Даволаш факултети даволаш иши 3 курс 306 гуруҳ талабаси Хусанов Алининг фармакология фанидан мустақил иши


Download 0.77 Mb.
bet2/3
Sana27.01.2023
Hajmi0.77 Mb.
#1131292
1   2   3
Bog'liq
Хусанов А торасемид

Дозалари
Eссенциал (бирламчи) гипертензияни даволашКатталарСтандарт доза: 2,5 мг, нонушта вақтида қабул қилган афзал.Даволаш бошланганидан 2 ойдан кейин препаратнинг дозасини ошириш мумкин, бунда максимал суткалик доза 5 мг ни ташкил этади.Юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда шишларни даволашКатталарСтандарт доза: 5 мг суткада бир марта ичга қабул қилинади.Одатда бундай доза самарани бир маромда сақлаб туриш учун қўлланади.Зарурати бўлганида дозани суткада бир марта 20 мг гача аста-секин ошириш мумкин.Кекса пациентларКекса пациентларда препаратни дозалаш бўйича стандарт тавсиялар қўлланади.Шунга қарамасдан, кекса шахслар ва ёшроқ шахслар орасида қиёсий тадқиқотлардан етарли бўлмаган маълумотлар олинган.Болалар (12 ёшгача)Торасемидни болаларда қўллаш тажрибаси йўқ («Махсус кўрсатмалар»га қаранг).Жигар ёки буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларЖигар ёки буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда дозага тузатиш киритиш зарурати ҳақида маълумотлар чекланган.Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларни даволаганда маълум эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, чунки қон плазмасида препаратнинг контсентрацияси ошиши мумкин.
Ножӯя таъсири:
Торасемид билан даволаш вақтида бир қатор ножўя самаралар кузатилиши мумкин.Уларни пайдо бўлиш тез-тезлиги қуйидаги тарзда кўрсатилган: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача), тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача), кам ҳолларда (≥1/10000 дан <1/1000 гача), жуда кам ҳолларда (<1/10000), тез-тезлиги номаълум (мавжуд бўлган маълумотлар асосида аниқлаб бўлмайди).Моддалар алмашинуви ва озиқланиш томонидан бузилишларТез-тез: метаболик алкалозни кучайиши.Мушак спазмлари (айниқса даволашни бошида).Қонда сийдик кислотаси, глюкоза ва липидлар (триглицеридлар, холестерин) нинг контсентрациясини ошиши.Калий миқдори паст парҳез, қусиш, диарея ривожланганда, сурги воситаларни ҳаддан ташқари кўп қабул қилиш, шунингдек жигар фаолиятини сурункали бузилиши бўлган пациентларда гипокалиемия.Доза ва даволаш давомийлигига қараб сув-электролит мувозанатини бузилишлари, хусусан гиповолемия, гипокалиемия ва (ёки) гипонатриемия.Қон ва лимфатик тизим томонидан бузилишларЖуда кам ҳолларда: тромбоцитлар, эритроцитлар ва (ёки) лейкоцитлар сонини камайиши. Юрак ва қон томирлар томонидан бузилишларЖуда кам ҳолларда: тромбоэмболик асоратлар, онгни чалкашиши, артериал гипотензия, гемоконтсентрация оқибатида юрак ва марказий тсиркулятор бузилишлар (шу жумладан юрак ва бош мия ишемияси).Бу масалан аритмиялар, зўриқиш стенокардияси, ўткир миокард инфаркти ёки ҳушдан кетишга олиб келиши мумкин.Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишларТез-тез: меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар (масалан иштаҳани йўқолиши, меъдада оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, диарея, қабзият), айниқса даволашни бошида.Жуда кам ҳолларда: панкреатит.Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишларТез-тез эмас: қонда креатинин ва мочевина контсентрациясини ошиши.Сийишни бузилишлари (масалан простата бези гиперплазияси оқибатида) бўлган пациентларда сийдикни ҳосил бўлишини кучайиши сийдикни тутилиши ва қовуқни ҳаддан ташқари чўзилишини чақириши мумкин.Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишларТез-тез: қонда жигарнинг айрим ферментлари (гамма-ГТ) контсентрациясини ошиши.Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишларЖуда кам ҳолларда: аллергик реакциялар (масалан қичишиш, экзантема, фотосезувчанлик), оғир тери реакциялари.
Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги бузилишларТез-тез: бош оғриғи, вестибуляр бош айланиши, юқори толиқиш, астения (айниқса даволашни бошида).Тез-тез эмас: оғизни қуриши, парестезия.Жуда кам ҳолларда: кўришни бузилиши, қулоқларда шовқин, эшитишни йўқолиши.ИзоҳТорасемид билан узоқ вақт даволаганда электролит мувозанатни, айниқса зардобда калийнинг даражасини мунтазам назорат қилиш талаб этилади.Шунингдек қонда глюкоза, сийдик кислотаси, креатинин ва липидлар даражасини мунтазам назорат қилиш керак.Латент ёки манифест қандли диабети бўлган пациентларда углевод алмашинувини синчковлик билан назорат қилиш тавсия этилади, чунки қонда глюкоза даражаси ошиши мумкин.Шунингдек қоннинг шаклли элементларини (эритроцитлар, лейкоцитлар, тромбоцитлар) сонини мунтазам аниқлаш керак.Айниқса даволашни бошида ва кекса пациентларда электролитларни йўқотилиши ва гемоконтсентрация белгилари юзасидан эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Download 0.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling