Боб касб-ҳунар таълими муассасаларида замонавий ахборот – коммуникация ва педагогик технологиялар асосида таълим сифатини оширишнинг назарий-методологик асослари


“Windowsнинг ишлаш шартлари» мавзусини мультимедиали технология асосида ишлаш шартлари ва воситалари


Download 0.94 Mb.
bet18/32
Sana25.04.2023
Hajmi0.94 Mb.
#1399369
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   32
Bog'liq
Мансуров А.А. 2014.

2.3. “Windowsнинг ишлаш шартлари» мавзусини мультимедиали технология асосида ишлаш шартлари ва воситалари
Ўзбекистонда 1997 йили Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури қабул қилин­ган­дан бошлаб таълим тизимида, педагогик нашрларда педагогик техноло­гия­лар муаммолари долзарб тадқиқотчилик объектлари сифатида кўтарила бош­лан­ди. 1999 йилда Республика таълим Маркази қошида педагогик технологиялар бўйича Марказ ташкил этилди. “Таълим технологиялари”, “Таълим муаммолари” каби журналлар нашр этила бошланди, педа­го­гик технологиялар муаммолари бўйича мақолалар “Халқ таълими”, “Педа­гогик таълим”, “Таълим ва тарбия” журналларида, “Маърифат”, “Ўқитувчилар газетаси” ва бошқа илмий-педагогик нашрларда босилиб чиқарилди ва чиқарилмоқда.
1994 йили педагогик технологиялар муаммолари бўйича биринчи Республика илмий-назарий конференцияси ўтказилди, маърузалар ва ҳисоботлар мате­риал­лари махсус тўпламда чоп этилди.
Ҳозирги кунда Республикамиздаги бир қанча нуфузли олий ўқув юртларида, жумладан Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика университети қошида педагогика фанлари доктори, профессор Н.Н. Азизход­жаева раҳбарлиги остида инновацион технологиялар Маркази ташкил этилди, бу марказ замонавий педагогик ва инновацион технологиялар муаммолари бўйича педагогик кадрлар малакасини ошириш билан шуғулланади.
Энди биз информатика фанида ўзлаштирилган билим ва кўникмаларни ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш дарси ҳақида фикрлашамиз. Мазкур дарснинг асосий мақсадларидан бири ўқувчиларга етказилган ўқув материаллари ва ахборотлар тўғрисидаги билим ва қўникмаларни қандай усуллар билан ривожлантириш, ҳамда уни мустаҳкамлаш усуллари кўрсатиб берилади.
Ўқитиш жараёнида ўқувчи–талабаларга шахс сифатида қаралиши, турли педагогик технологиялар ҳамда замонавий методларнинг қўлланилиши уларни мустақил, эркин фикрлашга, изланишга, ҳар бир масалага ижодий ёндашиш, масъулиятни сезиш, илмий тадқиқот ишларини олиб бориш, таҳлил қилиш, илмий адабиётлардан унумли фойдаланишга, энг асосийси, ўқишга, фанга, педагогик ва ўзи танлаган касбга бўлган қизиқишларини кучайтиради.
Бундай натижага эришиш ўқув жараёнида инновацион ва ахборот технологияларни қўлланилишини тақозо этади. Улар жуда хилма-хил бўлиб, биз улардан баъзилари хақида тўхталиб ўтамиз ва уларни ўтказиш тартиби ҳақида услубий кўрсатма берамиз. Ушбу методик кўрсатмада келтирилган замонавий методлар ёки ўқитишнинг самарасини оширишга ёрдам берувчи технологик тренинглар ўқувчи-талабаларда мантиқий, ақлий, ижодий, танқидий, мустақил фикрлашни шакллантиришга, қобилиятларини ривожлантиришга, рақобатбардош, етук мутахассис бўлишларига ҳамда мутахассисга керақли бўлган касбий фазилатларни тарбиялашга ёрдам беради.
Ушбу методик кўрсатмадан фойдаланувчилар ўқув жараёнини ташкил этиш учун ҳавола этилган технология тренингларни худди шу тартибда ўтказишлари шарт эмас, хар қайси ўқитувчи бу теринингларнинг умумий шақлини олган ҳолда ўзларининг дарс технологияларини яратишлари, берилган теренингларнинг тўлиқ ёки уларнинг баъзи бир босқичлари, элементларини ишлатишлари мумкин.
Юқорида келтирилган ўқитувчи дарс тузилмаси ва технологик харитасидан фойдаланиб информатика фанидан «Windows XP операцион тизими » мавзусига технологик харита тузамиз.

Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling