчи-талабаларга мурожаат қилади (саволлар иложи борича ҳамма матнларга тегишли бўлгани маъқул, шунингдек, ўқитувчи аудиториядаги барча ўқувчи-талабаларни жавоб бериш учун қамраб олишга ҳаракат қилади). Белгиланган саволларга жавоб бериш тугагач, ўқитувчи доскага гуруҳлар томонидан тўпланган балларни ёзади ва машғулотнинг кейинги босқичига ўтади. 11 – босқич: ўқитувчи ҳар бир гуруҳни ўз ёзма материалларининг мазмунидан келиб чиққан ҳолда биттадан савол тайёрлашлари керақлигини айтади ва гуруҳларга савол тузишлари учун 5 – 7 дақиқа вақт ажратади. 12 – босқич: гуруҳлар бир–бирларига саволлар берадилар, гуруҳлардаги “ҳисобчилар” эса гуруҳ аъзоларининг жавобларини юқорида белгиланган тартибда баҳолаб борадилар. Жавоблар тўғри бўлса, савол берган гуруҳ жавобни тўлдирмайди. 13 – босқич: ўқитувчи гуруҳ аъзолари тўплаган балларни яна бир марта доскага ёзади ва тўпланган баллар (баҳолар)нинг умумий қийматини аниқлайди. Тўпланган баллар (баҳолар)нинг умумий қиймати барча гуруҳ аъзоларига тенг бўлинади (келишганлик асосида). Изоҳ: агар тўпланган балларни гуруҳ аъзоларига тенг бўлишда ўқувчи–талабалар томонидан норозилик бўлса, яъни баъзи гуруҳ аъзолари гуруҳнинг фаолиятида фаол иштирок этиб, умумий жамоавий фаолиятда пассив бўлган бўлишса, ёки умуман иштирок этмаган, қизиқмаган бўлишса, бундай ҳолатда вазиятни ечишни гуруҳ аъзоларига юклатилади. Гуруҳнинг ечими тўғри ҳисобланади, ёки ўқитувчи ўз фикрини билдириши мумкин, чунки у дарс жараёнида ўқувчи–талабаларнинг жавоблари, фаол ёки пассивликларини кузатиб боради. Умуман олганда, агар ўқувчи–талаба фаоллик кўрсатмаган, ёки савол – жавобларда иштирок этмаган бўлса ҳам унинг шу дарс жараёнида бирон нарсани эслаб қолиб ўзлаштирганини ҳисобга олган ҳолда унга энг кичик балл берилиши мумкин. Бу ўқувчи -талабани кейинчалик шу шаклдаги дарсларда фаолроқ бўлишга ундайди. Юқоридаги каби вазият вужудга келса унинг ечимини ҳар бир ўқитувчи шароитга қараб ўзи ҳал этиши ёки гуруҳ, жамоага ташлаши мумкин. Баъзида гуруҳнинг “ҳисобчилари” балларни қўйишда ноаниқлик ёки қўшиб ёзишлари мумкин, натижада, баъзи гуруҳларнинг умумий тўпланган баллари бошқа гуруҳларникидан жуда кам фарқ қилиши мумкин. Ўқувчи-талабаларнинг ҳаққоний баҳоланишлари уларнинг танланган “ҳисобчи” ларига боғлиқ эканлигини ўқитувчи олдиндан эслатиб ўтади. Агар умумий тўпланган балларни гуруҳ аъзоларига тақсимлаганда шу машғулот учун белгиланган максимал баллдан ортиб кетган бўлса, у ҳолда шу машғулот учун керақли баллни олиб қолиб,ортиқчасини кейинги машғулотларга ёки якуний назоратга ўтказиш мумкин5 . 14-босқич: ҳар бир ўқувчи-талабага баллар қўйилгач ўқитувчи машғулотга якун ясайди. Ўқувчи-талабаларнинг фаолиятига баҳо беради, берилган жавобларга ўз фикрини билдиради ва қуйидаги саволлар билан уларга мурожаат қилади: бугунги машғулотдан нималарни билиб олдингиз? нималарга ўргандингиз? нималар сиз учун янгилик бўлди? яна нималарни билишни истар эдингиз? 15-босқич: Ўқитувчи ўқувчи - талабаларнинг жавобларини диққат билан тинглаб уларга миннатдорчилик билдиради ва дарсни якунлайди. Download 0.94 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling