Электр хавфсизлиги


Download 3.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/119
Sana04.08.2023
Hajmi3.53 Mb.
#1665098
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   119
Bog'liq
Электр хавфсизлиги

6. Синов саволлари. 
1. Кабел электр тармоқларида иш бажаришда иш раҳбарини тайинлаш. 
2. Кабел электр тармоқларида фармойиш бўйича иш бажариш тартиби. 
3. Кабел электр тармоқларида ер қазиш ишларини тушунтиринг. 
4. Кабел ва муфталарни иншоотларга осиш, ҳамда маҳкамлаш. 
5. Муфтани очиш ва кабелни кесиш йўлларини изоҳланг. 
6. Муфтага қўйиладиган бирикма билан ишлаш. 
7. Кабелларни ѐтқизиш ишлари қандай бажарилади? 
8. Кабел ва муфталарни бошқа ерга кўчириш ишларини изоҳланг. 
9. Ер ости иншоотларилаги ишлар неча ишчи-ходим томонидан амалга 
оширилади? 


66 
11–МАЪРУЗА. ҲАВО ЭЛЕКТР УЗАТИШ ТАРМОҚЛАРИДА ИШ 
БАЖАРИШДА ТАШКИЛИЙ ЧОРАЛАР. ИШ РАҲБАРИНИ ТАЙИНЛАШ 
 
Режа: 1. Ҳаво электр узатиш тармоқларида иш бажаришда иш раҳбарини 
тайинлаш ва унда фармойиш бўйича иш бажариш. 
2. Наряд бўйича кўпзанжирли ҳаво электр узатиш тармоқларида, 
уларнинг кесишган жойларида ва турли участкаларида бажариладиган ишлар. 
3. Ҳаво электр узатиш тармоқларида кучланиш остида ишлаш. 
4. Синов саволлари. 
1. Ҳаво электр узатиш тармоқларида иш бажаришда иш раҳбарини 
тайинлаш ва унда фармойиш бўйича иш бажариш. 
1000 В кучланишдан юқори бўлган ҳаво электр узатиш тармоқларида, 
қуйидаги ишларни бажаришда иш раҳбари тайинланади: 
- ҳаво электр тармоқларининг қўриқ майдонларида юк кўтариш 
машиналари ва механизмларидан фойдаланиб ишлаганда; 
- ҳамма турдаги устунларни олиб ташлаш ва ўрнатишда; 
- ҳаво электр узатиш тармоқларининг транспорт магистраллари ва бошқа 
ҳаво электр узатиш тармоқлари билан кесишган жойларидаги ишларда; 
- янги қурилган ҳаво электр тармоқларини электр тизмасига улашда; 
- симлар ва троссларни улаш схемаларини ўзгартиришда; 
- кўпзанжирли ҳаво электр узатиш тармоқларида, агар унинг бир занжири 
иккинчисига устма-уст жойлашган бўлса ѐки занжирлар сони иккитадан кўп 
бўлган ва уларнинг бири ѐки барча қолганлари кучланиш остида қолса, унинг 
ўчирилган занжирида ишлашда; 
- ҳаво электр узатиш тармоғини алоҳида фазаларида ишлашда; 
- кучланиш остида бўлган электр узатиш тармоқларида ишлашда; 
- одамни ердан изоляция қилиб электр тармоқларининг ток ўтказувчи 
қисмида, кучланиш остида ишлашда; 
Юқорида қайд қилинган ишлардан ташқари бошқа ишларга ҳам наряд 
берувчига иш раҳбари тайинлаш рухсат берилади. 
Ҳаво электр узатиш тармоқларининг ток ўтказмайдиган қисмларида, 
электр тармоғидан кучланишни олмасдан туриб фармойиш билан қуйидаги 
ишларни бажариш мумкин: 
- ердан ишчи ходим оѐғигача ҳисоблаганда 3 м юқоригача кўтарилиб 
бажариладиган ишлар; 
- устунларнинг конструктив қисмларини бузмасдан бажариладиган 
ишлар; 
- устунлар тагини 0,5 м гача чуқурликда қазиш ишлари; 
- ҳаво электр узатиш тармоқлари трассаларини дарахтлар ва шох-
шаббалардан тозалаш ишлари (бунда, кесилган дарахтлар симга ағанаб 
тушмаслигига, шох-шаббалар кесилганда одамларни симларга яқин келиб 
қолмаслигига ва уларни симлар устига тушмаслигига қарши кўриладиган 
чораларини бажариш талаб қилинмаган ҳолларда); 
Электр хавфсизлиги бўйича II гуруҳга эга бўлган ишчига, ҳаво электр 
узатиш тармоғида фармойиш билан қуйидаги ишларни бажаришга ижозат 
берилади: 


67 
- об-ҳаво яхши пайтда ва қулай йўл шароити бор жойлардаги ҳаво электр 
узатиш тармоғини кўриб чиқиш; 
- устунлардаги доимий белгиларни ва ѐзувларни тиклаш; 
- бурчак ўлчаш асбоблари ѐрдамида ҳаво электр тармоқларини ергача 
бўлган баландлигини ўлчаш; 
- ѐнғин чиқмаслиги учун устунлар атрофини ўт-ўланлар ва шох-
шаббалардан тозалаш; 
- устунлардаги бандажларни бўяш; 

Download 3.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling