Чирчиқ давлат педагогика университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Download 0.9 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/41
Sana19.06.2023
Hajmi0.9 Mb.
#1625683
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   41
Bog'liq
oquvchilarni harbij-vatanparvarlik ruhida tarbiyalashning pedagogik imkoniyatlarini takomillashtirish 10-11 sinf oquvchilari misolida

Ақлий 
(интеллектуал
– 
ватанпарварлик 
тарбиясининг 
йўналишларидан ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси ҳақида дастлабки 
билимларнинг эгалланиши. 
Шахсий 
– 
дастлабки 
ҳарбий-ватанпарварлик 
тарбиясини 
шакллантирувчи мотивлар, мамлакатга бўлган муносабат ва уни баҳолаш, 
давлатни муҳофаза қилиш зарурлиги ҳамда бўлиши мумкин бўлган ҳар 
қандай хавфларни бартараф этишга ишониш. 
Руҳий тайёргарлик – жамият томонидан ўрнатилган меъёрий 
талабларни бузмаслик, мамлакат дахлсизлигини муҳофаза қилиш истаги, 
хатти-ҳаракат ва фаолиятда ўз қарашларини амалга ошириш эҳтиёжи. 
Умумтаълим 
муассасаларида 
ҳарбий-ватанпарварлик 
тарбияси 
фаолиятини ташкил этиш натижасида бўлажак Ватан ҳимоячиси бўлмиш 
ўқувчи шахси шаклланади (1-расмга қаранг).
Мактаб таълим ва тарбия жараёни юқори синф ўқувчи шахсининг 
қуйидаги психологик хусусиятларини англаб олишни ўргатади: 
- жамият ва давлат билан муносабатда бўлиш эҳтиёжини: 
- мустақилликни 
таъминлаш 
бўйича 
ҳарбий-ватанпарварлик 
мотивларини шакллантиришга йўналганлик;
- “шахс-шахс”, 
“шахс-тарих”, 
“шахс-жамият”, 
“шахс-қадрият” 
боғланишларини, бир бутун ҳолда эса “шахс-давлат” алоқадорлигини энг 
содда, оддий асослари. 


12 
1-расм. Ўқувчиларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг тузилмаси 
Умумтаълим муассасасининг вазифаси ҳар бир ўқувчининг фуқаролик 
позициясини, унинг конституциявий бурчини, Ватанни ҳимоя қилиш 
вазифасини бажаришга тайёрлиги ва қобилиятини шакллантиришга 
қаратилганлигини ҳисобга олиб, биз ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси 
бўйича ишлар қуйидаги мақсадларда такомиллаштирилди (2-расмга қаранг): 
- жисмоний, ақлий, маънавий-ахлоқий фазилатлари жиҳатдан жамият 
ва давлат олдидаги бурчни бажаришга қодир бўлган ўқувчи шахсини 
шакллантириш; 
- ҳарбий иш асослари бўйича билим ва кўникмаларни шакллантириш 
(Қуролли Кучлар таркиби, турлари ва жанговар қуроллар, Қуролли Кучларни 
бошқариш тизими, ҳарбий бурч ва ҳарбий хизматни ўташ тартиби, тактик, 
фавқулодда ва жанговар тайёргарлик асослари, Қуролли Кучлар низомлари, 
ҳарбий топография, фуқаро муҳофазаси); 
- ҳаёт йўлини белгилашда таъсир қиладиган ҳарбий қадриятларни 
шакллантириш (миллий армиямиз тарихи, Қуролли Кучларнинг ҳарбий шон-
шарафи, ҳарбий анъаналар, давлат ва фуқароларнинг эркинлиги ва 
мустақилликни англаш ҳамда ҳимоя қилиш). 
Ўқувчиларда ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясининг ўзига хос 
хусусиятлари акцентуация (маълум бир шахсда жуда аниқ характерли 
хусусиятлар)ларини ташкил топиши ва индивидуал характер хусусиятлари 
шунингдек, уларнинг намоён бўлиши жавобгарлик сифатларининг 
ривожланиши билан изоҳланди. Ўқувчиларни ҳарбий-ватанпарварлик 
руҳида тарбиялаш армия ва халқ бирлигини таъминлаш борасида таълим 
муассасалари ва маҳаллий давлат ҳокимият органлари билан 
ҳамкорликдаги ишларнинг кучайтирилгани миллий армиямиз сафларини 
мустаҳкам ирода, фаол фуқаролик позициясига эга бўлган ёшлар билан 
тўлдириб бориш имконини беради. 
Таълим муссасаларида ўқувчиларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ўқитиладиган 
умумтаълим фанлари ва ташкил этиладиган тадбирлар асосида 
Тарихий хотира – 
ўқитиладиган фанлар асосида 
Билим – жамият ходисаларини билишга 
қаратилган маълумот тўплми 
Ҳарбий-ватанпарварлик – 
давлат манфаатларини ўз 
манфатларидан устун қўйиш 
Миллий ғоя – халқни эзгу 
мақсадларга етаклайдиган фикрлар 
мажмуи. 
Ватан – ҳар бир фуқаронинг 
дахилсиз макони 
Мардлик – давлат манфаатларини 
ҳимоя қилувчи ахлоқий сифат 
Аҳлоқий тарбия – кишини 
жамиятда муносиб ўрин 
эгаллашига етаклайди. 

Download 0.9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling