“Ёш даврлар физиологияси ва гигиенаси”


Download 0.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/50
Sana06.04.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1335386
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   50
Bog'liq
Yosh davrlar fiziologiyasi va sport

 


14
3-МАЬРУЗА 
МАВЗУ: НЕРВ СИСТЕМАСИНИНГ ФИЗИОЛОГИЯСИ, ВА УНИНГ 
ЁШ ХУСУСИЯТЛАРИ 
Режа: 
1.Нерв системасининг умумий тузилиши.
2.Нерв толасининг хусусиятлари. 
З.Нерв марказлари хакида тушунча ва уларнинг физиологик хусусиятлари. 
4. Нерв тизими турли бўлимларининг тузилиши. 
5.Бош мия катта ярим шарлари пустлоғини текшириш усуллари. 
6. Шартли ва шартсиз рефлекслар. 
7.Шартли рефлекс турлари. 
8.Шартли рефлексларнинг тормозланиши. 
Нерв системасининг функцияси икки кисмга бўлиб ўрганилади. Нерв 
системасининг биринчи функцияси одам организмининг барча, хужайра, 
тўкима, органлари ва системаларининг ишини бошкариш, тартибга солиш, 
ташқи мухитдан, ички органлардав келадиган ахборотларни қабул қилиш ва 
уларни марказий нерв системасига етказиб бериш, организмдаги барча 
органларни бир-бири билан боғлаш ва организмнинг бир-бутунлигини 
таъминлаш, ички секреция безларида ишлаб чиқариладиган турли 
гормонларнинг кон оркали организмга кўрсатадиган таъсирини, моддалар 
алмашинувини бошкариш, ўсиш ва ривожланишга таъсир этишдан иборат. 
И.П. Павлов нерв тизимининг бу вазифасини унинг қуйи функцияси деб 
атаган. Бу вазифани орка ва бош миянинг куйи қисмлари (узунчок урта, 
оралиқ мия ва миячада жойлашган нерв марказлари бажаради. 
Нерв тизимининг иккинчи вазифаси шундан иборатки, у одамнинг 
ташқи мухит ва атрофдаги бошка одамлар билан богланишини, муомаласини 
ташқи мухит шароитига мослашувини таъминлайди. Ташқи мухит 
таъсирида, атрофдаги бошка одамлар билан муносабати натижасида 
одамда пайдо бўлган фикрлаш, баён этиш, билим олиш, хунар ўрганиш, 
хотира каби юксак инсоний хусусиятлар хам нерв тизимининг ана шу 
иккинчи вазифасига киради. И.П. Павлов нерв тизимининг бу вазифасини 
олий нерв фаолияти деб атаган. Нерв тизимининг бу вазифасини унинг 
юкори кисмида жойлашган (бош мия ярим шарлари ва унинг пўстлок 
кисми) нерв марказлари бажаради. 
Нерв тизими икки кисмдан иборат: марказий ва периферик нерв 
тизими. Марказий нерв тизимига бош ва орқаа мия киради. Марказий нерв 
тизимининг сегментар, яъни куйи қисмига орка мия ва бош миянинг пастки
кисмлари, яъни узунчок мия, Варолий куприги, ўрта ва аралаш мия хамда 
мияча киради. Марказий нерв системасининг юкори, яъни сегмент уст 
кисмига бош мия ярим шарлари ва уларнинг пўстло қисми киради. 
Марказий нерв тизимида нерв хужайралари (нейрон таналарининг) 
марказлари бор. Периферик нерв тизимига орка миядан чикадиган 31 жуфт 
сезувчи, харакатлантирувчи нерв толалари, бош миядаи чикадиган 12 жуфт 
нервлар.Хамда умуртка поғонаси атрофида ва ички органларда жойлашган 


15
нерв тугунчалари киради. Нерв тизимининг периферик кисми асосан 
нервлардан, яьни толалар боғламидан иборат . 
БажарадигаН вазифасига кўра, нерв системаси икки кисмга бўлинади: 
соматик ва вегетатив нерв тизими. Соматик нерв тизими одам танасининг 
сезги органлари, скелет мускуллари ишини бошкаради. Вегетатив нерв 
тизими ички органлар (нафас олиш, кон айланиш, овкат хазм қилиш, 
айириш ва ошкозон хамда ички секреция безлари ишини бошкаради . 
Нерв тизимини нерв хўжайралари ва нерв толалари ташкил килади. 
Нерв хужайраларига нейрон деб аталади. Нейронлар катта кичиклиги ва 
шакли жихатидан хар хил бўлади. Хар бир нейроннинг танасида бир талай 
калта, шохланган усимталар-дендритлар ва битта шохланмаган узун усимта 
- аксон бор. Нерв хужайраларинингтаналари ва уларнинг дендритлари 
тўпланиб, кул ранг моддани хосил килади. Миянинг ок моддаси эса миелин 
пардаси билан копланган нерв толалари (аксонлар) дан ташкил
топган бўлади. Нейронлар ташқи томондан парда—мембрана билан 
копланган. 

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling